«Инсерт» методи
Синф ўқувчилари гуруҳларга бўлинадилар, гуруҳлар номланади. Ўқитувчи янги мавзуни эълон қилади ва ҳар бир гуруҳдан янги мавзуга оид иккитадан фикр билдиришларини сўрайди. Гуруҳлар навбати билан (ушбу жараёнда гуруҳнинг барча аъзолари фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадга мувофиқ) фикр билдирадилар. Баён этилган фикрлар ёзув тахтасига ёзиб борилади. Фаолият якунлангач, ўқитувчи янги мавзу мазмуни ёритилган матнни ўқувчиларга тарқатади. Сўнгра шундай топшириқ берилади:
Топшириқ. а) Матн билан танишиб чиқинг; б) Матннинг ҳар бир қаторига қуйидаги белгиларни қўйиб чиқинг:
Z - матнда гуруҳлар томонидан билдирилган фикр ўз аксини топган бўлса; S - матнда гурухлар томонидан билдирилмаган фикр юритилган бўлса; D - матнда билдирилган фикрларга зид фикрлар мавжуд бўлса; ? - матн билан танишиш жараёнида тушунмовчиликлар юзага келса.
Сўнгра гуруҳ аъзолари шахсий қарашларини ўзаро ўртоқлашадилар, гуруҳ бўйича белгилар сони умумлаштирилади. Лидерлар воситасида ҳар бир белгининг миқдори баён этилади ва изоҳланади. Ўқитувчи гуруҳлар томонидан қайд этилган сонларни уларнинг номлари ёзилган устунга ёзиб боради.
Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ лидери фикрини тугатгач, юзага келган қарама қаршилик ва тушунмовчиликларни ўқувчилар тўғри хал этишларига ва тушуниб олишларига ёрдам беради.
Шундан сўнг гуруҳлар дарсликда берилган матн билан танишиб чиқиб, асосий тушунчаларни ажратидалар улар ўртасидаги мантиқий муносабатларни очиб беришга ҳаракат қиладилар (моделлаштирадилар). Гуруҳлар томонидан илгари сурилган фикрлар умумлаштирилиб, лидерлар томонидан синф жамоасида етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |