Инсон экологияси
Download 51.34 Kb.
|
inson ekologiyasi
. Инсон экологияси. Инсон экологияси одамларни ташқи муҳит билан ўзаро муносабат қонуниятлари, аҳоли сонининг ортиб бориши, соғлиқни сақлаш ва яхшилаш, инсоннинг физик ва психик имкониятларини кенгайтириш каби масалалар билан шуғулланади. Инсон экологиясининг муҳим вазифаси аҳоли соғлиғини сақлаш ва яхшилашнинг табиий қонуниятларини ўрганишдан иборат. Инсон экологияси олдида учта вазифа туради: 1.Табиий муҳитни бир бутун ҳолда сақлаб қолиш; 2.Аҳоли саломатлиги; 3.Кишиларнинг узоқ яшаши ва фаол ҳаётини таъминлаш. Илмий техник инқилоб инсон билан биосфера ўртасидаги ўзаро муносабат масаласи киради. Инсон экологияси одамнинг атроф-муҳитга мослашуви, касалликларнинг келиб чиқиши ва уларни олдини олиш, саломатликнинг табиий ва ижтимоий омиллари, ирсият, атроф-муҳит, турмуш тарзи, оилани режалаштириш, спорт билан шуғулланиш, гигиена билимлари ва саломатликни баҳолаш кўрикмаларини шакллантиради. Биосферанинг таркибий қисми ҳисобланган ҳар бир тирик организм морфологик, физиологик ва хулқий томонлари билан ташқи муҳит ҳайратланарли даражада уйғунлашган. Ушбу уйғунлик организмнинг яшаш муҳитига мослашиши натижасидир. Мослашиш қандай намаён бўлади? Мослашиш организмнинг ташқи муҳитда яшаб қолиши ёки нобуд бўлиши жараёнларини муаммо қилиб кўяди. Бошқача қилиб айтганда, ташқи дунё тирик организм олдига маълум муаммоларни қўяди. Тирик организм нормал яшаши, яъни ўсиши ва ривожланиши учун, соғлом авлод қолдириши учун ушбу муаммоларни ҳал этиши керак бўлади. Мослашиш жараёни чексиз ва тўхтовсиздир. Аммо тирик организм табиий функциялар ва органларини такомиллаштириш имкониятлари чекланганлигини ҳисобга олиш зарур. Ўсиш, вазн, тананинг умумий юзаси, шунингдек, ҳаёт фаолияти жадаллиги каби антропологик кўрсаткичлар, нафақат биологик қонуниятлар асосида чекланиб қолмай, балки, гравитацион, энергетик, термик ва бошқа иқлим географик, геофизик омиллар билан ҳам чекланади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, иссиқ қонли ҳайвонлар тана ўлчами иқлим билан боғлиқ бўлиши мумкин. Антропологларнинг фикрича, одам эволюцияси тўхтаган, генотипик нуқтаи назардан ўзгармайди, аммо табиий ва ижтимоий омиллар уларнинг морфофункционал ўзгаришларига олиб келиши мумкин. Инсон ривожланишига биологик ва ижтимоий омиллар таъсир этади. Инсон экологиясини умумлаштирсак, у табиат билан ижтимоий муҳит орасидаги алоқа боғланишларни хал этишдан иборат. Ушбу боғланишлар аҳолининг саломатлик даражаси ва ижтимоий меҳнат потенциалини белгилаб беради. Соф ҳолдаги табиий ёки ижтимоий муаммолар йўқ, улар бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган. Инсон ва жамият маълум ва маданият, аҳолининг ўсиши, ривожланиши ва мослашишлари унинг келажаги ҳақидаги муаммолардир. Одам Ер юзасидаги барча нарсага ақл-заковак, мақсад билан буйсунадиган жонзотдир. Хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти туфайли унинг яшаш чегаралари кенгайиб бормоқда. У янги хом ашё, энергетик ресурсларни қидириш борасида денгиз ва океанларни, Шимол ва Антарктидаларни, баланд тоғ чўққилари, сувсиз чўлларни, стратосфера ва космик фазони забт этаяпти. Шу билан бирга янги табиий ва ишлаб чиқариш жараёнида, у ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига дуч келмоқда. Барқарор ривожланишга эришиш учун инсон саломатлигига муҳим бўлиб, кейинги авлодлар соғлом бўлиши она саломатлиги билан боғлиқ. Шунинг учун барча кўрсатилган омилларни инобатга олиш зарур деб ҳисоблаймиз. Табиий иқлимнинг экологик омилмларининг хукмдорлиги барча кучлардан юқори ва кучлидир. Одам танаси табиатнини ташқи муҳитининг экологик омиллари белгилайди. Шундай омилларга ҳаво ҳаракати, намлик атмосфера таркиби, босими, об-ҳавонинг доимий ҳолати, қуёш нурлари, УБН, шамоллар киради. Иқлимнинг экологик омилларини тез-з ўзгариб туриши инсон танасида маълум физиологик ўзгаришларга олиб келади. Масалан: юқори намли ерларда яшайдиган инсонларда юрак, қон томир ва нафас олиш аъзоларига оид касалликлар учраса, доимий шамол ва қаттиқ совуқ ўлкаларида қон босимининг пастлиги, нафас олишнинг қийинлашиши кузатилса, доимий шамолли жойларда масалан, Англия, Нюфавлендда яшовчи инсонларда қон босимининг пастлиги нафас олишни қийинлаштиради. Иқлимнинг экологик ҳолати ва об-ҳавони ўзгариши натижасида шамоллаш, бод, астма, сариқ ва қон босими касалликлари, ҳаттоки кўричак, холистацид ва турли юқумли касалликлар ҳам кўпаяди. Денгиз ва океанларда кемаларда сузувчилар ичида “денгиз касалиги”, бундай ҳолат самалётда учишда, поезд, автобусларнинг тез юришида ҳам кузатилади. Ўрмонли худудларда эса “ўрмон касаллиги”, рухий ҳолатни ўзгариши, карахтлик, тинимсиз уйқу каби касалликлар учрайди. Чўл-дашт ҳудудларида эса, “чўл касаллиги” асаб, дармонсизлик, оғир ташналик каби касалликарга юқори ҳарорат, паст даражадаги намлик, доимий шамол каби экологик омиллар сабаб бўлади. Турли юқумли касалликларнинг ўчоғи ифлосланган тупроқ ва сув манбалари бўлиб, улар орқали вабо, ичтерлама, замбуруғ, безгак, буруцеллоз, сил, сариқ касаллиги каби қатор юқумли касалликлар тарқалади. Аҳоли ўлимига сабаб бўлувчи касалликлар гуруҳига қон айланиш тизими касалликлари, хавфли ўсма касалликлар ва нафас олиш аъзолари касалликлари киради. Инсон муҳитидаги асосий экологик токсикантлар-ис гази, углекислий газ, углерод оксиди, олтингугурт гази, азот оксиди, фосфатлар, симоб, қўрғошин, нефт маҳсулотлари, ДДТ ва бошқа пестицидлар, радиактив чиқиндилар. Уларни чиқарадиган асосий манбалар кимё, металлургия, нефт-газ саноатлари, иссиқлик ва ёғни ишлаш корхоналари, турли рудалар, уран қазиб оладиган корхоналар, қишлоқ хўжалиги, АЭС ларидир. Ўзбекистон Республикасида “Табиатни муҳофаза бироқ тўғрисидаги” қонун, “Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида” қонун, “Ер тўғрисида” қонун, “Атмосфера ҳавоси тўғрисида” қонунлар қабул қилинган. Маълумки, бутун табиий объектлар-ер, ер ости, ер усти бойликлар, сув, ўрмон, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонлар оламининг вакиллари давлат мулки ҳисобланади. Шу бойликлардан фойдаланишнинг қонун-қоидалари бўлиб, давлатнинг махсус рухсати ва қайси бир вилоят ёки ташкилот билан давлат ўртасидаги шартнома асосида табиий бойликлардан фойдаланилади. Давлатни ҳуқуқий қоидаларига биноан мамлакатнинг ҳар бир фуқароси тоза, соғлом ва гўзал табиатдан, табиат элементлари ер, сув, ўрмон, ўсимлик қоплами ва ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Табиатни ривожланиши, табиий ресурслардан ҳаво, сув, ер бойликлари ва бошқалар давлат ва унинг ҳуқуқий ташкилотлари томонидан назорат қилинади. Ҳар бир табиий ресурсдан фойдаланиш экологик ва иқтисодий томондан режалаштирилган дастур асосида олиб борилади ва назорат қилинади. Ҳуқуқий ва ташкилий давлат назорати: табиатни ҳолати, уни бошқариш экологик назорат Формаси: давлат ва турли ташкилотлар ҳамда корхоналараро экологик назорат, санитар-экологик назорат ва жамоатчилик (маҳалла тозалиги, сув тозалиги) назорати ўрнатилади. Табиатдан ва табиий бойликлардан фойдаланиш жараёнида йўллар, корхоналар, турли гидротармоқлар қурилишида ҳар бир объект, уни проектининг аҳамияти, табиатга келтирадиган фойда ва зиёни ҳар томонлама ўрганилади ва экологик экспертизадан ўтказилади Download 51.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling