Innovatsion yechimlari


Download 363.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi363.16 Kb.
#1502212
  1   2   3
Bog'liq
120 122 КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТНИНГ УСТУВОР ЖИҲАТЛАРИ



ZAMONAVIY FAN, TA’LIM VA ISHLAB CHIQARISH MUAMMOLARINING
INNOVATSION YECHIMLARI 
ILMIY AMALIY ONLAYN KONFERENSIYA 
https://t.me/scienceboxofficial http://conf.sciencebox.uz/
120 
Аннотация: Тезисда кичик бизнес субъектлари ташқи савдо фаолиятининг устувор жиҳатлари 
ва афзалликлари таҳлил қилиниб, соҳа ривожланишининг асосий тенденциялари очиб берилган. 
Калит сўзлар: кичик бизнес субъектлари, ташқи савдо фаолияти, экспорт, таъсир кўрсатувчи 
омиллар, ташқи савдонинг афзалликлари. 
Ҳозирда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида кичик бизнес субъектлари фаолиятидан 
иқтисодиѐтдаги барқарорликни таъминлаш, унинг таркибий тузилишини такомиллаштириш
ижтимоий сиѐсатни амалга ошириш, хусусан, аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини 
ошириш каби макродаражадаги муаммоларни ҳал этишда ўзига хос ва самарали восита 
сифатида фойдаланиб келинмоқда. Айни пайтда, мамлакатнинг ташқи савдо фаолиятини 
кенгайтиришда ҳам мазкур соҳа маълум устунлик ва афзалликларга эга. 
Ўзбекистонда ҳам кичик бизнеснинг ташқи савдо, айниқса экспорт фаолиятини кенгайтиришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада яқин истиқболда иқтисодиѐтимизни 
ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида “Экспортѐр корхоналарни қўллаб-
қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб этиш борасида ҳам бошлаган 
ислоҳотларимиз қатъий давом эттирилади” [1], деб белгилаб берилди. 
Кичик хўжалик юритувчи субъектларда ташқи савдо фаолиятнинг афзалликлари қаторида 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 
 кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги тезкорлик, хусусан, бозорнинг ўзгарувчан 
конъюнктурасига тез мослаша олиш хусусиятидан ташқи бозорларда ҳам муваффақиятли 
фойдаланиш имконияти; 
 хорижий мамлакатлардаги йирик бўлмаган иқтисодий ҳамкорлар учун ўзаро манфаатли
қулай ва ишончли ҳамкор сифатида намоѐн бўлиши; 
 иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиши натижасида ишлаб чиқариш 
харажатларининг нисбатан паст бўлган маҳсулот ва хизматларни тақдим этиш имконияти; 
 ташқи савдо фаолиятдаги йирик корхоналар учун иқтисодий жиҳатдан кам манфаатли 
бўлган соҳа ѐки жараѐнларда муваффақиятли фаолият кўрсатиш ва ҳ.к.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, кейинги даврда кичик корхоналар учун хорижий 
бозорларнинг жозибадорлик даражаси ортиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири 
кичик корхоналарнинг ўз маҳсулот ва хизматларини хорижга экспорт қилиш имкониятларининг 
кенгайиб бориши ҳисобланади. Жумладан: 
 хорижлик истеъмолчи ва харидорларнинг кичик кўламдаги мол етказиб берувчилар билан 
ҳамкорлик қилиш ва савдо битими тузишга мойиллигининг кучайиши; 

Download 363.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling