ИЛОВАЛАР:
I. Суицидал ҳулқ-атворнинг ички ва ташқи кўринишлари
Суицид ҳулқ-атворнинг ички кўриниш шакллари:
а) антивитуал кўникмаларни шаклланиши (ҳаётнинг мазмуни йўқлиги тўғрисида фикрларнинг пайдо бўлиши).
б) пассив суицидал фикрлар (хали ўз-ўзига қасд қилиш нияти йўқ, лекин ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрларнинг пайдо бўлиши. Масалан, “ўлганим яхши эди”, “жонимдан тўйдим”, “узоқ-узоқларга кетиб бировни кўрмасам…”).
в) суицидал ниятларни пайдо бўлиши (ўз жонига қасд қилиш режаларини пайдо бўлиши).
г) суицидал харакатларни пайдо бўлиши (ўз жонига қасд қилиш фикрининг кучайиб бориши).
Суицид ҳулқ-атворнинг ташқи кўриниш шакллари:
а) суицидал фикрларни яқин кишилар орасида изхор қилиш.
б) суицидал харакатлар (ўз жонига қасд қилиш бироқ ўлмай қолиш).
в) суицидни бажариш (ўзини ўлдириш)
II. Суициднинг келиб чиқишида кўп ҳоллардаги низолар.
1. Иш фаолияти ва шахсларнинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ низолар:
а) шахснинг жамоа ўртасидаги мослаша олмаслигидан келиб чиққан низолар;
б) хизмат доираси билан боғлиқ топшириқни муваффақиятсизлик билан тамомлаш асосида пайдо бўлган низолар;
в) ҳамкасблар ўртасидаги низолар;
г) раҳбар ва ходимларнинг иш фаолиятида юзага келган ўзаро низолар;
2. Шахсий оилавий низолар:
а) Севги можароси туфайли пайдо бўлган низолар. Севишганларнинг бир-бирларига бевафолиги;
б) Ажримлар;
в) Оғир касаллик;
г) Яқин инсонларининг ўлими;
д) Жинсий заифлик, жинсий қониқмаслик.
3. Бевосита соғлиқ билан боғлиқ бўлган шахсий низолар:
а) рухий касалликлар;
б) соматик (бадан) касалликлари;
в) жисмоний нуқсонлар (нутқдаги нуқсонлар, ташки кўринишдаги камчиликлар ва нуқсонлар).
4. Ноижтимоий ҳулқ-атвор билан боғлиқ бўлган низолар:
а) озодликдан махрум бўлишдан қўрқув;
б) ноижтимоий ҳулқ-атвор билан боғлиқ шармандаликдан қўрқув.
5. Уй-жой, маиший ва моддий қийинчиликлар асосида пайдо бўлган низолар:
а) пул етишмаслиги қийинчиликлари;
б) ночор яшаш шароити;
в) кийим-кечак ва бошқа моддий буюмлар камчилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |