Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

 
Мембранасиз органеллалар 
Ҳужайра маркази
Ҳозирги вақтда ҳужайра маркази деб номланувчи тузилмани 1875 – йили Гертвиг 
очган. Ҳужайра маркази ҳамма ҳайвон ҳужайраларида топилган бўлиб, фақатгина тухум 
ҳужайрасида етилиш даврида йоқолади. Ҳужайра маркази 2 та центриола ва 
центросферадан иборат. Центриола цилиндрсимон танача бўлиб, узунлиги 0,3-0,6 мкм, 
диаметри 0,1-0,15 мкм. Центриола девори 9 та триплет микронайчаларидан ташкил 
топган. Триплет 3 та А,В,С микронайчадан иборат. А- микронайча 13 глобуляр 
суббирликдан, В ва С микронайчалар 11 глобуляр суббирликдан ташкил топган. 
Центриолада микронайчалардан ташқари микронайчалараро марказга борувчи ён 
осиқчалар ҳам бўлади. Центриолалар жуфт бўлиб, қиз центриола она центриолага 
перпендикуляр жойлашади. Ҳужайра болиниш даврида центриола болинмайди, балки 
сони ўртади. Ҳужайра маркази митотик аппаратни, шу жумладан дукчани ва юлдузчани 
ҳосил қилишда иштирок этади. Фибрилла, киприкча ва микронайчалар ҳужайра 
марказидан ҳосил бўлади.
Рибосомалар
Рибосомаларда актив аминокислоталар конденсацияси, ҳамда уларнинг полипептид 
боғга терилиб оқсил синтези рой беради. Рибосома РНК ва оқсилдан ташкил топган. 
Рибосома таркибига актив бўлмаган рибонуклеаза, латент ҳолатдаги дезоксирубнуклеаза, 
активлашган лейцинаминопептидаза, β- галактозидаза ва бошқа ферментлар киради. 
Рибосома озида Кўп миқдорда магний ва сезиларли оз миқдорда кальций тутади. 
Рибосомалар майда суббирликлардан иборат ҳар бир суббирлик битта юқори полимер 


рибосомал РНК молекуласини ва оқсилни тутувчи рибонуклеотид моддадир. Улар 
ядрочада 
синтезланади. 
Суббирликлар 
орасида 
ёриқ 
коринади. 
Рибосома 
суббирликларининг бирлашиши цитоплазмада рой беради. 
Фибрилляр тузилмалар – ипсимон структуралардир. Ҳужайрада турли филаментлар 
учрайди: 
1. 
Актинли – тропомиозин ва тропонин оқсиллари билан боғлиқ актин 
оқсилидан ташкил топади.
2. 
Миозинли – миозин оқсилидан иборат, актинли филаментларнинг зич 
бирикишидан ҳосил бўлади.
3. 
Оралиқ филаментлар – баъзан тутамлар – фибриллалар ҳосил бўлади. 
Масалан: Кўндаланг – тарғил мушакларда актин ва миозин микрофиламентлар биргаликда 
миофибриллаларни ҳосил қилади. Улар мускул қисқаришини таъминлайди. Нерв 
ҳужайралари филаментлар тутами нейрофибрилла, эпителий ҳужайраси филаментлар 
тутами тонофибриллар деб аталади.
Микрофиламентлар цитоплазманинг четки юзаларида тутамлар ҳосил қилиб 
жойлашади. Айниқса, цитоплазманинг периферик қисмларида ва мембрана остида Кўп 
миқдорда бўлади. Баъзи ҳужайра мембранаси интеграл оқсиллари актин филаментлари 
билан боғланади. Бундай боғланиш ҳужайранинг амёбасимон ҳаракатида ва шаклини 
озгартиришида иштирок этади. Микрофиламентлар ҳужайра БЎЛИНИШИда ҳам иштирок 
этади, икки қиз ҳужайранинг ажралишини таъминлайди. Микроворсинкалар таркибида 
ҳам актин микрофиламентлари борлигини кўриш мумкин. Микрофиламентлар 
микроворсинкаларнинг 
плазматик 
мембранага 
бирикишини 
таъминлайди. 
Микроворсинкалар остида миозин филаментлари жойлашиб, улар микроворсинкалар 
қисқаришида иштирок этади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling