Инноватсион фаолият тўғрисида
Download 71 Kb.
|
2-mavzu
ИННОВАТСИОН ФАОЛИЙАТ ҚОНУН БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ 28.07.2020 «Инноватсион фаолият тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, унда мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг субъектлари, объектлари, инфратузилмаси, соҳани тартибга солиш тизими ва уни молиялаштириш механизми белгиланган. Инноватсион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: инноватсион ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини таъминлаш; устувор йўналишларни белгилаш; зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш; инноватсион фаолият субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш; республика, тармоқ ва ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; инвеститсияларни жалб этишга кўмаклашиш; давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш; кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш; халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Давлат инноватсион фаолиятни қўллаб-қувватлашни қуйидаги йўллар билан амалга оширади: инноватсион ривожлантириш стратегияларини қабул қилиш ва амалга ошириш; норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; инноватсион фаолият субъектларига солиқ, божхона имтиёзлари ва преференсиялар бериш; республика Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан инноватсияларни яратишга оид давлат буюртмасини бажариш; инноватсион фаолиятни молиялаштиришга хўжалик юритувчи субъектлар маблағларини жалб қилиш учун шарт-шароит яратиш; илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотнинг ва илғор технологияларнинг давлат харидларини ташкил этиш; инноватсион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш. Инноватсион ривожланиш вазирлиги инноватсион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир. Қонунда «инноватсия», «инноватсион фаолият», «инноватсион лойиҳа», «инноватсион инфратузилма», «технологиялар трансфери» сингари тушунчаларга таъриф берилган. Инноватсия – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма. Қонунда маҳсулотга, жараёнга, маркетингга оид, ташкилий инноватсия турлари ажратиб кўрсатилган. Download 71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling