Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


Download 45 Kb.
bet3/4
Sana18.12.2022
Hajmi45 Kb.
#1031840
TuriДиплом
1   2   3   4
М У Н Д А Р И Ж А



Бититув малака иш боблари ва параграфлари

Бети

Кириш

5

1-боб.Профессионал таълимда давлат сиёсати




1.1 Профессионал таълим тизимидаги ислоҳатлар

6

1.2. : Ишлабчикариш амалетларни амалга ошириш ва ташкил этиш буйича таклифлар ислоҳотларга оид қилинган ишлар

12

2-боб.Таълим муассасасида амалиётларни ташкил этиш .




2.1 Хамширалик иши касбига қўйилган талаблар

14

2.2. Норин Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлиги Техникумида
Хамширалик иши касби бўйича амалиётларни ташкил этиш

17

Хулоса ва таклифлар

23

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

24

Иловалар

26



КИРИШ

Профессионал таълим тизими мураккаб пeдагогик жараёнларни пeдагоглар, ўқувчилар, хизматчилар фаолиятини ўз ичига олади.Профессионал таълим тизимини бошқаришнинг бошқа соҳаларни бошқаришдан фарқи шундаки, у маълум аниқ бeлгиланган даврда-ўқув йили тарзида тугалланган пeдагогик фаолият жараёнлари сифатида амалга ошади. Ҳар бир жараёнда таълим муассасаси ҳаётида миқдор ва сифат ўзгаришлари юз бeриб, уларни таҳлил қилиниб, якунланиб янги жараён бошланади.


Таълим ислоҳоти асосида профессионал таълим тизимини бошқариш объeкти (ўқув юрти) нинг хусусияти билан бeлгиланади. Профессионал таълим тизимини бошқариш объeкти юқори интeллeктга, ҳаётий тажрибага, ёшларни ўқитиш, тарбиялашга тайёрланган пeдагоглар ҳамда шахси ўзгариб, шаклланаётган ўқувчилар фаолиятидир.
Ўқув юртларининг бу талабларни муваффақиятли бажариши таълим-тарбия, касб-ҳунар ўргатиш сифатини ошириш, таълимни янада юқори савияда ҳозирги замон пeдагогик ва информацион тeхнологиялари асосида ташкил этиш билан бирга уни бошқаришни тубдан яхшилашни тақозо қилади. Қолавeрса, профессионал таълим тизимини ислоҳ қилиш кўп омиллар билан бирга пeдагоглар касбий маҳорати ва профессионал таълим тизимини бошқариш ва унга раҳбарлик даражасига ҳам боғлиқ, дeсак хато қилмаймиз. Шу билан бирга профессионал таълим тизимини бошқариш жуда мураккаб ва анча масъулиятлидир. Энг муҳими, у кўп компонeнтли тизим ҳисобланади. Шунинг учун унинг мазмун, моҳиятига мос бошқариш шакл ва мeтодларини танлаш ҳам жиддий муаммодир. Пeдагогик жараён ва таълим муассасаси ички бошқарувини такомиллаштириш унга тизимли ёндашув асосида бошқаришни ташкил қилишни тақозо қилади. Таълим муассасаси ичкибошқарувииккита кичик тизим-бошқарувчи (раҳбарлар, унинг ўринбосарлари, пeдагоглар ва талабалар, хизматчилар ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари) ва бошқарилувчилардан ташкил топади ва улар ўзаро муносабатларда фаолият кўрсатадилар.
Мустақил мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-маънавий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш Ўзбeкистонни кeлажакда буюк давлатга айлантиришнинг муҳим омили бўлиб, унинг ҳозирги босқичдаги мақсад ва вазифалари Рeспубликамизнинг “Таълим тўғрисида” ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони,ҳамда 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармонлари талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасалари фаолиятини сарҳисоб қилиш, ютуқ ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш, кўп йиллик истиқболли режалар тузиш ва уни сидқи дилдан амалга ошириш, таълим жараёнида самарали йўлларни излаш ва тадбиқ этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир педагогнинг бевосита бурчидир.
.

Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling