Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими Сайловлар


Download 17.26 Kb.
bet1/3
Sana10.04.2023
Hajmi17.26 Kb.
#1348364
  1   2   3
Bog'liq
16-мавзу маълумот


Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими


Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик, демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир.
Сайлов ҳуқуқи – бу ҳуқуқнинг комплекс соҳаси бўлиб, конституциявий ҳуқуқ нормаларидан ташқари, маъмурий, жиноий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини ўз ичига олади.
Умумийлик – ҳам сайловчилар учун, ҳам номзодлар учун камситишликдан ҳоли бўлган самарали, ғаразсиз қайд этишлик тушунилади.
Тенглик – барча овозлар тенг ваколатни таъминлаш учун тенг салмоққа эга бўлишини талаб этади.
Яширинлик – шу вақтга таъминланиши мумкин, қачонки, фақат сайловчилар бюллетенни ташлаш ёпиқ хонада, тўлдирилган бюллетен сайлов қутисига ташланиш жараёнида кўриб қолинмайдиган шароитда ташланган тақдирдагина таъминланган бўлиши мумкин.

Демократиянинг энг муҳим тамойили – одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозим.


Ҳақиқатан ҳам демократиянинг бош талаби бу эркин ва адолатли сайловлардир. Демократик сайловлар кўппартиявийлик асосидагина бўлади.
Кўппартиявийлик бўлгандагина ҳар бир фуқаро том маънодаги танлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ андозалари ва талабларига ва илғор чет эл тажрибасига мос сайлов қонунчилиги яратилди. Асосий мақсад амалдаги қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш механизмларини яратишдир.
Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланиши, авваламбор, фуқароларнинг актив ва пассив сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятларини яратишга қаратилгандир.
Сайлов қонунчилиги ва амалиёти Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг таркибий қисмидир. Ўзбекистон- ёш мустақил демократик давлат. Мустақиллик йиллари – бу маъмурий-буйруқбозлик тизимидан демократик ҳуқуқий давлат сари қўйилган дадил қадамлар йилларидир. Совет империясида сайлов тизими ҳам тоталитар тузумнинг таркибий қисми эди. Сайловчи психологиясида демократик сайловларга ишонч руҳи йўқ эди. Бу психологияни ўзгартириш Ўзбекистонда амалга оширилаётган сайлов борасидаги демократик ислоҳотларнинг устувор мақсадидир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгартишларнинг мантиғи, тамойиллари қуйидагиларда намоён бўлади:

Download 17.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling