Инновациялар
Download 255.58 Kb.
|
Насослар биргаликда иши топ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Насосларнинг параллел ишлаши.
- Насослар ишчи характеристикаларини қуриш.
- Параллел ишлаётган иккита насоснинг умумий напор характеристикасини қуриш.
- Қувурлар тизимининг характеристикасини қуриш.
- – расм. Параллел ишлаётган иккита насосларнинг умумий напор характеристикаларини қуриш ва ишчи нуқталарни аниклаш.
- Параллел ишлаётган иккита марказдан кочма насосларнинг алоҳида ва биргаликда иши графигидаги ишчи нуқталарни аниклаш.
- Параллел ишлаётган насосларнинг ишчи нуқталарига мос келувчи параметрларини аниқлаш.
Техник қисмТопширикни бажариш тартиби матни икки бўлимдан иборат: Насосларнинг параллел ишлаши. Насосларнинг кетма-кет ишлаши. Насосларнинг параллел ишлаши.Иккита ёки бир нечта насосларнинг умумий босим қувурига сув етказиб бериш ишига, уларнинг параллел ёки ёнма-ён ишлаши дейилади. Насосларни параллел улашдан мақсад босим кувурлари сонини камайтириш орқали уларнинг қурилишига ажратиладиган харажатлар миқдорини тежашдир. Насосларнинг ёнма-ён ишлаши йил давомида сув истеъмоли графигининг бир-биридан кескин фарқ киладиган сув сарфларини узатишда керак бўлади. Бу ҳолатларда насос станцияси сув бериш унумдорлиги параллел ишлаётган насослар сонини камайтириш ёки кўпайтириш йули билан ўзгартирилади. Насосларнинг параллел ишига қўйиладиган талаблардан бири умумий босим қувурига ишлайдиган насослар бир хил бўлиши, ҳеч бўлмаганда уларнинг напор қийматлари бир – бирига яқин бўлиши керак. Шу сабабли насосларнинг параллел иши учун бир хил маркали насосларни қабул қиламиз. – расмда иккита насоснинг параллел ишлаш схемаси кўрсатилган. 1-расм. Иккита насоснинг параллел ишлаш схемаси. 1 – насослар; 2 – насослар қувурига ўрнатилган қулфаклар; 3 – умумий босим кувури; 4 – сув қабул қилувчи иншоот. Насослар ишчи характеристикаларини қуриш.Марказдан қочма насосларнинг каталогларда берилган ишчи характеристикаларидан фойдаланиб, 1 ва 2 жадвалларни тўлдирамиз. насос маркаси . Ишчи ғилдирак диаметри Dи.ғ.= мм Насос вали айланишлари сони n = об/мин 1-жадвал
насос маркаси . Ишчи ғилдирак диаметри Dи.ғ.= мм Насос вали айланишлари сони n = об/мин 2-жадвал
1 ва 2 – жадваллар асосида насосларнинг напор ва фойдали иш коэффициенти (ФИК) характеристикаларини қурамиз (2 – расм). Параллел ишлаётган иккита насоснинг умумий напор характеристикасини қуриш.Умумий напор характеристикаси Н1+2 = f(Q) ни қуриш учун бир хил напор қийматига мос булган сув сарфи қийматларини қушиш керак, яъни Нум = const, Q = Q1 + Q2 Қувурлар тизимининг характеристикасини қуриш.Бу характеристикани қуриш учун қувурлар тизимининг доимий коэффициентини аниклаймиз. Q 2 К hтиз бер Бунда: ΣΔhтиз - насос станцияси кувурлар тизимининг напор йуколиш қийматлари йиғиндиси. Qбер- параллел ишлаётган насосларнинг умумий сув бериш унумдорлиги, м3/с (топшириқда берилган) К коэффициенти қийматини аниқлаб, насос сув бериш унумдорлиги қийматларининг Q0 дан Qмах гача бўлган оралиғида ΣΔhтиз ва Нқув қийматларини қуйидаги формулалар билан ҳисоблаймиз. ΣΔh = К·Q2 , м ; Нқув = НГ + ΣΔh , м Бунда, Нқув – насоснинг тўла напори, м НГ - геометрик напор, м Ҳисоб натижаларини 3-жадвалга келтирамиз. жадвал
3-жадвал асосида қувурлар тизимининг характеристикасини қурамиз (2- расм). – расм. Параллел ишлаётган иккита насосларнинг умумий напор характеристикаларини қуриш ва ишчи нуқталарни аниклаш.Шартли белгилар: 1 – Н1,2 = f(Q) -1 ва 2 – насосларнинг напор характеристикаси 2 – η1,2 = f(Q) -1 ва 2 – насосларнинг ФИК характеристикаси 3 – Н1+2 = f(Q) - икки насос умумий напор характеристикаси 4 – Нқув = f(Q) - кувурлар тизими характеристикаси В – параллел ишлаётган насосларнинг умумий ишчи нуқтаси А – насосларнинг алоҳида ишлагандаги ишчи нуқтаси С - насосларнинг параллел ишлагандаги ФИКни аниқлаш нуқтаси Параллел ишлаётган иккита марказдан кочма насосларнинг алоҳида ва биргаликда иши графигидаги ишчи нуқталарни аниклаш.Қувурлар тизимининг характеристикаси Нқув = f(Q) нинг ҳар бир насос напор характеристикалари Н1,2 = f(Q) билан кесишган нуқталари (А) насос- ларнинг ўз босим кувурларига алоҳида ишлаган пайтдаги ишчи нуқталари ҳисобланади (2 – расм). Параллел ишлаётган иккита марказдан кочма насосларнинг умумий напор характеристикаси Н1+2 = f(Q) билан қувурлар тизимининг характеристикаси Нқув = f(Q) нинг кесишган нуқтаси (В) насосларнинг умумий ишчи нуқтасини ташкил қилади. В нуқтадан абцисса ўқига параллел чизиқ утказилса, бу чизиқ Н1,2 = f(Q) характеристикасини кесиб С нуқтани ҳосил қилади ва бу нуқта параллел ишлаётган насосларнинг шахсий ишчи нуқтаси ҳисобланади. Агар параллел ишлаётган насосларнинг напор ва ФИК характеристикалари ҳар хил бўлса (бу ҳолат насослар маркаси, уларнинг вали айланишлар сони, ишчи ғилдираги диаметри ҳар хил бўлганда учрайди), унда А , С ва Д нуқталари сони иккитадан бўлади (яъни А1, А2 , С1, С2 ва Д1, Д2) . Параллел ишлаётган насосларнинг ишчи нуқталарига мос келувчи параметрларини аниқлаш.Насосларнинг асосий параметрлари сифатида напор, сув бериш унум- дорлиги, қувват ва ФИК қийматлари қабул қилинади. Насосларнинг параллел ишидаги напор қиймати В нуқтадан ордината ўқига (Н ўқига) утказилган горизонтал чизиқ ёрдамида топилади (НВ) (2 – расм). Сув бериш унумдорлиги қиймати эса В нуқтадан абсцисса ўқига (Q ўқига) утказилган вертикал чизиқ орқали топилади (QВ). Фойдали иш коэффициенти қийматини топиш учун С нуқтадан η1,2 = f(Q) характеристикаси билан кесишгунча вертикал чизиқ утказилади ва бу нуқтадан (Д) η ўқигача горизонтал чизиқ утказилади (ηД). Насосларнинг фойдали қувватларининг қийматлари қуйидаги формула- лар билан топилади. Nф = 9,81·QА·HА , кВт Насосларнинг фойдали кувватлари қийматининг уларнинг Д нуқтасидаги ФИКлари қийматига нисбати насосларнинг истеъмол қувватларини аниқлайди ва қуйидаги формулалар ёрдамида топилади: Nист = Nф/ ηД = 9,81·QА·HА/ηД , кВт Параллел ишлаётган иккита насоснинг умумий сув бериш унумдорлиги QВ га тенг, бу қиймат ўз навбатида қуйидаги иккита насоснинг С нуқтадаги сув бериш унумдорлигига тенг бўлади, яъни QВ = 2·QС . Параллел ишлаётган иккита насоснинг умумий напори НВ га тенг этиб олинади ва уларнинг умумий қуввати қуйидаги формула билан аниқланади Nум = 9,81·QВ·HВ/ηум , кВт Насосларнинг умумий фойдали иш коэффициенти ηум қуйидаги тарзда аниқланади. Q 2 B C ум 2 QC Д Download 255.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling