Инновацион менежмент
Download 90.35 Kb.
|
Инновацион Менеджмент ММНП 2 Усманов А Х
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режа
- 1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари.
Тошкент Давлат Иктисодиёт Университети “ Инновацион менежмент” фанидан такдимот Мавзу: Ходимларни инновацион бошкариш. Бажарди: MMNP-82 Гурух толиби Усманов А.Х. Режа:
1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари.Ходимлар корхонанинг муҳим вазифавий тизимчаси ҳисобланиб, инновацион ривожланишнинг қимматли ресурсларидан иборат. Стратегик ва оператив вазифаларга эга бўлган ҳолда, инсон омили ишлаб чиқаришни ахборотлаштиришни интеллектуаллаштиришда марказий ўринни эгаллайди.Оммавий анъанавий ишлаб чиқариш ва инновацион ривожланишнинг шубҳасизлиги ўртасидаги зиддиятлар аниқса бозор иқтисодиётига ўтишда кескинлашади. Бу ҳолат ходимларни бошқариш тизими ва инсон ресурсларига муносабатларни ўзгартиришни тақозо этади.Сўнгги пайтларга қадар “ходимларни бошқариш” тушунчаси бошқарув амалиётида умуман бўлмаган. ҳар бир ташкилот ходимларни бошқаришнинг вазифавий тизимига эга бўлишига қарамай, бу бошқарув бўлинма раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирган. Ташкилотда ходимларни бошқариш бўйича асосий таркибий бўлинма меҳнат ресурсларини режалаштириш, ходимларнинг ўқиши, малакасини ошириши ва қайта тайёланишини ташкил этишни бажарувчи ходимлар бўлмидир. Аммо бу анъанавий хизматлар меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлинмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими билан ташкилий боғлиқ эмас.Анъанавий ходимларни бошқариш хизматлари инновацион тизимларда мувофиқ фаолият юритишни таъминлаш учун касбий маҳорат ва ташкилий мақомга эга эмас. Шунинг учун жамоага ижтимоий-психологик ташхис қўйиш, гуруҳли ва шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш, жанжал ва стрессларни бошқариш, касбий хусусиятларни ҳисобга олиш ва ходимларнинг ижтимоий-психологик мослашуви, меҳнатга ундовчи сабабларни бошқариш ва ҳоказолар ходимлар иши бўлимлари томонидан умуман ҳал этилмаган.Download 90.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling