Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида


Download 0.82 Mb.
bet8/14
Sana10.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1184995
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
ПФ-6012 22.06.2020

Кутилаётган натижа (индикатор)

I. Шахсий ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар

1.

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Бунда:
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш;
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларининг бажарилиши юзасидан миллий ҳаракат режаларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ягона тизимини, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг уларни ўз вақтида бажариши бўйича жавобгарлигини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахборотни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари томонидан амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади

2.

Халқаро мажбуриятлардан келиб чиқиб «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
фавқулодда ҳолатни жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар, фавқулодда ҳолатни жорий этиш асослари ва тартиби;
фавқулодда ҳолатда қўлланиладиган чоралар ва чекловлар, ушбу давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқарув органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда бошқа махсус қоидалар назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил
1 январь

Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДХХ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Фавқулодда ҳолат жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатлар қонуний тартибга солинади

3.

«Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
оммавий тадбирлар, маданий ва бошқа тадбирлар тушунчаларини қонун билан белгилаш;
оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда жамоатчилик тартиби ва хавфсизликни таъминлаш;
оммавий тадбирлар ўтказишга бўлган ҳуқуқлар кафолатларини мустаҳкамлашназарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 20 март

ИИВ, Миллий гвардия, ДХХ, Бош
прокуратура, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Фуқаролар томонидан оммавий тадбирларни ўтказишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

4.

Давлат органларининг тегишли ходимлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги малакасини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича малака ошириш ўқув курсларида мунтазам равишда оширишни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил 1 январдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Давлат органлари ходимларини инсон ҳуқуқлари соҳасида мунтазам малака ошириш тизими яратилади

5.

«Судлар томонидан халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорини қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори

2020 йил 20 ноябрь

Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Судлар томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларини қўллаш амалиёти янада кенгайтирилади

6.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя этиш масалаларига бағишланган амалий қўлланма, шарҳ ва услубий адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш.
Давлат органлари ходимлари, шу жумладан, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро механизмлар тавсиялари матнлари билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 октябрдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги

Давлат органлари ходимлари ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмалари оширилади

7.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
Бунда:
жиноий жазоларнинг муқобил турларини оқилона ва мутаносиб равишда қўллашни таъминлаш;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни биринчи маротаба содир этган, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари (вояга етмаганлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва қармоғида вояга етмаган болалари бўлган ёлғиз шахслар)га нисбатан инсонпарварлик тамойилини таъминлаш;
терроризм, экстремизм ва коррупциявий жиноятларни, шу билан бирга уюшган гуруҳ ҳамда жиноий уюшма таркибида қийноққа солиш усулларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан кескин жиноий сиёсатни давом эттириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил
1 май

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги

Хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда жиноят қонунчилиги нормалари унификация қилинади ва либераллаштирилади, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштирилади

8.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
Бунда:
халқаро стандартлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро механизмларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда одил судловга оид ҳуқуқни таъминлаш ҳамда «Хабеас корпус» институтини янада такомиллаштириш;
суд жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлаш механизмини янада кучайтириш, адвокатларнинг процессуал ҳуқуқларини янада кучайтириш орқали тарафларнинг ўзаро тортишув тамойилини амалда рўёбга чиқариш, ул?рнинг ҳаққоний мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ишларга оид асосларни кенгайтириш;
вояга етмаганларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган жиноят-процессуал нормаларни такомиллаштириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шунингд�к, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларни профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича чораларни кучайтириш;
маҳкумларга нисбатан амнистия ва афв этиш шаклидаги инсонпарварлик актларини қўллаш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил
20 май

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги

Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари кафолатлари халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилади

9.

Судьялар ҳамжамияти органларифаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш.
Бунда:
судьялар ҳамжамияти тушунчаси, судьялар ҳамжамияти органларининг суд тизимидаги ўрнини белгилаш;
судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари,функцияларива ваколатларинибелгилаш;
судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, шу жумладан ушбу органларга номзод кўрсатиш тартибини белгилаш;
судьялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашдаги ролини ҳуқуқий мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил
1 октябрь

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

Суд мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантирилади

10.

«Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
адвокатлик фаолиятини ташкил этиш, адвокатлар мустақиллиги кафолатлари ва уларнинг дахлсизлигини таъминлаш;
адвокатурани аҳоли ишончини қозонган институтга айлантириш, профессионал ҳуқуқий ёрдам сифатини ошириш ва адвокат касбининг нуфузини ошириш;
суд жараёнида тенглик ва тортишув тамойилларини тўлиқ таъминлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил
1 июль

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси,Олий суд, Бош прокуратура

Халқаро стандартлар асосида адвокатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва кафолатлари янада такомиллаштирилади ҳамда адвокатлик касбининг нуфузи оширилади

11.

Халқаро стандартларга асосан прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш.
Бунда:
халқаро стандартларга мувофиқ прокуратура фаолияти устидан назорат механизмларини такомиллаштириш;
прокуратура фаолиятининг шаффофлигини ва унинг жамият олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш,прокурорлар малакасини узлуксиз ошириш;
прокуратура тизими бошқарувида коллегиал органлар ролини кучайтириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Прокуратура органлари фаолияти халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

12.

«Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш.
Бунда:
«камситиш», «тўғридан-тўғри, билвосита ва кўп марта камситиш», «камситиш белгилари» тушунчаларини қонунчиликк? киритиш;
ирқи, жинси, тили, дини, сиёсий қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, синфий ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар жамият ҳаётининг турли соҳаларида фуқароларни камситилиш юзага келишидан тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш;
фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усуллари ва воситаларини такомиллаштириш, шунингдек, фуқарол�рнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича самарали механизмни жорий қилиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 апрель

Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий суд, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

Жамият ҳаётининг турли соҳаларида фуқароларни камситилишдан ҳимоя қилишнинг қонуний асослари такомиллаштирилади

13.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририлойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил
1 октябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),
Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита,
Адлия вазирлиги

Мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

14.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини инобатга олган ҳолда суд залида темир панжаралардан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 20 май

Олий суд, ИИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Судланувчиларни суд залида бўлишлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

15.

«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ИИВ, Адлия вазирлиги

Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми қонуний мустаҳкамланади

16.

«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун ижроси юзасидан парламент ва жамоатчилик мониторингини ўтказиш.
Шахсий маълумотларни тартибга солувчи қонунчилик ва ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил 1 январдан бошлаб

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

Шахсга доир маълумотларни тартибга солувчи қонунчилик такомиллаштирилади

17.

2019 — 2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш, кам сонли миллатларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш.
Бунда:
Ўзбекистон Республикасида яшаётган барча миллат ва элатларнинг тили ва маданияти ривожланиши учун барча шарт-шароитларни таъминлаш механизмини такомиллаштириш;
?ларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янада ошириш;
кам сонли миллат вакилларининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг тилларида ўқув адабиётларини яратиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 октябрдан бошлаб

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг барча соҳалардаги ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

18.

«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.
Бунда:
бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;
кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Халқаро стандартлар асосида бепул юридик хизматдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

19.

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, бола манфаатларини таъминлашнинг энг устун тамойилларини амалиётга янада самарали татбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил
1 ноябрь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишнинг халқаро стандартларга мувофиқ тизими шакллантирилади

20.

Болалар ва аёллар савдосигақарши курашиш, одам савдосидан жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, шунингдек, уйсиз, қаровсиз ва назоратсиз қолган болаларни аниқлаш, болалар ва аёллар порнографиясини тарғиб қилувчи сабаблар ва шарт-шароитларни олдини олишга тизимли ёндашиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 июлдан бошлаб

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, ИИВ, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

Одам савдосидан жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

21.

Аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, сайлов маданиятини ошириш, демократик, адолатли ва эркин сайловларга оид халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва Чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Марказий сайлов комиссияси,
Адлия вазирлиги,
Жамоатчилик палатаси

Миллий сайлов қонунчилиги ва тизими халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштирилади

22.

Қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш,унинг субъектлари доирасини кенгайтириш.
Бунда:
қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш бўйича Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига фуқаролар ва юридик шахсларн� киритиш;
Конституциявий судда ўрганиб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектларқаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузур?даги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларива қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасимиллий марказини киритиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 июль

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Конституциявий суд,
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиби соддалаштирилади ва унга мурожаат киритувчи субъектлар доираси кенгайтирилади

23.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя қилинишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясини ташкил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя қилиниши бўйича парламент назорати кучайтирилади

24.

БМТнинг шартномавий қўмиталарида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг миллий маърузаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш натижаларини депутатлар ва сенаторлар томонидан мунтазам эшитиб бориш, шартномавий қўмиталарнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаларини Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланиши амалиётини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 августдан бошлаб

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий суд, Бош прокуратура, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг миллий маърузаларини тайёрлаш ва кўриб чиқишда парламент ва фуқаролик жамияти институтларининг кенг иштироки таъминланади

25.

«Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
Бунда:
жамоатчилик назоратининг ҳар бир шаклиниамалга ошириш механизмлари ва тартиб-таомилларини белгилаш;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича «жамоат инспектори», «жамоат кузатувчиси», «жамоат комиссияси» институтларини шакллантириш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар самарадорлигини баҳолаш ва илмий асосланган ҳамда чуқур ўйланган жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси,Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил 1 март

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, фуқаролик жамияти институтлари

Жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми ва тартиб-таомиллари, уларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

26.

Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
фуқароларнинг нодавлат ва нотижорат ташкилотларига бирлашиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш усуллари;
нодавлат ва нотижорат ташкилотларини ташкил этиш, рўйхатга олиш, уларнинг фаолиятини олиб бориш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари ва бошқалар назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2020 йил 1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги,
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда рўйхатдан ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилади,
уларнинг давлат бошқарув органлари фаолиятини мониторинг қилиш механизми мустаҳкамланади

27.

Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш соҳасида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлиги якунларига бағишланган Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг йиллик Миллий форумини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 ноябрдан бошлаб

Жамоатчилик палатаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти қўллаб-қувватлашнинг янги механизми яратилади

28.

Фуқаролик жамияти институтларини янада қўллаб-қувватлаш.
Бунда:
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳолати, шу жумладан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар бажарилишини мониторинг қилишда жамоатчилик назорати ролини ошириш;
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциялар бажарилиши тўғрисида давлат органлари ва мансабдор шахслар ҳисоботларининг жамоатчиликмуҳокамасиниташкил этиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Жамоатчилик палатаси,
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, фуқаролик жамияти институтлари

Нодавлат нотижорат ташкилотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига янада кенгроқ жалб қилинади


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling