«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


«Скарабей» технологиясида учрайдиган асосий тушунчалар


Download 0.68 Mb.
bet27/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

«Скарабей» технологиясида учрайдиган асосий тушунчалар:
Ассоциация мантиқий боғлиқлик бўлиб, сезги, тасаввур, идрок қилиш, ғоя ва бошқалар орасида ҳосил қилинувчи мантиқий алоқадир.
Ранжирлаш (муайян тартиб) - аҳамияти, мухимлиги, мазмуни даражасига қараб тартиблаш.
«Елпиғич» технологияси
Бу технология мураккаб ва кўптармокли бўлиб, муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган.
Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла ахборот берилади. Айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.
Бу интерфаол технология талаба (ёки ўқувчи)ларга танқидий, таҳлилий ва аниқ мантиқий фикрлашларини муваффақиятли ривожлантиришга хамда ўз ғоялари, фикрларини ёзма ва оғзаки шаклда ихчам баён этиш, шунингдек уни ҳимоя қилишга имконият яратади.
«Елпиғич» технологияси умумий мавзунинг айрим тармоқларини муҳокама қилувчи кичик гурухларнинг, ҳар бир қанташчининг ва умуман гуруҳнинг фаол ишлашига қаратилган.
«Елпиғич» технологияси мавзуни ўрганишнингтурли босқичларида:
- бошида - ўз билимларини «эркин фаоллаштириш;
- мавзуни ўрганиш жараёнида - унинг- асосларини чуқур фаҳмлаш ва англаб етиш;
-якунлаш босқичида олинган билимларни тартибга солишда қўлланилиши мумкин.
«Елпиғич» технологиясида учрайдиган асосий тушунчалар:
Аспект (нуктаи назар) билан предмет, ҳодиса, тушунча текширилади. Афзал лик - бирор нарса билан қиёслашда устунлик, имтиёз.
Фазилат - ижобий сифат.
Нуксон - номукаммаллик, коидаларга, мезонларг а номувофиқлик.
Хулоса - муайян бир фикрга, мантиқий қоидалар бўйича дапилдан натижага кедиш.
Таълимдан ташқари «Елпиғич» технологияси тарбиявий ҳарактердаги:
- жамоа, гуруҳларда ишлаш маҳорати:
- муаммолар, вазиятларни турли нуктаи назардан муҳокама қилиш маҳорати;

  • муросали қарорларни топа олиш маҳорати;

  • ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш;

  • хушмуомалалик;

  • ишга ижодий ёндашув;

  • фаоллик;

- муаммога диққатни жамлай олиш маҳорати каби катор сифатларни шакллантириш имконини ҳам беради.

«Мулоқот» технологияси



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling