Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
инсон ҳуқуқлари бўйича энг муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат. БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган. Декларация БМТ Уставига ва унинг халқаро хамкорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини хурмат қилиш, турмуш ахволини яхшилаш юзасидан принципларга таянади. Декларацияда эълон қилинган ҳуқуқлар ва эркинликлар миллати, ирқи, мулкий ва ижтимоий аҳволи, дини, сиёсий қарашлари ҳамда бошқа фарқларидан қатъий назар барча инсонларга тааллуқлидир. Декларация таркибий тузилишига кўра муқаддима ҳамда ўттиз моддани ўз ичига олади. Унда инсоннинг барча асосий сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари батафсил баён этилган. Декларациянинг бир қатор моддалари (23-26 моддалари) меҳнат қилиш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш, таълим олиш, малакали тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқларини назарда тутади. БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” Ўзбекистон Республикаси томонидан 1991 йил 30 сентябрда ўз давлат мустақиллигининг дастлабки кунларида ратификация қилинган.
34) Инсон ҳуқуқларининг биринчи авлоди –
Буржуа революцияларини амалга ошириш жараёнида шаклланган ва кейинчалик демократик давлатлар қонунчилиги ва амалиётида конкретлаштирилган ва кенгайтирилган анъанавий либерал қадриятлар тан олинади: фикр юритиш, виждон ва эътиқод эркинлиги, ҳар бир фуқаронинг давлат ишларини бошқариш ҳуқуқи, қонун олдида тенг бўлиш ҳуқуқи, шахснинг яшаш, эркин ва хавфсиз бўлиш ҳуқуқи ва б.
35) Ҳуқуқ –
давлат томонидан ўрнатиладиган (ёки санкцияланадиган) ва бажарилиши таъминланадиган, ўзида тенглик, эркинлик, адолат ва хавфсизлик тамойилларини ифодалайдиган умуммажбурий характерга эга бўлган хатти-ҳаракат, юриш-туриш қоидалари мажмуидир.
36) Инсон ҳуқуқларининг ажралмаслиги
демократик давлатларда конституциявий тузум ва инсон конституциявий-ҳуқуқий мақомининг асосий принципларидан бири. Инсон ҳуқуқлари унинг туғилганлигидан, табиий характерга эгалигини, давлат фақат уларнинг амалга оширилишини бошқариши ва улар учун кафолатлар белгилаши мумкин, холос. Давлат шунингдек, истисно ҳолларда қандайдир фавқулодда ҳолат режимлари амалда бўлиб турган даврда вақтинчалик асосда инсоннинг айрим ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш имкониятига эга бўлади. Бу режимлар тугаши биланоқ ҳуқуқ ва эркинликлар тўла ҳажмда тикланади.
37) Суд
жиноят, фуқаролик, маъмурий ва бошқа тоифага мансуб ишларни қонунчиликда белгилаб қўйилган процессуал тартибда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш шаклида одил судловни амалга оширувчи давлат органи. Давлат ҳокимиятининг мустақил тармоқларидан бири-суд одил судлов органи сифатида суд ҳокимиятини амалга оширади.
38)
Do'stlaringiz bilan baham: |