Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Ҳужайра юзасининг махсус тузилмалари


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

Ҳужайра юзасининг махсус тузилмалари. 
Электрон микроскопик органишлар плазматик мембранани мураккаб тузилишга эга 
эканини корсатиб берди. Ҳужайра қобиғининг махсус структуралари турли хил бўлгани 
учун ҳужайранинг қайси қисмида жойлашганига қараб 3 та асосий турга болинади. Булар: 
1) ҳужайра устки юзасида; 2) ён юзасида; 3) базал қисмида жойлашгандир.
Ҳужайрани эркин юзасининг махсус тузилмалари. Кўпгина ҳужайралар эркин
юзасида – апикал плазматик мембрананинг майда осимталари бўлган микроворсинкалар 
коринади. Кўпинча микроворсинкалар бетартиб жойлашади. Ингичка ичак ҳужайрасининг 
апикал қисмидаги микроворсинкалар тартибли жойлашган.
Киприкчалар – узунлиги 5-10 мкм бўлган ҳужайра усиқлари бўлиб, аксонемаси 9 
жуфт периферик ва 1 жуфт марказий микронайчадан иборат. Аксонема таркибида АТФ-
аза активлигига эга оқсил динеин мавжуд. Киприкча асосида ётувчи базал танача ва 
киприкчилар аксонемаси узвий боғлиқ бўлиб, улар бир-бирига давом этувчи тузилмани 
ҳосил қилади. Базал танача Кўндаланг кесими 9 та триплетдан ҳосил бўлган ҳалқадан 
иборат. Базал таначанинг ҳар бир триплетидаги ички икки найча дистал қисмига тубулин 
оқсили келиб бирикиши натижасида аксонеманиосиши таъминланади. Бу ички жуфт 
найчалар дублетлар дейилади.
Қошни ҳужайралар ён юзасидаги махсус тузилмалар 
Ҳар хил ҳужайралар ён қисмларида моддаларни диффузия қилишга тосқинлик 
берувчи махсус тузилмалар жойлашади. Икки қошни ҳужайранинг апикал юзасидан 
бошланиб, ён юзасига давом этувчи, бириктирувчи комплекс ҳосил қилувчи турли 
ихтисослашган ҳосилалар жойлашган. 
Зич бирикиш. Бевосита ҳужайралар апикал қирғоғи соҳасида ҳужайра мембранаси 
ташқи қаватларини бир-бири билан нуқтавий қошилишлари мавжуд. Ҳужайралар бир-
бири билан «кавшарланган» ҳолатда бўлади. Бу оз навбатида эпителийни танлаб 
отказувчанлик ҳоссасини намоён болишига сабабчи бўлади. Бу соҳада, 200 Å кенликдаги, 
паст зичликка эга бўлган аморф модда билан толган ҳужайралараро оралиқ мавжуд. 
Иккала ҳужайранинг мембраналари бир-бирига қатъий параллел йоналган ва бу мембрана 
соҳаси билан туташувчи цитоплазма зичлашган. Бундай ҳужайралараро аълоқа без ва ичак 
эпителийси ҳужайраларига хосдир.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling