Камбағаллик Бу инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва имкониятларга эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги, бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки касалхонада даволаниши


Download 106.88 Kb.
bet10/36
Sana25.01.2023
Hajmi106.88 Kb.
#1119000
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
иктисодий

Коррупциявий ҳуқуқбузарлик —
содир этилганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жавобгарлик белгилаб қўйилган коррупция аломатларига эга хатти-ҳаракат.
27) Коррупциявий ҳаракатлар —
ходим томонидан бевосита ёки билвосита шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий характердаги хизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз хизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш.
28) Коррупцияга қарши комплаенс назорати —
давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, банклар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизим.
29) Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси —
Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш вазифаси юкланган таркибий тузилма.
30) Яқин қариндошлар —
бир-бирига қариндошлик ёки яқин алоқаси \r\nбор шахслар, яъни ота-она, туғишган ҳамда тутинган ака-укалар ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар (жумладан асраб олинган фарзандлар), бувалар, бувилар, набиралар, шунингдек эр (хотин)нинг ота-онаси, туғишган ва тутинган ака-укалари ва опа-сингиллари.
31) Комплаенс —
(Сompliance) розилик, мувофиқлик ва қоида ёки кўрсатмага мувофиқ ҳаракат қилиш маъноларини англатади. Фаолият нуқтаи назаридан содда ва тушунарли тарзда “фаолиятни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мос равишда амалга ошириш, уларга мувофиқ иш юритиш” маъносида ифодаланади.
32) Инсон ҳуқуқлари –
бу фалсафа, этика, юридик ва сиёсий фанларга узвий боғлиқ билимлар соҳасидир. Инсон ҳуқуқлари коллектив эмас, балки индивидуал ҳуқуқлардир. Инсон ҳуқуқларининг икки асосий гуруҳи мавжуд: моддий ҳуқуқлар ва процессуал ҳуқуқлар.
33) 
Download 106.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling