Innovatsion yechimlari
ZAMONAVIY FAN, TA’LIM VA ISHLAB CHIQARISH
Download 363.16 Kb. Pdf ko'rish
|
120 122 КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТНИНГ УСТУВОР ЖИҲАТЛАРИ
ZAMONAVIY FAN, TA’LIM VA ISHLAB CHIQARISH
MUAMMOLARINING INNOVATSION YECHIMLARI ILMIY AMALIY ONLAYN KONFERENSIYA КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТНИНГ УСТУВОР ЖИҲАТЛАРИ Сангинов Зафар Абдуганиевич Тошкент давлат иқтисодиёт университети тадқиқотчиси ZAMONAVIY FAN, TA’LIM VA ISHLAB CHIQARISH MUAMMOLARINING INNOVATSION YECHIMLARI ILMIY AMALIY ONLAYN KONFERENSIYA https://t.me/scienceboxofficial http://conf.sciencebox.uz/ 121 маҳсулотларни хорижий бозорга тақдим этиш, уларни экспортга тайѐрлаш ва ортиб жўнатиш жараѐнлари бўйича шартлар, талаблар ва стандартларнинг оммавийлашуви; халқаро савдо йўлларининг кўпайиб бориши; юк ва йўловчи ташиш транспорт воситалари турларининг кўпайиб, ташиш хизматлари нархларининг нисбатан пасайиб бориши; юк ташувлари ҳужжатлаштириш, божхона таомилларини ўтказиш жараѐнларининг соддалашуви ва қулайлашуви; кичик бизнес субъектларининг ташқи савдо фаолиятини молиялаштириш ва суғурталаш жараѐнларининг кенгайиши ва ҳ.к. Ҳозирги вақтда жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви кўплаб йирик хўжалик субъектлари билан бир қаторда кичик корхоналарни ҳам ташқи бозорларга чиқишга ундамоқда. Глобаллашув жараѐнлари билан кичик бизнес корхоналарининг ташқи савдодаги иштироки ўзаро тўғри боғлиқликда ривожланиб бормоқда. Кичик бизнеснинг ички бозордаги муваффақиятли устунликлари секин аста ташқи бозорга ҳам “кўчиб ўтмоқда”. Муайян иқтисодиѐт доирасида кичик бизнес учун зарур бўлган бозор кўламини бир неча даражаларга татбиқан кўриб чиқиш мумкин. Масалан, муайян корхона, тармоқ, ҳудуд, миллий иқтисодиѐт ва ҳ.к. Қачонлардир муайян тармоқ кичик бизнес субъектлари учун етарли даражадаги бозор бўлиб ҳисобланса, вақт ўтиши билан миллий бозор ҳажми ҳам нисбатан торлик қилиб қолиши мумкин. Шунда, тегишли кичик бизнес тармоғи вакиллари учун хорижий бозорлар маҳсулот сотишнинг янги имкониятлари сифатида намоѐн бўлиши мумкин. Жумладан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида ташқи савдони фаоллаштириш бўйича “Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга чиқаришда кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига экспортчи корхоналар сонини ҳозирги 6,5 мингтадан 7,3 мингтага, товарлар экспорт географиясини кенгайтириш” чора-тадбирлари белгиланиб, бу борада қуйидаги вазифалар белгилаб берилди: 1. Дунѐнинг етакчи давлатларида ҳар йили бўлиб ўтадиган 50 дан ортиқ йирик халқаро кўргазма ва ярмаркаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирокини таъминлаш. 2. Ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш орқали экспорт ҳажмлари ва географиясини кенгайтириш [2]. Шунингдек, юқорида қайд этилган фармонга мувофиқ, “ташқи савдони тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларини янада кучайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб: а) 2023 йил 1 апрелга қадар: маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилиши; қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилиши; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling