Иншо мавзу: “ДЎстлик”
Download 13.72 Kb.
|
“ДЎСТЛИК” - ИНШО
ИНШО МАВЗУ: “ДЎСТЛИК” РЕЖА: 1. Дўстлик садоқати 2. Ҳақиқий дўст 3. Дўстлик меваси Дўстлик ва садоқат тушунчалари бир-бирига маънодош ва бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган сўзлардир. Тўғрироғи, садоқат бу – дўстлик дегани, дўстлик эса садоқат демакдир. Зеро, араб тилидан кириб келган садоқат сўзи дўстлик маъносини ифода қилади. Чунки ҳақиқий дўст садоқатли бўлади. Содиқ дўст деган сўз ҳам шундан келиб чиққан. Садоқат - дўстлик киши учун насиб қилиши мумкин бўлган неъматларнинг энг яхшиларидан биридир, деб айтсак хато қилмаган бўламиз. Бу неъматни фақат ҳақиқий дўсти бор одамгина тўлақонли ҳис қила олади. Садоқат - дўстлик «сидқ» сўзидан олинган. «Сидқ» эса ростгўйлик, самимият ва вафодорликни англатади. Зеро, дўст дўстига нисбатан ростгўй, самимий ва вафодор бўлади. Дўстлик тушунчасининг мазмун моҳияти ҳақида донишманд кишилар, олиму фозиллар томонидан кўплаб сўзлар айтилган бўлиб, уларнинг баъзиларини сиз азизлар билан баҳам кўрамиз. - Дўстлик шундай бир дарахтдирки, уруғи вафо, шоҳлари умид, япроқлари саодатдир. Ҳақиқий дўст шундай кишики, у билан бирга бўлсангиз, худди ёлғиз ҳолда бўлганингиздек ўзингизни бетакаллуф тутасиз. У қайсидир камчилигингиз туфайли сиздан юз ўгириб кетмайди. Йиғингиз учун йиғлайди, шодлигингиз учун қувнайди. Узрингизни қабул қилади, хатоингизни кечиради ва йўқлигингизда ҳам сизга вафодорликни сақлайди, кам - кўстингизни тўлдиради. Эҳтимол, ҳаётингиз давомида шундай дўстни учратарсиз, эҳтимол учратмассиз. Аммо дунё бундай кишилардан холи эмас. Имом Шофеий (р.ҳ): «агар дунёда содиқ дўст бўлмаса, бундай дунёга алвидо бўлсин!», деган эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак бир ҳадисларида «мўмин киши дўст бўлади ва дўст қилинади. На дўст бўладиган, на дўст қилинадиган инсонда яхшилик йўқ!»,деганлар (Имом Аҳмад ва Баззор ривояти). Она замин фақат маълум мавсумлардагина мева берса, дўстлик меваси ҳар лаҳзада терилади. Ҳакимлардан бири дўстликни шамсияга (зонтик) менгзатади. Ёмғир кучайган сари соябонга эҳтиёж ортганидек, мусибат ва мушкилот ёмғирлари бошингиз узра шиддатли тус олгани сари дўстлик шамсиясига ҳам эҳтиёжингиз кучаяверади. «Ёмғир»дан соябон бўлмаган дўст дўст эмас. У шунчаки, таниш -билишлардан биридир. Download 13.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling