Ҳуқуқий тенглик –
эркин ва бирбирига қарам бўлмаган ҳуқуқ субъектларининг барча учун умумий бўлган масштаб, ягона норма, тенг ўлчов бўйича тенглигидир. Инсонлар эркин ва эркин бўлмаганларга бўлинган жойда, кейингилар ҳуқуқ субъектлари эмаслар, балки ҳуқуқ объектлари ҳисобланадилар ва уларга ҳуқуқий тенглик принципи тарқалмайди.
43) Фуқаролик жамияти институтлари
Фуқарорларни тегишли ННТ, жамият бирлашмалари ва хакозолар орқали давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокни таъминлашни устувор мақсади этиб белгилаб олган институтлар
1) Давлат —
Мамлакат миқёсида жамиятни уюштириш масалаларини ҳал қилиш, унинг ташқи муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма. Давлат жамиятни ўз қонун-қоидаларига кўра идора қилади, турли тип, шаклларда ташкил топади. Давлат тўғрисидаги назария ҳуқуқшуносликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Давлат ва унинг келиб чиқиши, ривожланиш босқичлари, моҳият ва вазифалари ҳақида турлича фикрлар мавжуд.
2) Ахлоқ —
Кишиларнинг бир-бирларига, оилага, жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўладиган хаттиҳаракатлари, хулқ-атворлари, одоблари мажмуи. Ҳуқуқдан фарқли равишда Ахлоқ талабларини бажариш-бажармаслик маънавий таъсир кўрсатиш шакллари (жамоатчилик томонидан баҳо бериш, қилинган ишни маъқуллаш ёки қоралаш) билан белгиланади. Ахлоқни этика фани ўрганади.
3) Қадрият —
Воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоийахлоқий, маданиймаънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланадиган тушунча. Инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсалар, мас, эркинлик, тинчлик, адолат, ижтимоий тенглик, маърифат, ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик, моддий ва маънавий бойликлар, анъана, урф-одат ва бошқалар қадрият ҳисобланади. Ижтимоий фанларнинг қайси соҳасида Қадриятга доир тадқиқот олиб борилган бўлса, бу тушунчага шу жиҳатдан таъриф беришга интилишган.
4) Конституция —
(лот. constitutio — тузилиш, тузук) — давлатнинг асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
5)
Do'stlaringiz bilan baham: |