Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Ҳужайранинг структур компонентлари


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

Ҳужайранинг структур компонентлари 
Ҳужайра мембранаси. 
Кўпгина ҳужайра тузилмалари мембранадан иборат. Барча ҳужайра мембраналари 
ягона тузилиш принципига асосланган: қалинлиги ўртача 80-100 ангстрем. Электрон 
микроскоп орқали қаралганда 3 қаватни фарқлаш мумкин: 2та ташқи электрон тоқ ва улар 
орасидаги электрон оч зона. Мембрананинг бу қаватлари қалинлиги оотача 25 ангстрем. 
Кимёвий таҳлилларга кора турли ҳужайра мембраналари таркибида 60% оқсил, 40% гача 
ёғ ва 1-5% углевод бўлади. Мембрананинг асосини икки қатор жойлашган липид 
молекулалари ташкил этади. Липид молекулаларининг сувда эримайдиган гидрофоб 
қисмлари мембрананинг ички томонида бир-бирига қарама-қарши, сувда эрийдиган 
гидрофил қисмлари эса мембрананинг икки ташқи томонида жойлашган. Бундай тузилиш 
оз-озидан мембранада билипид қаватни ҳосил қилади. Липидлар турлича бўлиб, уларга 
фосфолипидлар, сфингомиелинлар, холестерин киради. Оқсил молекулалари мембранада 
ҳар хил тартибда жойлашади. Уларнинг баъзилари липид қатламларининг ташқи ва ички 
юзаларида жойлашади, айримлари мембранага ботиб кирган (яриминтеграл оқсиллар) 
бўлади. Бажарадиган функциясига кора оқсиллар структур, фермент, транспорт ва 
рецептор оқсилларга болинади. Мембрананинг ташқи юзасидаги айрими интеграл 
оқсиллар углеводлар билан ковалент боғ орқали глиКўпротеинлар, липидлар билан 
бирикиб гликолипидлар ҳосил қилади. Мембрананинг углеводли бирикмаси (ёки 
тузилмаси) гликокаликс дейилади ва у плазмолемманинг асосий таркибини ҳосил қилади. 
Ҳар хил оқсил молекулалари тинмасдан оз жойларини озгартириб, мембрананинг суюқ 
липид қатламларида сузиб юради. Мембрананинг бундай тузилиши “мозаика” модели 
дейилади.
Плазматик мембрана (плазмолемма) 
Ҳужайра ташқи тарафдан қалинлиги 10 нм бўлган плазматик мембрана билан 
ўралган. Ҳужайранинг ички ва ташқи муҳити таркиби ва кўпгина моддалар 
концентрацияси билан фарқланади. Бу фарқ ҳужайранинг бутун ҳаёти давомида молекула 
ва ионларнинг ҳужайрага кириши ва чиқишини бошқарувчи плазматик мембрана 
ёрдамида сақлаб турилади.


Электрон микроскоп орқали текшириш мембрана динамикаси ҳақида муҳим 
хулосаларни келтириб чиқарди. Бу хулосалар плазматик мембранани фагоцитоз, 
пиноцитоз ва секретор жараёнда иштирокини органиш оқибатида олинди. Фагоцитоз ва 
пиноцитозда ютилаётган модда ҳужайра мембранаси билан ўралган ҳолда цитоплазма 
ичига отади. Моддаларни ютилишида қатнашаётган мембрана асосий мембранадан 
ажралиб цитоплазма томон ботиб кириб, ундан ажралади. Асосий мембрана бутунлиги 
икки четдаги мембранани қошилиши билан қайта тикланади. Фагоцитоз – бу, йирик 
заррачаларни, бактерияларни, ҳужайра фрагментларини қамраб олиниши ва уларни 
ҳужайра ичига отишидир. Пиноцитоз – бу cуюқланган макромолекуляр моддаларни 
қамраб олиниши ва уларни ҳужайра ичига отишидир. Секретор жараёнда эса бунинг акси 
кузатилади. Масалан, меъда ости бези ҳужайралари зимоген гранулаларни ажралишида, 
ушбу гранулаларни ораб турувчи мембрана плазматик мембранага қошилиб кетади. 
Ҳужайрадан ташқарига мембрана ажралмайди, балки у ҳужайра мембранаси билан 
қошилиб кетади ва унинг ичидаги ферментларгина ташқарига секреция қилинади 
(экзоцитоз). 
Плазматик мембрана ҳужайрада кечувчи моддалар алмашинувида ҳам асосий 
оринни эгаллайди. Унда Кўплаб ферментларнинг юқори активлиги аниқланган. 
Жумладан, ишқорий фосфотазалар, аденозинтрифосфотазалар, 5-нуклеотидазалар, 
аденилатциклазалар, РНК-азаларнинг юқори активлиги аниқланган. Баъзи ферментлар 
гликокаликсда ҳам жойлашган (масалан, ичакнинг жиякли ҳужайрлари). 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling