Инноватсион фаолият тўғрисида


Download 71 Kb.
bet2/4
Sana06.02.2023
Hajmi71 Kb.
#1172172
1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzu

Инноватсион фаолият – янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият.
Инноватсион лойиҳа – янги ишланмалар яратиш учун бажариш муддатларини, ижрочиларни, молиялаштириш манбаларини ва тегишли инфратузилмани шакллантиришни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи.
Инноватсион фаолият субъектлари қуйидагилардан иборат:

  • инноватсион фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар;

  • инноватсион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;

  • янги ишланмаларни яратадиган, жорий этадиган ва инноватсиялардан фойдаланадиган илмий, илмий-тадқиқот, олий таълим, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар;

  • инноватсиялар ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;

  • инноватсион фаолият жараёнида амалга ошириладиган ва фойдаланиладиган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари;

  • инноватсион фаолиятга инвеститсия қилишни амалга оширувчи инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари.

Қонун билан технологиялар трансфери жараёни – янги ишланмани у олинадиган (ишлаб чиқариладиган) соҳадан амалда қўллаш соҳасига ўтказишга қаратилган тадбирлар мажмуи ҳам жорий этилмоқда. Унинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган ўхшаш маҳсулотга нисбатан юқори сифатли ва рақобатбардош янги ёки яхшиланган маҳсулот ишлаб чиқариш;

  • янги ишланмалар ва технологиялар асосида маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш;

  • ўхшаш технологияларга нисбатан энергияни ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш.

Технологиялар трансфери шартнома асосида амалга оширилади, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқ мавжудлиги ва ундан тушган фойда уни тузишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Инноватсион фаолиятни моддий-техник, молиявий, ташкилий-услубий, ахборот, консултатив ва бошқа жиҳатдан таъминлайдиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва улар бирлашмаларининг мажмуи инноватсион инфратузилма ҳисобланади. Унинг субъектларига қуйидагилар киради:
1. Инноватсион технологик парк (технопарк) – инноватсион фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиладиган ягона моддий-техника мажмуаси бўлган ҳудудга эгалик қилувчи юридик шахс. Технопаркнинг асосий вазифаси – унинг резидентларини қўллаб-қувватлаш. Унинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилгачани ташкил этади, кейинчалик бу муддат узайтирилиши мумкин. Технопарк резидентининг мақоми танлов асосида 10 йил муддатгача берилади;

2. Технологиялар трансфери маркази – технологиялар трансферини ва инноватсион ишланмаларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган юридик шахс;


3. Инноватсион кластер тегишли ҳудудда инноватсияларни яратишда иштирок этувчи инноватсион фаолият субъектларининг, инноватсион фаолият натижалари истеъмолчиларининг йиғиндиси сифатида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади. Уларнинг асосий мақсади самарали ҳамкорлик қилишдан, қувватлардан биргаликда фойдаланишдан ҳамда билимлар, кўникмалар алмашишдан, шунингдек технологиялар трансферига улушни таъминлаш орқали инноватсион фаолиятни рағбатлантиришдан иборат бўлади;


4. Венчур ташкилотлар, фондлар, ширкатлар – асосий фаолият тури хавфли инноватсион лойиҳалар амалга оширилишини молиялаштиришдан иборат бўлган, ҳам юридик шахс шаклида ташкил этиладиган, ҳам юридик шахс сифатида ташкил этилмайдиган ихтисослаштирилган молия институтлари.


5. Инноватсия маркази инноватсион фаолият соҳасида янги ғояларни яратишдан янги ишланмаларни тижоратлаштиришгача бўлган тўлиқ ишлар туркумини амалга ошириш мақсадида юридик шахс шаклида ташкил этилади.

Қонун билан инноватсион фаолиятни молиялаштириш манбалари ва уларни сарфлаш йўналишлари ҳам белгиланган. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • Оʻзбекистон республика бюджети;

  • Қорақалпоғистон республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари;

  • Инноватсион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

  • инноватсион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари;

  • венчур жамғармалари;

  • инноватсион фаолият субъектларининг ўз маблағлари;

  • халқаро грантлар, тижорат банкларининг, шу жумладан чет эл банкларининг ва халқаро молия институтларининг мақсадли кредитлари;

  • хусусий инвесторларнинг маблағлари;

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling