Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Базал плазматик мембрананинг махсус тузилмалари


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

Базал плазматик мембрананинг махсус тузилмалари 
Кўпчилик эпителий ҳужайраларнинг базал плазматик мембранаси текис. Лекин сув 
ва ионларнинг транспортида иштирок этувчи ҳужайраларнинг базал плазматик 
мембраналари текис болмай, кўпгина бурмалар ҳосил қилади. Бурмаларнинг катталиги 
бир-биридан фарқ қилади. Масалан, буйрак каналчаларининг проксимал қисмидаги 
эпителий ҳужайралари, кўзнинг олдинги камераси ҳужайралари, миянинг хориодал 
чигали ҳужайраларидаги бурмалар сон жиҳатидан, кам ва юза жойлашган бўлади. Лекин 
буйрак нейронининг дистал қисмларидаги ҳужайралар базал плазматик мембрана бурмаси 
кучли ривожланган. Базал плазматик мембрана бурмаси орасида йирик митохондриялар 
бор. Бу ердаги бқори активликка эга бўлган аденозинтрифосфотаза ионларининг актив 
транспортида иштирок этади.
Цитоплазма ва ҳужайра органеллалари 
Органеллалар ҳужайра цитоплазмасининг таркибий қисмидир. Ҳужайра органеллари 
– ҳужайранинг доимий таркибий қисми бўлиб, маълум тузилишга эга ва махсус 
вазифаларни бажаради. Органеллалар умумий органелларга ва баъзи ҳужайра ва 
тўқималарда учрайдиган хусусий органеллаларга болинади (масалан, тонофибриллалар, 
нейрофибриллар). Тузилишига қараб, мембранали ва мембранаси бўлмаган ҳужайра 
органеллари фарқланади.
Мембранали 
ҳужайра 
органелларига 
митохондрия, 
эндоплазматик 
тор, 
пластинкасимон комплекс (Гольджи аппарати), лизосома ва пероксисомалар киради. 


Мембранасиз ҳужайра органеллаларига рибосома ва полисома, микронайча, центросома 
ва киприкча, хивчин ва фибрилляр тузилмалар киради.
Мембранали органоидларнинг умумий хусусияти бу уларнинг тузилишида 
элементар биологик мембрана иштирок этишидир. Уларнинг таркибий қисмлари донадор 
эндоплазматик торда синтезланади ва Гольджи комплексида ихтисослашади. Ҳужайра 
плазмолеммаси ва органоид мембраналари бир-бири билан доимий аълоқада бўлиб, бир-
бирини толдириб туради.
Митохондрия
Ҳар бир ҳайвон ва ўсимлик ҳужайраларида учрайдиган органелладир 
(эритроцитнинг етук шаклидан ташқари). Цитоплазмада бир текис жойлашади, лекин 
баъзан улар қаерда энергия Кўпроқ керак болса, оша ерда топланади.
Ҳужайралардаги митохондрияларнинг сонини аниқ айтиш қийин. Уларнинг миқдори 
ҳужайра типига ва функционал ҳолатига боғлиқ бўлиб, битта буйрак ҳужайрасида 
уларнинг сони 1000 тага етади. Митохондрия икки қобиқ билан ўралган. Гиалоплазмадан 
ажратиб турувчи ташқи мембранасининг қалинлиги тахминан 60 Å бўлиб, шу 
органелланинг отказувчанлик хусусиятини белгиласа керак. Ташқи мембрана 
эндоплазматик тор билан боғланган бўлади. Ички тарафда ётувчи ички митохондриал 
мембрана ташқи мембранадан фарқли равишда, текис болмай криста деб аталувчи,
матриксга ботиб кирувчи осимталар ҳосил қилади. Бу мембрананинг ҳам қалинлиги 
тахминан 60 Å ни ташкил қилади. Ички мембраналар орасидаги бошлиқ майда донадор 
моддалар билан толган бўлиб, матрикс деб аталади. Митохондрия матриксида электрон 
зич донадор тузилма (рибосома) ва нозик ипчалар (ДНК) мавжуд. Митохондрия ички 
мембранасида АТФ синтези жараёни кетади.
Митохондрия матриксида озига хос оқсил синтез жараёни ҳам юз беради. Бу ерда 
РНК, ДНК молекулалари, рибосомаси ва митохондрия ички оқсиллари аниқланган. Лекин 
бу оқсил синтези маҳсулотлари митохондрия функция бажариши учун етарли эмас.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling