Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

Микронайчалар – цилиндрсимон диаметри 24 нм бўлган тузилма бўлиб, 
цитоскелет ва бошқа органеллалар (центриола, киприкчалар ва хивчинлар)нинг асосий 
структур бирлиги ҳисобланади. Тубулин оқсилидан тузилган. Микронайчалар доимий 
тузилмалар эмас. Улар таркибидаги тубулин оқсили молекулалари парчаланиб кетиши ва 
қайта йиғилиши мумкин.
Ядро 
Ядро – генетик ахборотни сақлаш, узатиш, уни Кўпайишини ва оқсил 
биосинтезини таъминлайди. Ирсий ахборотни сақланиши ва тутиб турилиши унинг 
алмаштириб болмайдиган структураси ДНК, яъни ҳужайра болиниш олдидан икки ҳисса 
ортувчи тузилма билан боғлиқ (репликация). Ядро ичида ДНК молекулаларида 
информацион, транспорт ва рибосомал РНК транскрипция ва синтези бўлиб отади. Ядро 
ичида ядрочада ҳосил бўлган рРНК ва цитоплазмадаги рибосомалар томонидан синтез 
қилинган ва ядрога отган оқсилдан рибосома суббирликлари ҳосил бўлади.
Интерфазада ядро хроматин, кариоплазма, ядроча ва ядро қобиғидан иборат 
бўлади.
Хроматин ҳромасомасининг интерфазадаги ҳолати, у торсимон деспираллашган 
ҳолатда – эухроматин ёки спираллашган зичлашган ҳолати – гетерохроматин бўлади. 
Эухроматин қисмида ҳужайра оқсил биосинтезига йоналган транскрипция ва 
редупликация жараёнлари кечади. Спираллашган (зичлашган) хроматин синтетик 
функцияларни бажармайди. 
Хроматиннинг таркибида ДНК (40%), гистонли оқсил (~60%) ва РНК (1%) мавжуд. 
ДНК ирсий ахборотни кодловчи тортта азот асосидан иборат, улар – аденин, гуанин, 
цитозин, тимин. Гистонлар лизин ва аргинин аминокислоталарига бой ишқорий муҳитга 
эга оқсиллардир. Улар бутун ДНК ипи узунлиги бўйича блоклар ҳолатида жойлашган. 
Ҳар бир блокда ДНК билан нуклеосома ҳосил қилувчи 8 тадан гистон жойлашган. 
Ядронинг ногистон оқсиллари ядрода тор хосил қилиб, ядронинг оқсилли матриксини 
ҳосил қилади. Бундан ташқари, ядрода РНП (рибонуклеопротеид) оқсиллари билан 


бириккан иРНК ни озида тутувчи перихроматинли фибриллалар, перихроматинли ва 
интерхроматинли доналар (гранулалар) мавжуд. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling