«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet9/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Талаба (ёки Ўқувчи):
Матн билан мустақил ишлашни ўрганади. Ўз фикрини равон баён қила олади. Шу мавзу асосида қўшимча материаллар топади, уларни ўрганади. Ўз фикри ва гуруҳ фикрини таҳлил қилиб, бир ечимга келиш малакасини ҳосил қилади

Ўқитувчи ўқитаётган фанининг хар бир мавзуси, ҳар бир дарс машғулоти бўйича тузган технологик харитаси, унга фан (ёки предмет)ни яхлит ҳолда тасаввур этиб ёндашишга, тушунишига (бир семестр, бир ўқув йили бўйича), яхлит ўқув жараёнининг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришиладиган натижасини кўра олишига ёрдам беради. Айниқса, тсхнологик хаританинг талаба (ёки ўқувчи)ларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан холда тузилиши, уни шахс сифатида таълимнинг марказига олиб чиқишга ва бу билан ўқитишнинг самарадорлигини оширишга имконият беради.
Ўқув жараёнида талаба (ёки ўқувчи)ларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар хамда замонавий услубларнинг қўлланилиши, талаба (ёки ўқувчи)ларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, хар бир масалага ижодий ёндашиш, масъулиятни ҳис қилиш, илмий тадкикот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга ва ўзи танлаган касбига бўлган қизиқишларини, шунингдек педагогга нисбаган хурматини кучайтиради.
Таълим-тарбия жараёнларида янги педагогик технологияларни қўллашда ўтмиш алломаларимизнинг ғоя ва қарашларидан фойдаланиш талаба (ёки ўқувчи)ларни ўқитиш ва тарбиялашни янада самарали бўлишини таъминлайди.
Ьундай натижага эришиш ўкув жараёнида инновацион ва ахборот технологияларни қўллашни тақозо этади. Технологиялар жуда хилма-ҳилдир. Биз улардан баъзиларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш тартиби хақида тўхталамиз. Талаба (ёки ўкувчи)ларда мантиқий. ақлий. ижодий, танқидий. мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини ривожлантиришга, рақобатбардош. етук мутах ассис бўлишларига хамда мутахассисга керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам берадиган тавсиялар берамиз.
Келтирилган тавсиялардаи фойдаланувчилар Ўқув жараёнини ташкил этиш учун ҳавола зтилган технологияларни худди шу тартибда ўтказишлари шарт эмас. Ҳар қайси ўқитувчи бу технологиялар асосида уларнинг умумий шаклини олган ҳолда ўзларининг' дарс технологияларини яратишлари, берилган технологияларини тўлиқ ёки уларнинг баъзи бир босқичлари, элементларини ишлатишлари мумкин.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling