Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
цитология маьруза матни
Цитология: Цитологияҳужайраларнингтараққиёти, тузилиши ва фаолиятини ўрганса, эмбриология (юнонча қошма сўз бўлиб, em - ичида, brio – қобиқ, биргаликда эса embrio — пушт, осувчи) одамвахайвонлартараққиётқонуниятлариниорганади. Умумийгистология, яънитўқималар ҳақидагитаълимоттурлиаъзотўқималаринингтараққиёти, тузилишиҳамдавазифалариничуқурталқинқилади. Хусусийгистологияэсаодамваҳайвонлармаълум бир аъзолари ва улар ташкил этган системаларнинг тараққиёти, тузилишиваҳаётфаолиятиниорганади. Цитология – ҳужайраларнинг тузилиши, функцияси ва такомиллашиши ҳақидаги фан. 1839 йилда ҳужайра тузилиши тўғрисидаги ҳамма топланган илмий маълумотлар умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди (Шванн ва Шлейден). XIX аср охирларида кўпгина ҳужайра органоидлари аниқланди. Ҳужайра цитоплазма ва ядродан ташкил топган система бўлиб, ўсимлик ва ҳайвон организмининг такомиллашиши, тузилиши ва яшаш жараёнларининг асоси ҳисобланади. Бутун ҳаёт давомида модда алмашинишида иштирок этиши, янги ҳужайра ҳосил қилиши ва доимо янгиланиб туриши ҳужайраларнинг озига хос хусусиятидир. Ҳайвон ва одам организмида ҳужайралардан ташқари, симпласт, синцитиал тузилмалар ва хужайралараро модда бор. Симпласт – ҳужайраларнинг ўзаро қошилишидан хосил бўлиб, цитоплазмада бир неча ядроси бўлган структурадир. Бунга Кўндаланг-тарғил мушак толаси, йолдош эпителийсининг трофобласт қавати ва бошқалар мисол бола олади. Синцитий – бир- бирига чалкашиб кетган ва тола болинмаган ҳужайралар топлами, осиқлари бир-бирига қошилиб, тор ҳосил қиладиган ҳужайралардан ташкил топган тўқима тузилишининг бир шакли. Ҳужайралараро модда – ҳужайралар орасида жойлашган бўлиб, суюқлик ҳолида (қон, плазма) ёки дирилдоқ ёки зич консистенцияга эга бўлган асосий модда ва турли толалардан ташкил топган (сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима, тоғай ва суяк тўқимаси ҳужайралараро моддаси). Одам ва ҳайвон организмида ҳужайралар катталиги, шакли ва тузилиши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Бажарадиган функциясига кора ҳужайралар ҳар хил шаклга эга эмас. Суюқ муҳитда ҳужайралар Кўпинча Ўзгарувчан бўлиб, псевдоподиялар ҳосил қилади. Буларга қон (нейтрофиллар) ва бириктирувчи тўқималарнинг (макрофаглар) ҳужайралари киради. Бир-бирига яқин ётган ҳужайралар эса маълум формаган эга, масалан, пласт ҳосил қилувчи эпителий ҳужайралари ясси, кубсимон, цилиндрсимон ва полигонал шаклда бўлади. Қисқарувчан мушак ҳужайралари узун дуксимон шаклга эга. Импульс отказувчи нерв ҳужайралари эса узун-узун осимталарга эга бўлади. Эркаклар жинсий ҳужайраси – сперматозоидда ҳаракат қиладиган хивчинлари бор ва ҳоказо. Одам ва кўпгина сут эмизувчи ҳайвонларнинг ҳужайралари 5-7 мкм (лимфоцитлар)дан 200 мкм (тухум ҳужайралари)гача бўлади. Кориниши ва катталиги билан ҳужайралар бир-биридан фарқ қилсада, улар Кўпинча ҳужайра тузилишининг асосий белгиларини сақлаб қолади: ҳар бир ҳужайра оз ҳужайра қобиғи орқали бошқа ҳужайралар ва оралиқ моддадан ажралиб турса, ҳужайра ичида ядро ядро қобиғи орқали цитоплазмадан алоҳидаланади. Ҳужайранинг болиниш орқали озини-ози тиклаш қобилияти унинг муҳим хусусиятларидан биридир. Ҳар бир ҳужайрани атроф муҳитдан ҳужайра мембранаси (плазмолемма) ажратиб туради ва ҳужайра иккита асосий таркибий қисмдан: цитоплазма ва ядродан иборат. Цитоплазма: органеллалар, киритмалар ва гиалоплазмадан; ядро: ядроча, ҳроматин, ядро шираси ва ядро қобиғидан иборат. Ёруғлик ва электрон микроскоп орқали олинган маълумотларга асосланиб, ҳужайраларнинг қуйидаги қисмлари фарқланади: Цитоплазма Ядро Ҳужайра қобиғи (цитолемма, плазмолемма) Органеллалар Киритма- лар Гиало- плазма Умумий органоидлар Хусусий органоидлар Ҳужайра юзасининг махсус тузилмалари: А) микровор- синкалар Б) киприкчалар 1. Митохонд рия 2. ЭЛТ 3. Гольжи комплекси 4. Центросо ма 5. Лизосома 1. Тонофибриллал ар 2. Миофибриллал ар 3. Нейрофибрилл алар 4. Микронайчалар 1. Тро фик 2. Сек ретор 3. Эес кретор 4. пиг мент 1.Ядро қобиғи (кариолемма) 2. Хроматин 3. Ядроча 4. Ядро шираси Протоплазма дейилганда ядро ва цитоплазма структурасини ташкил қилувчи моддалар тушунилади. Одам танасининг 96% 4 - элементдан углерод, водород, кислород ва азотдан ташкил топгандир. Кальций, фосфор, калий ва олтингугурт эса одам танасининг 3 фоизини ташкил қилади. Оз миқдорда натрий, хлор, йод, темир, магний бўлади. Мис, марганец, кобальт, рух ва бошқа микроэлементлар эса улардан ҳам кам бўлади. Санаб отилган элементлар ҳужайра тузилиши ва ҳужайралараро структурани ҳосил қилувчи кимёвий моддалар (оқсил, ёғ, углевод, ферментлар ва бошқалар) таркибига киради. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling