Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


Download 247 Kb.
bet9/11
Sana09.09.2023
Hajmi247 Kb.
#1674900
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бошкарувда хорижий тажриба (3)

Х у л о с а:
Прафессионал таълим тизимини республикамизда ҳал этишнинг асосий муаммоларидан бири бу прафессионал таълим тизимини халқаро таълим тизими билан боғлиқликда олиб боришни таъминлаш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур деб ҳисоблаймиз.Прафессионал таълимни ривожлантириш шаклларини бозор талаблари асосида ташкиллантириш ва халқаро таълим тизими билан интеграциялашувида миллий анъаналаридан келиб чиқиш; прафессионал таълимни жаҳон андозалари асосида ривожлантиришнинг янги интеграциялашуви андозаларига асосланиш; олинган билим диплом сифатида эмас балки талабаларнинг олган назарий ва амалий билимларини амалиётда қўллашига қараб баҳо бериш зарур. Жаҳон таълим тизимини ўрганиш асосида қуйидагиларни таклиф этиш мумкин. • АҚШда жойлашган ўрта бўғин 50 фоизгача молиявий маблағларни штат бошқаруви ҳисобига қолган маблағларни эса ҳамкорликда ишловчи корхоналар ҳисобига қоплаш тажрибаларидан; • таълим тизимининг иккинчи моделида асосан давлат томонидан даражасини камайиб боришига молиялаштириш асосланган бўлиб шахсни таълим олиши ва келажакда карьера қилишни кафолатланиши белгиланган, ривожлантиришни нафақат ички балки ташқи жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда зарурий йўналишларда ривожланишини таъминлаш; • илм-фан тараққиётини ўрта маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида уларни боғлиқликда олиб бориш учун Малака ошириш курсларини ташкил қилиб кафедраларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш; • Республика Олий ва ўрта махсус таълим тизимини жаҳон даражасида ривожланган олий таълим тизимлари билан ўзаро ривожлантириш; • Прафессионал таълим тизимида ўрта маълумотли мутахассисларни тайёрлашда уларнинг экспорти ва импортини ошириш; •ўрта маълумотли мутахассисларни ўз ихтисосликлари бўйича малака ошириш институтларида илмий лабораторияларида ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш; Прафессионал таълим ўқув юртларини ишлаб чиқариш корхоналари билан биргаликда мутахассислар тайёрлашга эътибор бериш зарур деб ҳисоблаймиз.
Таклифлар:

Профессионал таълим тизимида амалий тавсияларни шакллантириш босқичи уларнинг амалга оширилиши профессионал таълим муассасаларида таълим жараёнини бошқариш муаммоларини муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради.


1. Таълим жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарувчи томонидан ишлаб чиқилган таълим муассасасида бошқарув фаолиятига мувофиқ малакали ўқитувчилар, магистрлар ва бошқа қўллаб-қувватловчи ходимларни қатъий танлаш амалга оширилиши лозим. Бунинг учун профессионал таълим муассасаларида раҳбар ва педагог кадрларни қўшимча психологик-педагогик тайёрлаш курсини жорий қилинш.
2. Касб хунар раҳбарияти ва педагог ходимларининг илмий-методик ишлари даражасини ошириш учун уни ушбу ишда аниқланган намуналарни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Педагогик Кенгашларнинг иш режаларига таълим муассасаси раҳбар ва педагог кадрларининг илмий-методик тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида касб хунар раҳбарияти мутасаддилари, ўринбосарлар,ўқитувчилар (магистрлар) нинг илмий-методик ишлари муаммоларини муҳокама қилишни киритиш.
3. Турли даражадаги касбий тайёрлик даражасидаги меҳнат ресурсларини тайёрлашнинг кўп босқичли тизими давлат дастурини амалга ошириш учун илмий-педагогик ва ўқув-тадқиқот даражасини ошириш учун меҳнат қилаётган профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари ва талабаларига моддий рағбатлантириш тавсия этилади.
4. Профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этишда директор, унинг ўринбосарлари ва таълим муассасаси ўқитувчиларининг бошқарув фаолиятининг ишлаб чиқилган тузилмаси ва мазмунидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Турли даражадаги ходимларни ишига вақти-вақти билан ташхис қўйиш, ўзини ижодда ва ишда юқори натижаларга эришишда ажралиб турганларни рағбатлантириш.
5. Таълим муассасасининг барча ходимларининг педагогик маҳоратини ошириш учун илмий-услубий базани такомиллаштириш, автоматлаштирилган таълим тизимларини, ихтисослаштирилган синфхоналар ва лабораторияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, таълим муассасаси жамоалари, уларнинг раҳбарлари ўртасида юқори сифатли кадрлар тайёрлаш ва уларнинг кейинги бандлигини таъминлаш энг қобилиятли битирувчиларининг касб-ҳунар таълимини давом еттириш мақсадида ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари билан ижодий алоқаларни сақлаб қолиш.

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling