Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
innovatsion-pedagogika
Миллий моделнинг
таркибий қисмлари Таълим мазмуни Таълим тизими Шах Давлат ва жамият Узлуксиз таълим Фан Ишлаб чиқариш Эгалланадиган билим, кўникма ва малакалар: ДТС, ўқув режа, ўқув дастури, дарслик ва услубий қўлланма- ларда акс этади Педагогик тизим Ўқув муассасалари Бошқарув органлари Ёрдамчи ташкилотлар Ўқитувчи, тарбиячи (тренер, фасилитатор, модератор, энциклопедист, менежмент ва б.) 22 хорижий мамлакатларда, шу жумладан, Европа мамлакатлари ва Америкада, нисбатан қаттиққўлликка ва зўрлашга асосланган И.Ф.Гербарт дидактик тизими кенг қўлланилади. И.Ф.Гербартнинг фикри бўйича, мактабнинг асосий вазифаси ўқувчиларни ақлий ривожлантириш, яъни уларга билим беришдан иборат бўлмоғи лозим. Ахлоқий тарбиянинг барча масалалари оила ҳал қилиши керак, деб ҳисоблаган И. Ф.Гербарт. Шу боис, таълим беришнинг асосий мақсади тайѐр билимларни бериш, ўқувчилар эса бу билимларни ѐдлаб олишлари билан белгиланган. ХХ аср бошларида америкалик файласуф, психолог ва педагог Джон Дьюи Гербарт дидактик тизимига қарама-қарши бўлган ўзининг дидактик тизимини таклиф қилди ва уни Чикаго ўқув юртларидан бирида муваффақиятли синаб кўрди. Дьюи дарсда ўқитувчи эмас талаба фаол бўлмоғи лозим деб чиқди. Дарсда бериладиган билимлар талабалар эҳтиѐжига мос ва уларнинг ҳоҳишидан келиб чиққан бўлиши керак деб ҳисоблаган. У китобдаги билимларни қуруқ ѐд олиш ҳеч нарсага олиб бормайди, аксинча, ўқувчиларни ўқишдан совутиб, тафаккурини занглатади деб таъкидлаган. Дьюининг таълим тарбияга қўшган асосий ҳиссаси – бу ―ақл юритишнинг тўлиқ жараѐни‖дир. Дарсга қўйиладиган талаблар. Ҳар бир дарс аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда режалаштирилиши ѐки лойиҳаси тузилиши лозим. Бу жараѐнда ўқитувчи дарснинг таълими ва тарбиявий мақсадини белгилайди. Дарс босқичларини, яъни қандай бошлаш, янги материални қандай ўтиш, қандай тамомлаш, кўргазмали ва бошқа дидактик материаллардан қандай фойдаланиш кабиларни олдиндан ҳал қилиб олади; ► Ҳар бир дарс аниқ ғоявий изланишга эга бўлиши лозим; ► Ҳар бир дарс ўқув юртининг ижтимоий муҳит имкониятини ҳисобга олган амалиѐт билан боғланиши, кўргазмали воситалар билан жихозланиши шарт; ► Дарс учун ажратилган вақт ва унинг дақиқаларидан тежамкорлик ва унумли фойдаланиш талаб қилинади; 23 ► Дарс жараѐнида ўқитувчи ва талаба ўзаро фаол муносабатда бўлиши шарт, талаба пассив талабага айланмаслиги керак; ► Машғулотлар бутун гуруҳ ва ҳар бир талаба билан, уларнинг шахсий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда мулоқот олиб борилиши юқори самара беради; ► Дарснинг мазмуни ва характерига қараб халқимизнинг бой маънавий меросидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Дарсга керакли меъѐрий ҳужжатлар Намунавий ўқув дастури Ишчи ўқув дастури Тақвимий ўқув режа Технологик ҳарита ѐки дарс ишланмаси Маърузалар матни ва дарслик Ўқув қўлланма Дидактик материаллар Замонавий дарс деганда – ўқитувчи талабанинг мавжуд имкониятларидан усталик билан фойдаланиб, унинг ақлий салоҳиятини ишга солиб, ривожланишини таъминлайди. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling