Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
Давлат дастурининг 215-банди: Олий таълим муассасаларини QS ва THE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш
Download 21.52 Kb.
|
1 2
Bog'liqИнсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат дастурининг 216-банди: Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш.
- Давлат дастурининг 249-банди: Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли мусобақаларни умумреспублика миқёсида ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Давлат дастурининг 215-банди: Олий таълим муассасаларини QS ва THE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш.
Институтнинг QS халқаро рейтингига киритиши бўйича мақсадли дастури ишлаб чиқилиб, дастур асосида вазифалар бажарилиб келинмоқда. Давлат дастурининг 216-банди: Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарорига асосан давлат олий таълим муассасасининг буюртмаси ва тадбиркорлик субъектининг ташаббуси асосида тадбиркорга тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли талабалар турар жойларини ташкил этиш тизимини жорий этиш белгиланган. Айнан шу мақсадда, “Great way for luck”, “Brain Union”, “Brain Union Star”, “Student Smart Home Star”, “Mega Brain Union” оилавий корхоналари томонидан, Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчаси, 229-уй манзилида 120 ўриндан жами 600 ўринли талабалар турар жойини институт талабалари учун қуриш лойиҳаси ташаббус қилинган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун корхоналар ўзларининг биноларига тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан жами 20764,9 млн. сўм миқдорида инвеститция киритишни режалаштирган. Ҳозирги кунда “Great way for luck”, “Brain Union”, “Brain Union Star”, “Student Smart Home Star”, “Mega Brain Union” оилавий корхоналари билан ҳамкорликда талабалар турар жойи биносини қуриш, жиҳозлаш ва бинодан фойдаланишни ташкилий лойиҳаси концепцияси ҳамда тадбиркорлик мулкини ижарага бериш тўғрисидаги битимларни расмийлаштириш ишлари олиб борилди. Юқоридаги оилавий корхоналар 2022 йилнинг сўнгига қадар қурилаётган ётоқхонанинг 240 ўринли қисмини, қолган қисмини 2023 йилда фойдаланишга топшириши режалаштирилган. Давлат дастурининг 249-банди: Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли мусобақаларни умумреспублика миқёсида ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш. 2022 йилда ўтказилган “Универсиада-2022” 3 босқичли спорт ўйинларида институт жамоаси ҳамда вакиллари муносиб иштирок этишди. “Универсиада-2022” мусобақасининг волейбол спорт тури бўйича вилоят босқичига институт мезбонлик қилди ва ташкилий ишлар талаб даражасида бажарилди. “Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент” факултети талабалари - Аъзамов Самандар Чориевич ва Суннатуллоев Нодирбек Азизовичлар баскетбол спорт тури бўйича вилоят терма жамоаси таркибида Республика финал босқичида иштирок этишиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишди. Стол тенниси мусобақаларининг вилоят босқичида сервис факультети талабалари Азимов Синдор ва Камолиддинова Ферузалар 3-ўринни эгаллашди. Шунингдек ўқув йили давомида талаба-ёшлар ўртасида йил номига бағишлаб 10 дан ортиқ маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил этилди. Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Самарқанд шаҳрида жойлашган саховат уйларига ташрифлар уюштирилиб, бу ерда истиқомат қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёши кекса инсонлар ҳолидан хабар олинди. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида Самарқанд шаҳрида истиқомат қиладиган, Самарқанд иқтисодиёт ва севис институтида иш фаолиятини юритган ёши кекса профессор-ўқитувчиларнинг хонадонларига бир неча бор ташриф буюрилди. Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир, Боғдод, Ҳамид Олимжон, Ёшлар маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида институтга ташриф буюриб, спортнинг мини футбол, волебол ва стол тенниси бўйича институт талаба-ёшлари билан спорт мусобақаларида иштирок этдилар. Институтга бириктирилган маҳалла ёшлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида “Энг яхши китобхон” танловлари Булунғур ва Жомбой туманларидаги 30 га яқин маҳаллаларда ўтказилди ва ғолиб иштирокчиларга институт мамурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек институт миқёсида Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида бир неча бор иншолар танлови ўтказилди. Download 21.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling