Inson va tabiiy landshaftlar


Download 48.81 Kb.
bet3/3
Sana04.05.2023
Hajmi48.81 Kb.
#1425505
1   2   3
Bog'liq
INSON VA TABIIY LANDSHAFTLAR

Landshaft — hududiy yaxlitligi, vujudga kelishiga ko‘ra bir butun, geografik tuzilishi, relyefi, tuproqlari, o‘simlik va hayvonot dunyosi bir xil bo‘lgan tabiiy hududiy kompleksdir.
Ландшафтшуносликка оид энг дастлабки фикрларнинг манбаи В.В.Докуч-аев ва унинг илмий мактабига мансуб бўлиб, табиатшунослик ва географ олим-ларнинг изланишларига бориб тақалади. Тупроқшунос географ олим, географик зоналлик қонуниятини биринчи бор илмий асослаб берган В.В.Докучаевнинг таъкидлашича табиатда бир жисм, куч ёки ҳодиса иккинчиси билан доимо ўз-аро мураккаб алоқада бўлади ва бу алоқадорлик вақт ўтиши билан ўзгариб ту-риши мумкин. Унинг фикрича табиий компонентлар, ҳодисалар алоҳида-ало-ҳида ҳолда эмас, балки бир бутун ҳудудий мажмуа сифатида ўрганилиши ке-рак. Табиат зонаси иқлим, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий мужассамалардир. Бу табиий мужассамалар ҳақидаги ғоянинг юзага келиши эди. В.В.Докучаевнинг табиатнинг барча жонли ва жонсиз компонентлар ораси-даги ўзаро нисбатлар ва алоқадорликларни ҳамда уларни биргаликда ривожлан-тириш қонунларини табиатшунослик фанлари ичида ўзига хос, янги бир фан ўрганиши керак деган хулосага келган. Аммо В.В.Докучаев "ландшафт", "ланд-шафтшунослик" сўзларини ишлатмаган бўлса ҳам, ўз фикрлари билан табиий компонентлар ҳақидаги "Янги география"ни юзага келишига сабабчи бўлди. В.В.Докучаев ғояларини кейинчалик унинг кўпгина шогирдлари ва ҳамфикр-лари фаннинг турли йўналишларида тарғиб қилиб, ривожлантириб бордилар.
Табиий географик мажмуа (ландшафт)ни биринчи бор ифодалаб беришга уриниб кўрганлардан бири А.А.Борзов (1954)дир. Унинг фикрича география - ер юзи тўғрисидаги фандир ва у алоҳида ҳодисаларни ўрганмасдан, балки уларни биргаликда ўрганиш керак. Бошқачарок қилиб айтганда, география тоғ жинсларини, иқлим, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонотни алоҳида-алоҳида ўрганмайди, ҳатто уларни ҳар бирини географик тарқалиши ҳам географиянинг эмас, балки бошқа фанларнинг вазифасидир. География эса ер юзасининг айрим қисмларида бу ҳодисалар биргаликда қандай шаклни - ландшафтни ҳосил қилишини, тупроқлар, сувлар, иқлим, ўсимлик, ҳайвонот ва инсон турли ландшафтларда қандай алоқа бўлишини, уларнинг ўзаро таьсири қандай кўринишларда бўлишини ўрганади. Бир ландшафтни иккинчисига қандай таъсир этишини аниқлайди. Умуман ер юзаси қандай ландшафтлардан тузилганлигини тушнишга, уларнинг ҳар бирини мавжудлигини, тарқалишини ва ўзаро таъсир қонунларини тушунтириб беришга ҳаракат қилади.
Ландшафт ҳақидаги тасаввурни ифодалаб беришга биринчилар қаторида Л.С.Берг (1913) ҳам ҳаракат қилган. У ўзининг "Географиянинг предмети ва вазифалари" номли мақоласида ландшафт ҳақидаги ўз фикрини баён қилар экан шундай ёзади. "Географик изланишларнинг натижаси ҳам табиий, ҳам маданий ландшафтларни ўрганиш ва таърифлаб беришдан иборатдир", шу билан бирга ландшафтларни ташкил этувчи омиллар бир-бирига қандай таъсир кўрсатиши ва қандай алоқада бўлиши ҳам ўрганилиши кераклигини таъкидлаб ўтади.
Л.С.Бергнинг ифодалаши бўйича ландшафт шундай бир жойки, унда рельеф, иқлим, ўсимлик ва тупроқ қатлами гармоник (уйғунлашиб кетган) бир- бутунликни ташкил қилиб, Ернинг маълум бир табиат зонаси бўйлаб типик қайталаниб туради. Бу географик ландшафт ҳақидаги энг дастлабки илмий таърифлардан бири бўлиб, унда ландшафт табиат зонасииинг бир қисми эканлигига ва у табиий географиянинг предмети эканлигига ишора қилинади. Илмий географиянинг асосий вазифаси табиий ҳавзаларни, ўсимликлар, тупроқ ва ҳайвонот дунёсини ўзининг маълум таркиби ва хусусиятларини шундай режада сақлаб қоладики, улар орасидаги ўзаро таъсир жараёнларида бир бутунлиги сақланиши мумкин бўлади.
Б.Б.Полинов фикрича "ландшафт" атамаси умумий тушунча бўлиб, унинг катта-кичик даражаси изланишларнинг миқёсига боғлиқдир. Шунинг учун турли таксономик қийматга эга бўлган ландшафтларнинг аниқлаш, харитада кўрсатиш мумкин бўлади. Бундан ташқари Б.Б.Полинов ландшафтларни динамик ҳолатига эътибор бериб, ландшафтларнинг таркибий қисмлари орасидаги ўзаро боғлиқликни мувозанат ҳолатда эмас, балки у доимо ҳаракатда бўлади ҳамда ландшафтлар эволюциясининг яъни аста-секин ва муттасил ривожланиб бориши ҳамда унинг ландшафт ўрнида бошқаси ҳосил бўлиши мумкинлигини уқтириб ўтади.
И.В.Ларин (1926) ҳам далада олиб борган ландшафт тадқиқотларини табиий географик мажмуалар ҳақиқатдан ҳам объектив мавжуд бўлиб, уларни аниқлаш харитага тушириш ва таърифлаб бериш мумкинлигига икрор бўлди.
Р.И.Аболин, Б.Б. Полинов, И.В.Ларин, А.Д. Гожевларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасида яна бир нарса аён бўлдики, у ҳам бўлса кичик мужас-самаларни ташкил қилар экан, яъни улар турли кўламда бўлиши мумкин экан. Уларнинг энг кичигини, табиий мужассамаларга бошқа бўлинмайдиганини элементар ландшафт, микроландшафт ёки эпиморфа деб аталар экан.
Шундай қилиб, 1930-йилларга келиб ландшафт фақат географларгина эмас, балки кўпчилик табатшунос олим ва мутахассисларни ҳам ўзига жалб этди, улар томонидан эътироф этила бошланди. Шу вақтлардан бошлаб ландшафт-шунослик тараққиёти тарихида янги босқич, яъни ландшафт ҳақида тушунчани аниқлаштириш, ландшафт ҳақидаги таълимотни назарий жиҳатдан умумлаш-тириш ва муҳимлаштириш босқичи бошланди. Ана шундай умумлаштиришлар-дан дастлабкиси, Л.С.Бергнинг "СССРнинг ландшафт географик зоналари" (1930) деган китобидир. Унда ёзилишича ,географик ландшафт шундай бир ҳодиса ва жараёнларнинг гуруҳлашгани ёки мажмуасини, унда рельеф, иқлим, тупрок, сувлар, ўсимликлар қоплами ва ҳайвонот дунёси ҳамда инсоннинг ҳўжалигидаги фаолият ҳам уйғунлашиб кетган ландшафтни ташкил қилувчи омилларнинг ўзаро таъсири ва алоқадорлигини ўрганишдир, деб ёзган эди у.
Л.С.Бергнинг ландшафтлар, ландшафт зоналари ҳақидаги дастлабки иш-лари босилиб чиқиши биланоқ, бошқа рус табиатшунослари айниқса геобо-таник, тупроқшунос, ўрмоншунос олимлар томонидан ландшафт ҳақидаги ғояга қизиқиш янада ортиб кетди. Уларнинг изланишлари билан бевосита йирик масштабли аниқ дала тадқиқот ишлари бошланди. Натижада дастлабки ланд-шафт хариталари тузила бошланди. Бундай изланишлар, албатта амалий мақ-садларни кўзлаган ҳолда айниқса янги ерларни ўзлаштириш мақсадида амалга оширилди. Бир вақтнинг ўзида ландшафт тушунчасининг таърифи ҳам сайқал-лана бошлади.
Ўрмоншунос Г.Ф.Морозов (1913) фикрича, ҳар қандай ҳудуд ўзининг табиий шароитига қараб ландшафтларга, яъни табиий бирликларга бўлинади. Бу бирликлар бир томондан иқлим, иккинчи томондан геологик шарт-шароит, рельеф учинчи томондан эса ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кесишадиган нуқтанинг ёки тугунни ташкил қилади.
Геоботаник Р.И.Аболин (1914)нинг ҳам ландшафтшунослик ва табиий географик районлаштиришга оид изланишлари эътиборга лойиқ. Унинг фик-рича ернинг мужассама ландшафт қобиғи (эпигенема) табиий зоналанишга мувофиқ ҳолда эпизоналарга, улар эса ўз навбатида жойнинг геологик, текто-ник ва орографик тузилишга қараб эпиобластларга, улар эса яна эпитипларга бўлинади. Эпитиплар эса бошқа бўлинмайдиган кичик табиий бирлик, эпиморфлардан ташкил топган.
Бу табиий географик районлаштиришнинг дастлабки таксономик бирлик-лар тизими эди. Р.И.Аболиннинг 1929 йил тузган Қозоғистоннинг жанубий қисмини тупроқ -геоботаник харитаси зса ўзининг мазмуни жиҳатидан ҳозирги замон ландшафт хариталаридан қолишмайди.
1920 - йилларнинг ўрталарига келиб ландшафтларни харитага тушириш билан шуғулланган Б. Б. Полинов ўзининг "Ландшафт ва тупроқ" (1925) деган асарида ландшафт тушунчасига қуйидагича таъриф беради: - Ландшафт деб ер юзасининг шундай бир қисмига айтиладики, у ерда иқлим геологик ётқизиқлар, рельеф, сув мавжуд. Кейинчалик, 1938, 1947, 1948 йилларда Л.С.Берг ландшафт ҳақидаги тушунчани аниқлаштиришга бир неча бор ҳаракат қилди ва ландшафт табиий чегара билан чегаралангани, хусусийни умумийга ва умумийни хусу-сийига ўзаро таъсир этиб туришни ҳамда ландшафтлар ўзгариб туришга мойил эканини таъкидлаб ўтади. Бундан ташқари ландшафт ўз навбатида "фация"-ларга булиниши фациялар эса энг кичик табиий географик бирлик сифатида бошқа бўлинмаслигини, шу билан бирга фацияларни ҳамма элементлари ва улар орасидаги алоқадорлар бир турда эканини айтиб ўтади. Ландшафтларни динамик ҳолатда бўлиши Л.С.Бергнинг диққат- эътиборидан четда қолмаган. Унинг фикрича бирон бир ландшафт ҳақида тўла тушунчага эга бўлиш учун у қачон ва қандай шароитда ҳосил бўлган ва кейинчалик қандай кўринишга эга бўлишидан хабардор бўлишимиз керак. Ландшафт тараққиётидаги динамик жараёнларни фаслий тарихий бўлиши ҳамда инсон фаолияти таъсирида ривожланишини унутмаслик керак.
Йирик ландшафтшунос олим Н.А.Солнцев таъбири билан айтганда ким-ки ландшафт муаммолари билан шуғулланар экан, албатта Л.С.Бергнинг илмий ишларига мурожат қилади. Чунки у ландшафтлар ҳақидаги таълимотининг асосларини яратди ва унинг ғоялари асосида ландшафтшунослик ривожлана бошлади. Аммо Л.С.Бергнинг ишларидан сўнг ландшафтшунослик ривожлана бошлади. Аммо Л.С. Бергнинг ишларидан ландшафтнинг хажми, катта-кичиклиги ёки кўлами қандай, регионал бирликми ёки типологик бирликми деган саволларга жавоб топиш қийин эди. Унинг Ўрта Сибир ясси тоғлиги ёки Қозоғистон бурмали тоғлари каби катта-катта географик жиҳатдан анчагина мураккаб тузилган ҳудудлар ҳам алоҳида ландшафтларни ҳосил қилади дейиши юқорида келтирилган "ландшафт ернинг маълум зонаси ичида типик айланиб туради" деган фикрига мутлақо зиддир.
Ландшафтшуносликни тараққиёт тарихи ҳақида сўз юритилар экан Л.Г.Раменский (1935-1938) фикрлари ҳақида тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Чунки ландшафтнинг морфологик тузилиши ҳақида дастлабки фикрлар ва ландшафтшуносликда бутун бошли бир йўналишга асос бўлган тушунча яъни "ландшафтлар регионал бирликлардир" деган тушунчани илгари сурган ҳам ана шу Л.Г.Раменскийдир. У ўзининг 1935 йилда эълон қилинган мақоласида ландшафтшунослик учун дастлабки энг кичик бирлик бўлиб, табиий шароит жиҳатидан бир турли бўлган энг оддий мужассама - эпифациялардир деб ёзади.
Эпифациялар унинг фикрича табиатан ўзидан каттароқ бўлган мужассамалар ёки табиий участкаларни ташкил қилади ва улар ўз навбатида келиб чиқиши бир хил бўлган кўшни микромужассамалар билан биргаликда мезоммужассамлар эса макромужассамаларни яъни ландшафтларнинг ҳосил қилади. Ландшафтлар бир-биридан сон ва сифат ўзгаришлари билан фарқ қилади. Шунинг учун ҳар бир ландшафт энг кичик табиий район ёки микрорайон бўлиб хизмат қилади.
Кейинчалик Л.Г.Раменский (1938) мезон мужассамларнинг урочишелар деб атади. Эпифацияларнинг маълум бир гуруҳи яъни ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлганлари биргаликда урочишеларни ташкил қилади деб атайди. Унинг фикрига қараганда ландшафтни ташкил қилувчи урочишелар ўзаро иссиқлик, намлик ва турли моддалар алмашиниши орқали бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва алоқадор ҳамда яхлит бир моддий тизимдир. Бу ландшафтларнинг морфологик тузилишини очиб беришга қўйилган дастлабки қадам эди.
Шундай қилиб Л.Г.Раменский ландшафтларни регионал бирлик сифатида ўрганиш кераклигини тарғиб қилган ва ландшафтларнинг морфологик тузили-ши ҳақидаги таълимотини ишлаб чиққан олимлардан биринчиси десак бўлади.
Ландшафт регионал бирлик деган тушунчанинг тарафдорларидан яна бири С. В. Калесник (1940-1947) бўлиб, унинг фикрича ҳар бир ландшафт географик қобиқнинг ажралмас бир қисмидир. Ландшафт табиий географиянинг асосий бирлигидир. Ландшафтнинг кичик бўлган мужассамаларининг ўрганиш бошқа фаннинг вазифасидир.
В.В.Докучаев изланишларидан бошлаб, то 40-йиллар бошларига қадар бўлган даврда ландшафтшуносликнинг ривожланиш тарихига қисқача якун ясаб қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкин:
1. Ландшафтшунослик юзага келишига аввало В.В. Докучаевнинг (1892) табиий мужассамалар ҳақидаги ғояси сабаб бўлди. 1990 йилга келиб, табиий мужассамалар ҳақидаги янги фан юзага келиши маълум бўлиб қолган эди.
2. XX аср бошларида бажарилган А.А.Борзов, Л.С.Берг, Г.Ф.Морозов. Р.И.Аболин, Б.Б.Полинов, Л.Г.Раменскийларни илмий изланишларининг натижасида ландшафт ҳақидаги таълимот юзага кела бошлади. Йирик масштабли ландшафт хариталарини яратиш жараёнида каттами-кичикми табиий географик мужассамалар ҳақиқатдан ҳам обьектив мавжуд эканлиги ва уларни ҳосил қилувчи компонентлари хақиқатдан бир-бирига чамбар-час боғлиқ ва ўзаро алоқадор эканлиги маълум бўлди.
3. Ниҳоят ландшафтлар ўзидан кичик бўлган табиий мужассамалар урочи-ше ва фациялардан тузилганлиги, ўзаро алоқадорлигини ландшафтларнинг мор-фологик тузилиши ҳақидаги тушунча пайдо бўла бошлади.
1940-йиллар охирларидан ландшафтларни ўрганишга бўлган қизиқиш янада кучайди. Бу борада Н.А.Солнцев ва унга шогирдлари бажарган изланиш-лар ландшафтшуносликнинг тараққиётига салмоқли ҳисса бўлиб кирди.
Бу вақтга келиб табиий географик мужассамалар, жумладан ландшафтларнинг ҳам, табиий компонентларнинг ҳам ўзаро боғлиқ тизими эканлиги ва улар турли таксономик қийматга эга эканлиги ҳақида тушунчалар мавжуд бўлиб, географик матбуотда ландшафтшуносликка оид муаммоли масалалар тез-тез муҳокама қилина бошланди. Турли ҳудудларда далада олиб бориладиган ландшафт изланишлари ўтказила бошланди ва турли аниқ маьлумотлар асосида ландшафтларнинг тадқиқот усуллари ишлаб чиқила бошланди. Олий ўқув юртларида "Ландшафт ҳақидаги таълимот асослари" курси ўқитила бошланди. Аммо, ҳали кўпинча камчиликлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийси ландшафтшуносликнинг умумий назарияси ишлаб чиқил-маган эди. Ландшафт изланишларининг амалиёт билан боғланиши ҳали суст бораётган. Ландшафтшуносликнинг назарий асосларини яратиш ва уни ҳалк ҳўжалигида фойдаланишда ландшафтларни харитага тушириш ишларининг аҳамияти катта эканлиги ҳаммага аён бўлиб қолган эди.
1949 йилда Н.А.Солнцевнинг "Географик ландшафтнинг морфологияси ҳақида" деган каттагина илмий мақоласи босилиб чикди. У ландшафтшунос-ликнинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. Бу мақолада ландшафт тушун-часига янада тўларок таъриф бериш билан бирга ландшафтнинг марфологик таркибси ҳақила, уни ўрганишнинг амалий аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
Н.А.Солнцев ландшафтшунослик назариясининг ривожланишига қўшган яна бир ҳиссаси шундан иборатки, у янги илмий йўналишиинг асосий тушун-чаларини ишлаб чиқди, далада олиб бориладиган ландшафт тадқиқотларишинг ҳамда далада тўпланган маълумотлардан амалиётда фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берди. Бундан ташқари Н.А.Солнцев ландшафтшуносликка яна икки-та ''ландшафт тури" ва "ландшафтнинг табиий компонентлари" тушунчаларини киритди. Ландшафт тури тушунчаси ландшафтнинг умумий зонал хусусият-ларига эътиборни қаратди ва географик жараённинг турига боғлиқ бўлади.
Ландшафтлар динамикаси ҳақида гап борганда Н.А.Солнцев энг асосий масалалардан бири ландшафтнинг ҳар бир компонентининг ўрни ва аҳамиятини ҳамда жонли ва жонсиз табиатнинг ўзаро алоқадорлигидаги аҳамиятини аниқ-лаб олиш деб ҳисоблайди. Табиий мужассамаларнинг бешта компоненти бир-бирига ўзига хос омиллар орқали таъсир этиб туради ва бу таъсирлар тенг эмас. Омиллардан таъсири кучлиси литоген омил бўлса, кучсизи биотик омиллардир.
Ландшафтнинг табиий имконияти деганда эса ҳар бир ландшафтда мавжуд бўлган, аммо инсоннинг таъсирисиз фойдаланиш мумкин бўлган ички имкониятлар назарда тутилади.
1953 йили А.Г.Исаченконинг «Табиий географиянинг асосий масалалари» номли китобининг босилиб чиқиши ландшафтшунослик ва табиий географиянинг тараққиёт тарихида алоҳида ва катта воқеа бўлади. Бу китобда ландшафтлар ҳақидаги таълимотнинг ривожланишига дастлабки якун ясалди ва ландшафтшуносликка оид бўлган мунозарали муаммолар маълум маънода танқидий баҳоланди. Ландшафт ҳақида тушунча, ландшафтнинг катта-кичиклиги, унинг бошқа табиий мужассамаларга нисбатан кўлами ҳақидаги турли тафовутли фикрлар ҳам аниқланади.
А.Г.Исаченко фикрича ландшафт географик қобиқнинг генетик жиҳатдан ўзига хос бир қисмики, у зонал ва азонал жиҳатдан бир турлиги билан яъни, умуман табиий географик жиҳатдан бир турлиги билан тавсифланади ва ўзига хос тузилиши ҳамда ўзига хос морфологик таркибга эгадир. Унинг фикрича ландшафт табиий географик районлаштиришнинг энг асосий бирлиги бўлиб зонал хусусиятлари бўйича ҳам, азонал хусусиятлари бўйича ҳам бир бутун бўлиб бошқа бўлинмайди. Ландшафт, агар ўзидан кичик мужассамаларга бўлинса у ўзининг зонал ёки азонал хусусиятини йўқотиб қўяди.
Ландшафтшунослик бўйича биринчи ўкув қўлланманинг муаллифи ҳам А.Г.Исаченкодир. Унинг 1965 йил нашр қилинган "Ландшафтшунослик асослари ва табиий географик районлаштириш" қўлланмаси кейинчалик қайта ишланиб, 1991 йил дарслик сифатида яна шу ном билан босмадан чиқарилди. Унда ҳозирги замон ландшафтшунослигининг назарий асослари баён қилинган.
Ландшафтшунослик фанининг тараққиётига ўзига хос муносиб ҳисса қўш-ган таниқли олимлардан яна бири Ф.Н.Мильковдир. У кейинги қарийб 40-45 йил мобайнида ландшафтшуносликда ўзига хос йўналишнинг, яъни "ландшафт-умумий тушунчадир" деган ғояга асосланган йўналишнинг шаклланишига катта ҳисса қўшди.
Ф.Н.Мильков фикрича, ландшафт тушунчаси иқлим, тупроқ, ўсимлик тушунчалари каби умумий тушунчадир. Бу тушунча ҳудуднинг катта ёки кичиклигидан қатъий-назар тадбиқ қилиниши мумкин. Масалан, ўрмон ландшафти, иқлим, чўллар ландшафти, тоғлар ландшафти, ботқоқликлар каби. Унинг таъкидлашича, ландшафт ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлган табиий нарсалар ва ҳодисалар мажмуидан иборатдир ва бизнинг кўз олдимиздан тарихан шаклланган доимо ривожланишида бўлган ҳамда турли таксономик қийматга эга бўлган табиий географик мужассамалар кўринишида намоён бўлади. Ландшафтшунослик кўлами жиҳатдан чекланмаган. Жумладан, Ернинг ландшафт қобиғини ҳам ўрганадиган фандир.
Ландшафт қобиғи деганда Ф.Н.Мильков бошқа табиатшунослар каби геог-рафик қобиқнинг ўзинигина эмас, балки унинг ичида мавжуд бўлган нисбатан юпқа, ўзига хос ўрталик қобиқни тушунади. Бу қобиқ атмосфера, литосфера ва гидросферанинг кесишган ва бир-биридан фаол таъсир этиб турадиган модда ва энергия алмашиниши жадал рўй бералиган органик ҳаёт қайнаган қисмида ҳосил бўлади. Ф.Н.Мильков таъбири билан айтганда, ландшафт қобиғи геогра-фик қобиқнинг биологик фокусидир. Географик қобиқ табиий географиянннг ўрганиш объекти бўлса, ландшафт қобиғи ландшафтшунослик фанининг объектидир. Ландшафт қобиғи географик қобиқдан юлиб олинган ҳолда эмас, балки унинг энг ажойиб ва ўзига хос қисми сифатида ўрганилади. Ландшафт ва Ернинг ландшафт қобиғи ҳақидаги фикрларни Ф.Н.Мильков ўзининг қатор илмий асарлари ва ўкув қўлланмаларида (1959, 1967, 1970, 1990) келтиради. Воронеж давлат университетида ландшафтшуносликнинг ва ундаги янги йўналиш антропоген ландшафтшуносликнинг юзага келиши ва ривожланиши ҳам Ф.Н.Мильков номи билан боғлиқдир.
2-жаҳон урушидан кейинги йиллар тарихида ландшафтшуносликка оид бўлган қизиқиш, ландшафтларни ўрганишга бўлган эътиборни кучайиши асо-сан 1960-1970 йилларга тўғри келади. Бу вақтда ландшафтшушсликка оид илмий ишлар, китоблар, тўпламлар кўплаб нашрдан чиқа бошлади. Ландшафт-шунослик масалалари география жамияти съездларида ва ландшафтшунослик-нинг бутуниттифоқ мажлисларида кўплаб мухокама қилина бошлади.
Муҳокамага қўйилган масалалар қуйидагилардан иборат эди:
1. Ландшафтшуносликнинг назарий масалалари. 2. Ландшафт тадқиқот-лари методикаси. 3. Амалий ландшафтшунослик.
1960-йилларнинг ўрталаридан бошлаб кишилик жамиятининг атроф-муҳитга бўлган таъсири ортиб кегганлиги табиий бойликлардан фойдаланиш-дагн ҳўжасизлик, катта майдонларда ўрмонларнинг қирқилиб кетиши, унумли ерлардан, сувдан оқилона фойдаланмаслик, сув ҳавзалари, тупроқ, ҳавонинг жадал суръатлар билан ифлосланиши орқали тезда сезила бошлади. Энди у ёки бу ҳайвон ёки у ўсимлик тўрини сақлаб қолишгина эмас, балки инсоннинг ўзи яшаб турган муҳити ҳисобланган ландшафтлардан бир бутун ҳолида муҳофаза қилиш, тиклаш ва яхшилаш муаммоси долзарб бўлиб қолди. Ана шундай мураккаб ва кўп маблағ ҳамда кўп меҳнат талаб қиладиган муаммони ҳал этишнинг илмий асосларини яратишда ландшафтшуносликнинг аҳамияти катта эканлиги маълум бўлиб қолган эди. Натижада ландшафтшунослар олдида фақат ландшафтларни аниқлаш эмас, балки харитага тушириш ва уларни таърифлаб бериш ҳамда уларни ҳалк ҳўжалгининг турли тармоқларини ривожлантириш нуқтаи-назаридан баҳолаш ландшафтларнинг кейинги ривожланишини инсоннииг ҳалк ҳўжалигидаги фаолияти таъсирида қайси йўналишда боришини ва ўзгаришини олдиндан айтиб бериш зарурияти туғилади. Бундай масалаларни ижобий ҳал этиш учун ландшафтшунослик ўзининг анъанавий услубларидан ташқари геокимёвий, геофизикавий ва экологик усулллридан фойдаланишга мажбур бўла бошлади. Ландшафтшуносларни ландшафтларда рўй берадиган модда-энергия алмашиниши, ландшафтларни биологик имкониятларини ўрганиш қизиқтира бошлади. Бундай масалаларни ўрганиш ландшафтларни бевосита жойида географик ёки ландшафт муҳитлари ташкил қилиб ўрганишни тақоза этади. Чунки ландшафтлардаги биомасса ва унинг махсулдорлиги модданинг биологик айланиши ва биогеоциклини сувнинг ҳаракати ва айланишини модда ва энергиянинг ландшафт компонентлари орасида, ландшафтнинг марфологик қисмлари орасида ҳам бир ландшафт билан қўшни ландшафтллр орасида кўчиб юриши ва тақсимланиши каби масалаларини ўрганиш шундай муҳитлар ташкил қилиш заруриятини келтириб чиқаради.
Табиий географик ва ландшафт муҳитларида тўпланган аниқ маълумотлар таҳлили натижасида анчагина назарий хулосалар юзага келди. Улардан энг асосийси ландшафт ёки бошқа табиий география мужассамалари жумладан географик қобиқни ҳам геотизим деб қараш бўлди. Шу билан бирга ландшафт-шуносликда функционал динамик ландшафтшунослик йўналиши шакллана бошлади.
Табиий географик ёки ландшафт муҳитларида олиб борилган кузатишлар натижасида ва тўпланган маълумотлар асосида у ёки бу ландшафтни фақат маконда эмас, балки, замонда ҳам ўзгариб туришини тадқиқ қилиш, математик статистика тадқиқот усулларидан фойдаланиш ва тадбиқ қилиш имкониятлари туғилди.
Умумий ландшафтшуносликнинг шу кунгача бўлган, карийб 100 йиллик ривожланиш тарихига назар ташлар эканмиз, бу фанда бир неча илмий йўналишлар ҳосил бўлганлигини кўрамиз.
Ландшафтшуносликдаги энг қадимги ва асосий йўналиш таркибий - генетик йўналишдир. Бу йўналиш намоёндалари асосан ландшафтларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни морфологик тузилишини, горизантал ва вертикал тузилишини очиб бериш билан шуғулланганлар. Бу йўналиш ландшафтлар ўзига хос геомужассама сифатида кичикроқ мужассамалар йиғиндисидан иборат деган ғояга асосланади.
Ландшафтларнинг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш билан боғлиқ бўлган йўналишлардан яна бири антропоген ландшафтшуносликдир. Ҳақиқатдан ҳам ер юзасида киши таъсири бўлмаган инсон томонидан ўзгартирилмаган табиий ландшафтлар кам қолган. Инсон ўз таъсири билан ландшафт ҳосил қилувчи жараёнларни мураккаблаштиради. Кўпинча уларни бузади. Ландшафтнинг морфологик тузилишини ойдинлаштириб юборади. Натижада табиий ландшафтлар ўрнида антроноген ландшафтлар ҳосил бўлади. Геотизимлар ҳақидаги таълимот ҳам шу йўналишга киради.
Ландшафтшунослик ҳам бошқа фанлар қаторида назарий масалалар билан биргаликда амалий масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилади ва натижада янги йўналиш, амалий ландшафтшунослик юзага келади. Амалий ландшафтшунос-лик тадқиқотларининг асосий мазмуни ландшафт ҳақидаги таълимотнинг асо-сий назарий қоида ва усулларини ҳалк ҳўжалигига тааллуқли масалаларни ечишга тадбиқ этиш демакдир. Бу борада бажарилган дастлабки изланишлар кўпроқ қишлоқ ҳўжалиги мақсадларида бажарилгаи бўлиб, яхши натижалар беради. Ландшафт тадқиқотларининг иатижалари янги ерларни ўзлаштиришда, йул транспорт курилиши, шаҳар, қишлоқ, саноат қурилиши ва турли -туман йирик иншоатлар қурилишида, соғлиқни сақлаш ва рекреация, табиат муҳофа-заси билан боғлиқ кўпгина тадбирларнинг илмий асосини яратишда катта аҳамият касб этиши мумкин, Маданий ландшафтларни барпо қилиш ва ланд-шафтларни самарадор қилиш, амалий ландшафтшуносликнинг бир қисмидир.
Ландшафтшуносликдаги янги йўналишлардан яна бири - ландшафтларни прогнозлаш, яъни ландшафтлар тараққиётини, уларнинг у ёки бу таъсир натижасида ўзгаришини олдиндан айтиб бериш. Бу йўналиш долзарб бўлиши билан бирга мураккаб ва суст ривожланмоқда.
Ландшафтшуносликдаги функционал - динамик йўналиш асримизнинг 1960-йилларидан бошлаб шакллана бошлади. Бу йўналишда олиб борилган илмий изланишларнинг асосий мазмуни ландшафтларнинг вақт мобайнида ўзгаришига, ландшафтларнинг ўз функциясини бажариш жабҳаларига эътибор беришдан иборатдир.
А.А.Крауклис (1979) таъбири билан айтганда ландшафтшуносликдаги табиий -генетик йўналиш табиий географик районлаштириш билан биргаликда ландшафтларни ўрганишда "макроскопик" ёндошиш бўлса, функционал динамик йўналиш эса "микроскопик" ёндошишдир. Уларнинг биринчиси бўйича ландшафтлар аниқланади, харитага туширилади, морфологик тузилиши ўрганилади. Иккинчиси бўйича эса ландшафтларнинг ичида рўй берадигаи жараёнларни ҳам маконда, ҳам замонда ўзгаришини, ландшафтлар ва уларнинг морфологик қисмлари орасида, компонентлари орасида модда ва энергия алмашинишини ўрганишга кўпроқ эътибор берилади.
Бу йўналишнинг ҳосил бўлиши билан ландшафтшуносликка ландшафт-нинг ҳолати, ландшафтнинг динамикаси, ландшафтнинг инварианти, ланд-шафтнинг ўз вазифасини бажарувчи каби тушунчалар кириб келади.
Ландшафшуносликка оид муаммоли масалаларни ҳал этишда экологик ён-дашишнинг аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда. 1940 - йилда юзага келган биогеоценозлар ҳақидаги таълимотда табиатга географик кўз билан қараш билан экологик кўз билан қарашни бир-бирига жуда яқинлаштириб қўйди.
Ландшафт ўзига хос муҳит ҳосил қилувчи геотизимдир. Унда инсон яшайди. Шунинг учун ландшафтларни инсон яшаши ва фаолият кўрсатиши нуқтаи – назаридан ўрганиш керак бўлади. У ёки бу ландшафтни қишлоқ ҳўжалигининг бир тармоғи учун баҳоланганда ҳам, ўша тармоқда етакчи ҳисобланган ўсимлик (масалан, пахта, дон ва бошқалар)нинг ўсиши ёки ҳайвон (қўй, эчки, қорамол ва бошқалар)нинг яшаши ва унумдорлигини орттириш нуқтаи -назаридан баҳоласак, бу экологик ёндошиш бўлади.
Ландшафтларни тадқиқ қилишдаги экологик ёндошиш бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда катта аҳамиятга эгадир. Экология ўзига хос бир филтр бўлиб, тўпланган географик маълумотларни қишлоқ ҳўжалигида ёки ҳалк ҳўжалигининг бошқа соҳаларида фойдаланишдан олдин ана шу филтрдан ўтказиб олиш керак.
Ландшафтларнинг динамик ҳолатини аниқлашда экологик мезон катта аҳамият касб этади. Чунки уларнинг энг тез ўзгарувчан ва кишиларнинг ҳўжа-лигидаги фаолияти таъсирида акс-садо берадиган компоненти биотадир. Шу-нинг учун ҳам табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фой-даланиш чора -тадбирларини илмий асосларини ишлаб чиқишда ландшафт – экологик йўналишнинг тадқиқот натижалари жуда аҳамиятлидир. Бу йўналиш географияни экология фани билан туташган жойида юзага келади.
Ландшафтшунослик тараққиётида ҳосил бўлган йўналишлардан бири - эстетик ландшафт йўналишидир. Инсон ҳаётида, унинг кундалик кайфиятининг шаклланишида, меҳнат фаолияти натижаларининг унумли бўлишида атроф - муҳит ва ландшафтнинг эстетик кўриниши катта аҳамиятга эгадир. Чиройли ландшафт завқли меҳнат учун рағбатлантирилади.
Эстетик ландшафт йўналишининг тарбиявий жиҳати ва табиат муҳофазаси масалаларининг ташвиқот қилишда ҳам аҳамияти мавжуддир.
Download 48.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling