Давлат бошқаруви
давлат органларининг ташкиллаштирувчи, ижро этувчи ва фармойиш берувчи фаолияти бўлиб, қонун асосида амалга оширилади. Бу фаолиятни давлат бошқарув органлари амалга ошириб, ижро этиш жараёнида қонунларнинг ва унга асосланган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш учун фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади.
3) Президент
сайлов йўли билан лавозимга келадиган олий мансабдор шахс. У халқ томонидан ёки махсус орган томонидан сайланади. Президент – давлат бошлиғи, айрим мамлакатларда ижро ҳокимиятининг ҳам бошлиғи бўлиши мумкин.
4) Қонун чиқарувчи ҳокимият
ҳокимият бўлиниши принципи ва назариясига мувофиқ, давлатнинг уч ҳокимият тармоғидан бири. Қонун чиқарувчи ҳокимият Конституция ва қонунларни қабул қилиш, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда бекор қилиш ваколатларига эга бўлади. Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимият Ўзбекистон Республикаси парламенти – Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
5) Ижро этувчи ҳокимият
ҳокимият бўлиниши принципи ва назариясига мувофиқ, давлатнинг уч ҳокимият тармоғидан бири бўлиб, давлат фаолиятининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш, давлат ва хўжалик-маданий қурилиши соҳалари ва тармоқларини бошқаришни ташкил этиш, бу мақсадда фармойиш бериш билан боғлиқ фаолиятини амалга оширади.
6) Суд ҳокимияти
давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятидан ҳоли мустақил тармоқларидан бири. Одил судловни ҳамда Конституцияни ҳимоялаш фаолиятини олиб боради. У ўзида: а) одил судловни амалга ошириш ваколатлари, яъни жиноий, фуқаролик, хўжалик (иқтисодий), маъмурий ва конституциявий иш (низо)ларни процессуал, қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқиш ваколатлари йиғиндисини; б) юқорида қайд этилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимини мужассамлаштиради.
7) Ҳокимият бўлиниши принципи
давлат назариясининг асосий принципларидан бири бўлиб, унга кўра ягона давлат ҳокимияти мустақил ва бир-бирига бўйсунмайдиган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоғига бўлинади. Ушбу принципнинг вазифаси давлат ҳокимияти тўлалигича бир шахс ёки орган қўлида жамланишига йўл қўймасликдан иборат. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
8)
Do'stlaringiz bilan baham: |