Insoniyatning g'alati xarakatlari


Download 15.73 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi15.73 Kb.
#1763462
Bog'liq
INSONIYATNING G`alati odatlari


Insoniyatning g'alati xarakatlari...
Donishmanddan so‘rashibdi: “Insoniyatning qaysi xarakatlari sizni lol qoldiradi?”
Donishmand: “Hammasi”, – deya javob berdi va sanay boshladi:
Bolalalikda zerikishadi. Tezroq katta bo‘lishga xarakat qilishadi. Katta bo‘lganda esa bolaliklarini sog‘inishadi.
Pul topish uchun sog‘liklarini yo‘qotishadi, keyin esa sog‘liqni qaytarish uchun bor topgan pullarini sarflaydilar.
Kelajaklari haqida ko‘p qayg‘urganlari sababli hozirgi hayotlarini esdan chiqarib qo‘yadilar. Natijada, na kelajakda va na hozirda hayotdan zavq olib yashay olmaydilar.
Umri boqiy kabi yashaydilar, lekin hech yashamaganday olamdan o‘tadilar.
Shundan so‘ng o‘quvchilar ikkinchi savol bilan murojaat qilishibdi: “Siz bunga qarshi nima taklif qilasiz?”
Donishmand o‘ylab ham ko‘rmay shunday javob beribdi:
Birinchisi, Odamlarga yoqishga harakat qilmang! Qilishingiz kerak bo‘lgan birgina ish – insonlar qalbini qozona oladigan ishlarni amalga oshirish.
Ikkinchisi, dunyoda juda ko‘p narsaga ega bo‘lish boylik emas; Asl boylik oz narsaga ehtiyojmand bo‘lish hisoblanadi.
Ҳаракатлар стратегияси”дастуридаги ранглар нималарни билдиради?
Мовий ранг – осмон ва тоза сув рамзи, буюк Амир Темур давлатининг байроғининг ранги
Сиёҳранг – қонунийлик элементлари ҳисобланган устуворлик ва ор-номуслик рамзи
Тилларанг – иқтисодиётни ривожлантириш элеменлари ҳисобланган куч қудрат ва бойлик рамзи
Қизил ранг – ҳаёт ва аҳолининг муносиб турмуш тарзини таъминлаш рамзи
Оқ ранг – тинчликсеварлик сиёсати элеменлари ҳисобланган тинчлик ва софлик рамзи
Ўқув муассасалари ҳарорати, эшик ва деворлар ранги ҳамда ўсимликлар турларига доир янги қарор
2017 йил 10 май куни Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида 265-сонли қарорни қабул қилди.
Унга кўра, ўрта-махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларидаги ҳар бир ўқув хонасида ҳавонинг нисбий намлиги салқин кунларда - 18-22 даража, илиқ кунларда 24-27 даража иссиқ бўлиши керак. Шунингдек микроиқлим параметрларини таъминлаш учун хоналар вентиляция ва иситиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади. Кондиционер тизими (агар мавжуд бўлса) шундай жойлашган бўлиши керакки, у ўқувчилар ҳамда педагоглар саломатлигига зиён етказиши керак эмас. Танаффус пайтида хоналарни шамоллатиш зарур.
Ҳужжатга кўра, ўқув муассасалари деворлари оч рангларда (сариқ, сарғиш, пушти, яшил, ҳаворанг) бўлиши керак. Эшиклар учун энг мақбул ранглар сифатида жигарранг ёки оқ ранглар танланган. Дераза ромлари эса оқ рангда бўлиши мақсадга мувофиқ.
Кимёвий лабаратория хоналари поли кислотага чидамли материаллардан бўлиши талаб этилади.
Бундан ташқари, ўқув муассасаларида аллергияни келтириб чиқарувчи ҳамда тиконли ўсимликлар, шунингдек таълим олувчи ва берувчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ўсимлик турларини сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатда шунингдек ёнғин ва электр энергияси хавфсизлиги талаблари ҳам белгилаб берилган.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Рўзиқулов зиммасига юклатилди.
Download 15.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling