Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

 
Гольжи комплекси 
1898 йилда Камилло Гольджи кумуш тузи билан бояш усулини ишлатиб, ҳужайра 
цитоплазмасида торсимон тузилмани аниқлади, кейинчалик бу тузилма “Гольджи 
комплекси” деб аталди. Гольджи комплекси уч қисмдан иборат: 
1. 
Ясси цистерналар системаси – силлиқ мембраналар билан чегараланган. 
Ясси цистерналар Кўпинча 5-10 та бўлиб, бир-бирига яқин ётади. Цистерна мембраналари 
марказда бир-бирига яқин, периферик қисмида эса ампуласимон кенгайган бўлади. Яқин 
цистерналар орасидаги масофа 140-150 Å. 
2. 
Майда 
микропуфакчалар 
– 
цистерналар 
охирида 
жойлашади. 
Микропуфакчаларнинг диаметри 300-500 Å бўлиб, зич гранулалар шаклидадир.
3. 
Йирик вакуолалар ҳам цистерналар ва микропуфакчалар сингари 
мембраналар билан ўралган. Вакуолалар катталиги 0,2-0,3 мкм ва Кўпинча улар ясси 
цистерна боғламларининг ўрта қисмида, цистерналар орасида ва ташқарисида ётади.
Гольджи комплекси мембраналари оддий биологик мембранадан иборат ва ҳар хил 
қисмлари бир-биридан ҳосил болиши мумкин. Микропуфакчалар ясси цистерналарнинг 
охирги қисмларидан, йирик вакуолалар эса цистерналар кенгайишидан ҳосил бўлади. 
Баъзи маълумотларда келтирилиши бўйича майда пуфакчалар эндоплазматик торга отиш 
қисмларидан ҳосил бўлади.
Функционал фаоллигига кора ҳужайра Гольджи комплексининг тараққий этганлик 
даражаси турли ҳужайраларда турличадир. Гольджи комплекси Кўпинча ишламаётган, 
ихтисослашмаган ҳужайраларда кучсиз ривожланган. У ядро атрофида ёки ҳужайра 
маркази атрофида жойлашади. Эндоплазматик торда синтезланган моддалар Гольджи 
аппарати бошлиғига отади. У жойда концентрацияланиб, маълум шаклга кириб ташқарига 


чиқариш учун тайёрланади ёки ҳужайранинг озида сарфланади. Гольджи комплекси
шунингдек лизосомалар ва ҳужайра мембраналарини ҳосил қилишда қатнашади. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling