«innovative academy» ilmiy tadqiqotlarni


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/70
Sana17.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1530764
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70
Bog'liq
Zamonaviy dunyoda innovatsion tadqiqotlar 1-son

МУҲОКАМА 
Умуман, бугунги ижтимоий-маданий тизим учун хусусиятли бўлган ҳаёт 
фаолиятининг ўзгариб бораётган шароитлари ва янги қадриятли мақсадлар бузғунчи 
ғояларнинг келиб чиқиши, унинг террорчилик, оммавий қотиллик, геноцид, расизм, 
нигилизм, вандализм, “оммавий маданият” сингари кўринишлари тарқалишига олиб 
келмоқда. Айни ҳозирги ижтимоий-маданий тизимда инсон томонидан яратилаётган 
вайронкор ғоялар, уларнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилиш, бундай ғояларнинг 


47 

«Zamonaviy dunyoda innovatsion tadqiqotlar: Nazariya 
va amaliyot» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya 
ҳам вертикал, ҳам горизантал ўсиб бориши сабабларини ўрганиш ҳамда бу ғояларнинг 
салбий оқибатларини камайтиришнинг эҳтимолий йўлларини ўрганиш талаб этмоқда. 
Бугун яхлит Ўзбекистон жамиятни шакллантиришга бўлган ижтимоий эҳтиёжга 
қарамасдан, миллий ғоя сиёсатини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва амалий жиҳатдан 
йўналтириш миллий ғоянинг яққол намоён бўладиган “чизгилари” йўқлиги туфайли 
маълум даражада муаммоларга дуч келмоқдамиз. Бу эса, ҳозирги жамиятда миллий 
ғояни рўёбга чиқариш шакли сифатида тадқиқ этиш лозимлигини англатади.
ХУЛОСА 
Бизнингча, ўзлигимизни англаш жамиятдаги турли масалалар юзасидан келишув 
ёки муросага келиш натижаси эмас, балки миллий ғоямизни мамлакатнинг объектив ва 
субъектив бутунлигини, унинг маданиятини ҳам маконда, ҳам замонда 
шакллантиришни таъминлайдиган даражадаги мувозанатини вужудга келтириш 
омили деб тасаввур қилишимиз керак. Бундан келиб чиқадики, миллий юксалиш 
миллий ғоямизнинг замонавий жамиятга мувофиқлигини кўрсатувчи бошқа 
шаклларини ҳам очиб беришнинг муҳим шарти сифатида юзага чиқади. Бундан 
ташқари, айнан бундай миллий юксалиш орқали миллий ғоянинг салоҳияти ва унинг 
ўзига хослиги намоён бўлади. 

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling