Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси
Битирув малака ишининг асосий мақсади-
Download 45 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Битирув малака ишининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат
Битирув малака ишининг асосий мақсади-Профессионал таълим муассасаларида, ишлаб чикаришда ўкув жараёнини ташкил этишнинг талаба шахси, унинг яхлит ва ҳар томонлама ривожланиши унинг ижодий қобилияти жараёнида амалга ошириш. таълим муассасалари фаолияти мақсадли бошқариб ёшларнинг шахс сифатида шаклланишига кeнг имкониятлар яратишдан иборат.
Битирув малака ишининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасалари фаолиятини сарҳисоб қилиш; Ишлаб чикаришда ўкув жараёнини ташкил этиш бўйича ютуқ ва камчиликлардантўғри хулоса чиқарилган ҳолда, таълим жараёнида самарали йўлларни излаш; Меҳнат бозори талаблари асосида малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш иборат. 1.1 Профессионал таълим тизимидаги ислоҳатлар Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш, ёшларни замонавий касб эгаллашлари, умумий ўрта таълим муассасаларида касбга йўналтириш ишларини янада жойлантириш ҳамда янги профессионал таълим тизимининг стратегияси, асосий устувор вазифалари белгилаб берилди. Тизимнинг янги стратегияси моҳияти шуки, профессионал таълим муассасаларида таҳсил оладиган ҳар бир ёш, ҳар бир шахс ҳаётда ўз ўрнини топиши, аввало, ўзи даромад қилиши, шу орқали иқтисодий юксалишга хизмат қилиши, ўз меҳнати билан ҳаёти фаровонлигини таъминлаб, пировард натижада жамият ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши лозим. Меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш такомиллаштирилмоқда ва айнан иш ўринлари учун ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг халқаро тажрибаларга асосланган янги механизмлари жорий этилмоқда. Бу эса ўз навбатида барча манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тизимли ҳамкорлигини ўрнатиш ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда иштирокини кенгайтириш шунингдек, шахсларни “Ҳаёт давомида таълим олиш принципи” асосида ўқитиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмак бериш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармонида профессионал таълимни такомиллаштириш бўйича изчил ишлар бажарилиши белгилаб қўйилган. Фармонга кўра бугунги кунда меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган Профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш мақсадида: 1. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда— Халқаро таснифлагич) даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғиларини ташкил этиш. 2. Қуйидагилар: Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати; Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати ; Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари рўйхати; Касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати ; Олий таълим муассасалари қувватларини ошириш, истиқболда хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати ; Олий таълим муассасаларининг кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати ; Бинолари умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати тасдиқланган. Фармонда Касб-ҳунар мактабларида кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга ошириш кўрсатиб ўтилган. Профессионал таълим - иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденцияларни ҳисобга олиб, меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида шахсларнинг таълим олишига мўлжалланган. Профессионал таълимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Профессионал таълим Низомига амал қилинади. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар келтирилган: а) бошланғич профессионал таълим — ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда Халқаро таснифлагич деб аталади) 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари; б) касб — махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган назарий билимлар, амалий кўникма ва малакалар мажмуасини эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва ҳуқуқлари таъминланган меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир; в) касбий компетенция — билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятга тегишли вазифаларни бажаришда фаолият юритиш қобилияти; г) касб-ҳунар мактаби — Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари; д) квалификация — касбий маҳорат даражаси ёки поғонаси касбий талабларнинг муайян поғонасига мувофиқлиги даражаси; е) коллеж — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасигача мос келувчи таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган таълим муассасалари; ё) компетенция — билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи; ж) кўникма — муайян вазифани бажариш учун эгалланган қобилият; з) мутахассислик — бирор касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва амалий тажрибаси билан эришилган зарур билим, кўникма ва малакалар мажмуи; и) профессионал стандарт — ходимга маълум бир касбий фаолият турини, шу жумладан, маълум бир меҳнат функциясини бажариш учун зарур бўлган малака талаблари; й) профессионал таълим — таълим олувчиларда маълум бир мутахассислик ва касблар бўйича касбий компетенцияларни шакллантирадиган ва ривожлантирадиган узлуксиз таълим тизими; к) табақалаштирилган таълим дастури — Халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мувофиқ бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш учун касб ёки мутахассисликларнинг мураккаблик даражалари, ўқитиш муддатлари бир-биридан фарқ қиладиган таълим дастури; л) таълим дастури — профессионал таълим муассасаси битирувчисига муайян эгаллаган касб ёки мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, ўқув фанлари (модуллар) дастурлари, малака амалиёт дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами; м) давлат таълим стандартлари — давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи; н) техникум — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасигача мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари; о) умумий компетенция — билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбига яқин фаолият турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ҳал этишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти; п) ўрта махсус профессионал таълим — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари; р) ўрта профессионал таълим — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари; с) ўқитишнинг дуал тизими — таълимнинг назарий қисми таълим муассасасида ва амалий қисми иш жойларида ташкил этиладиган ўқитиш тури; т) ўқув режаси — профессионал таълимнинг муайян касби ёки мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари (модуллари) ва курслари ҳамда малака амалиётлари таркиби, уларни ўрганиш изчиллиги, соҳа ва тармоқларда иш турларининг мавсумийлигини ҳамда соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат; у) ўқув дастури — профессионал таълим ўқув режасига киритилган фанлар ва амалиётларнинг мазмуни, ўқитишнинг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган ҳужжат; ф) ўқув жараёнининг графиги — таълим жараёнининг кетма-кетлиги ва алмашувчанлигини, аттестация ва таътил вақтларини белгиловчи ҳужжат. Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилади. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши эса иқтисодиётни тараққий эттириш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши, натижада халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масалаларининг ижобий ҳал этилишини таъминлайди. Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди. Ушбу миссия моҳияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий квалификацияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга муҳаббатини, халқига садоқатини юксалтиришдан иборатдир. Бугунки кунда профессионал таълим тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: - ҳудудлар ва соҳалар кесимида иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш; -ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш; -ўз меҳнат фаолиятига инновацион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик, интеллектуал, маданий, маънавий потенциални ривожлантириш каби компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш.Ана шу миссия ва мақсадларни кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси2020 йил 7 августда “ Ўзбекистон республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорнинг 1-иловаси билан “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида Низом” тасдиқланди. Ушбу Низомга асосан касб-ҳунар мактаби — Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари деб таърифланди. Низомда Профессионал таълимнинг мақсади ва вазифалари белгиланди. Унга кўра: -Меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида таълим олишга бўлган талабларини қондириш профессионал таълимнинг мақсади ҳисобланади. - Қуйидагилар профессионал таълимнинг вазифалари ҳисобланади: иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш; меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш; маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш; Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш; таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш; мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновация шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш; шахсларнинг профессионал таълим муассасаларини ихтиёрий танлаши ва касб ёки мутахассислик бўйича билим олиш, шунингдек, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлашдан ўтиш имконига эга бўлиш шароитларини яратиш; профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш. Download 45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling