Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Эндоплазматик тор ва рибосома


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

Эндоплазматик тор ва рибосома 
Биринчи марта Портер томонидан аниқланган (1945 йил). Эндоплазматик тор (ЭПТ) 
мембранасида рибосомалар болишига қараб донадор ва силлиқ эндоплазматик тор фарқ 
қилинади. ЭПТ ҳужайра ичи каналчалар системасидан, вакуолалар ва цистерналардан 
ташкил топган бўлиб, девори элементар биологик мембрана билан ўралган. Улар ўзаро 
бирлашиб, мураккаб тор системасини ҳосил қилади. ЭПТ бошлиғи гомоген кам эдектрон 
зичликдаги модда тутади. ЭПТ етилган эритроцитлардан ташқари ҳамма ҳайвон 
ҳужайраларида топилган. ЭПТ нинг тузидиши такомил даражаси турлича бўлган 
ҳужайраларда ҳар хил бўлади.
Донадор ЭПТ мембранасининг ташқи қисмида рибосомалар (рибонуклеопротеид 
доначалар) бўлади. Рибонуклеопротеид доначалари мембрана юзасида розетка ёки спирал 
шаклида топланмалар ҳосил қилади. Цитоплазмада рибосомалар алоҳида топланган 
полисомалар ҳолатида ҳам болиши мумкин. Полисомаларда асосан ҳужайранинг оз 
фаолиятида сарфланадиган оқсиллар, ЭПТ билан боғлиқ рибосомаларда эса ҳужайранинг 
оз фаолиятида сарфланадиган оқсиллар синтезланади. Донадор ЭПТ оқсилга бой секрет 
ишлаб чиқарувчи ҳужайраларда яхши ривожланган, масалан, меъда ости бези ацинар 
ҳужайралари, плазматик ҳужайралар, жигар, нерв ҳужайралари ва бошқалар. 
Сперматозоид, буйрак каналчалари ҳужайраларида, лейкоцит, ичак криптаси эпителий 
ҳужайраларида донадор ЭПТ кучсиз ривожланган. Донадор ЭПТ да синтезланган 
оқсиллар углевод бирикмалари билан қошилиб модификацияга учраши мумкин. Шу 
билан бирга синтезланган оқсиллар концентрацияланиб, йирик секретор доначалар 
шаклланиши мумкин (масалан, меъда ости безида). Донадор ЭПТ ҳужайра мембранаси 
шаклланишида ва барча мембрана оқсиллари синтезида иштирок этади. Липопротеид 
топламларини ҳосил қилади. ЭПР мембранасида фосфолипид синтезида қатнашувчи 
ферментлар жойлашган.
Агрануляр ёки силлиқ эндоплазматик тор 
Майда вакуола ва каналчалардан иборат бўлган ва бир-бирига отиб турувчи 
мембраналар тизимидан ташкил топган тузилмадир. Вакуола ва каналчалар диаметри 50-
100 нм. Одатда силлиқ ЭПТ ҳужайрада алоҳида зона ёки тутам ҳолатида жойлашади. 
Баъзан силлиқ ва донадор ЭПТ нинг бир-бирига отиш соҳаларини кўриш мумкин. Силлиқ 
ЭПТ донадор ЭПТ дан ёки плазматик мембранадан ҳосил бўлади деб ҳисобланади. Лекин 
бунга қарамасдан силлиқ ва донадор ЭПТ нинг вазифалари турличадир. Силлиқ ЭПТ 
липидлар, полисахаридлар ва стероидлар метаболизмида иштирок этади. Жигар, буйрак 
усти бези ва уруғдоннинг интерстициал ҳужайраларида Кўп миқдорда учрайди. Жигар 
ҳужайраларидаги силлиқ ЭПТ турли ташқи экзоген кимёвий моддалар метаболизмида, 
дори моддаларнинг детоксикация жараёнларида иштирок этади. Кўндаланг-тарғил мушак 
ҳужайраларидаги силлиқ ЭПТ мускуллар қисқаришини таъминловчи Са
+2 
ионларини 
ётказиб берад ва миофибриллалар атрофини ураб туради.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling