Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш
Download 147.5 Kb.
|
CУИЦИД КИТОБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фарғона 2018 йил МАЪРУЗАЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
- Мустафаева Ширин Фархадовна
- Вертер қонуни
Фарғона вилоят прокуратураси Фарғона вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш «GERMES» маркази ЎСМИРЛАР ОРАСИДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ (СУИЦИД) ҲОЛАТЛАРИНИНГ ПСИХОФИЗИОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ Фарғона 2018 йил МАЪРУЗАЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ: Мустафаев Фарход Маматович Халқ маорифи аълочиси, Европа психотерапия институтининг ва “Revival of the planet” халқаро ассоциациясини аъзоси, Психологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассис. “Суҳбатдошни сирли бошқариш”, “Муомалада ёлғон”, “Бошқариш психологияси”, “Юздаги тимсоллар”, “Гипноз” китобларининг муаллифи. Мустафаева Ширин Фархадовна – Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Педагогика, психология ва мактабгача таълим” кафедраси ўқитувчиси. Халқ маъориф аълочиси. Кириш Бугунги кунда долзарб муаммолар қаторида ўз жонига қасд қилиш муаммоси жаҳон мутахассислари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Тан олиш керак-ки, айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли кенг оммага ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг статистик маълумотлари ёритилмайди. Бироқ, бу муаммо тобора оммалашиб ва хаттоки «ёшариб» бориши барча мутахассисларни ўзига жалб этмоқда. Ваҳоланки, мазкур ҳолат бирор-бир махаллада қайд этилса, яқин 1-3 ой давомида аҳоли томонидан таҳлил этилиб, турли хил «миш-мишлар»га замин яратилади. Энг муҳими суиқасд содир этилган худудда “Вертер қонуни” ана шу миш-мишлар асосида ривожланиб, суиқасднинг қайталанишига замин яратади. “Вертер қонунига” (“Менга тақлид қил” қонуни) барча девиант, деструктив хулқ-атвор бўйсунади. Шунинг учун суиқасд содир этилган худудда зудлик билан профилактик чора-тадбирлар ташкил этилиб, ахоли ўртасида (вояга етмаганлар бундан истисно) тушунтириш ишларини, суициднинг психофизиологик механизмларини ёритиб бериш даркор. Ана шу чора-тадбирлар орқали миш-мишнинг тарқалишини олдини олишга, демак суиқасднинг камайишига замин яратишимиз мумкин. Хўш, ўз жонига суиқасд қилиш (илмий ибора «суицид») ҳолатига нималар сабаб бўлади? Суицид ўзи нима? Суицид (лот. “suicaedere”, “sui”-мен; “caedere”-ўзимни ўлдираман)– онгли равишда ўз жонига қасд қилиш, деган маънони англатади. Суицидал ҳулқ-атвор ва суицид тушунчалари орасида маълум бир тавофут бор. Яъни, суицидал ҳулқ-атвор кенгроқ тушунчага эга бўлиб, ўз жонига қасд қилиш харакатлари, кўринишларини ифодалайди (Иловага қаралсин). Ўз жонига қасд қилиш харакатларига қасд қилувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўлим ҳолати содир этилмаган (арқоннинг узилиб кетиши, ўз вақтидаги реанимацион чораларнинг амалга оширилиши) ҳаракатлар ифодаланади. Статистик маълумотларга кўра, бутун жаҳон бўйича ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари касалликлар ва бахтсиз ҳодисалар (асосан йўл транспорт халокатлари) туфайли ўлимдан кейинги учинчи ўринни эгалламоқда. Ҳар йили 30.000 америкаликлар, 25.000 японлар, 20.000 французлар, 60.000 россияликлар ўз жонига қасд қилмоқда. Ўз жонига қасд қилган, лекин омон қолганлар сони эса 7-8 марта кўпроқдир. Шуни ҳам инобатга олиш керак-ки, суиқасд статистикаси бироз камайтириб берилади, чунки бунда аниқ содир этилган харакатларгина ҳисобланади. Ушбу статистик маълумотларга психологик изох бериладиган бўлса, ислом дини хамда насронийликнинг “православлари”да суицид гунох хисобланади. Католиклар ва бошқа диний таълимотларда суицид гунох саналмайди. Мисол тариқасида япон ниндзя ва самурайлари “харакирини” амалга ошириб, яъни ўз жонига қасд қилар эдилар. Бу холат уларда кахрамонлик саналар эди. Шундай экан, мусулмон халқларида ушбу харакатлар, диний таълимотда “гуноҳи аъзим” саналади. Суицид муаммоси билан шуғулланувчи мутахассисларнинг таъкидланишича, моддий томонидан тараққий этган аҳоли ўртасида суиқасд ҳолатлари кўпроқ содир этилмоқда. Бу ҳолатни АҚШ, Япония, Россия ахолиси ўртасида содир этилаётган суиқасдлар сонида кузатишимиз мумкин. Сўнгги 15-20 йил давомида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўсмирлар орасида кескин ортиши бу муаммо «ёшариб» боришидан далолат бермоқда. Бутун Жахон Соглиқни Сақлаш худудий бошқармаларининг маълумотларига кўра, 15-24 ёш ўртасидаги ўсмирларнинг суиқасд ҳолатлари 15 йилда 2 баробарга кўпайган. Францияда сўнгги 10 йил мобайнида ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 3 баробарга ортган. Сўнгги 30 йил мобайнида АҚШда 15-19 ёшли ўсмир йигитлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 300%, қизлар орасида эса 200% га ошган. Польшада 12-20 ёшли ўсмирлар ўртасидаги суицид сўнгги 10 йил давомида 4 баробар кўпайиб, бунда ўғил болалар 21%ни, қизлар эса 79%ни ташкил этмокда. Юқоридаги статистик маълумотлар, кўриб турганингиздек, ривожланган давлатлар мисолида келтирилган. Афсуски, бизнинг мамлакатда бу муаммонинг статистик ҳолати ошкор этилмайди, лекин бу дегани, бу муаммо бизда йўқ эмас, аксинча, кундалик турмушда бундай воқеалар бизнинг жамиятда ҳам ўринга эга эканлиги ва сўнгги пайтда кўпайиб, «ёшариб» борганининг гувохи бўлиб турибмиз. Мазкур муаммонинг “ёшариб” боришида асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни ифодалаш мумкин: Ўсмирларда асосий ҳаётий позиция сусайиши, улар ўз навбатида: психологик ва психоаналитик (З.Фрейд назарияси; Г.А.Абрумова) ижтимоий (Э.Дюркгейм, Ф.Бекон таълимоти) наслий (М.Фабер, Ч.Павезе) назарияларга таяниши кузатилган. Халқ таълими педагогик ходимлари ва рахбариятида ўсмирлар ўртасидаги суицид тўғрисидаги билимлар танқислигининг мавжудлиги. Мактаб психологларининг касбий жихатдан етук эмаслиги ҳамда оғир психологик вазиятга тушиб қолган ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси мавжуд эмаслиги. Ўсмирларнинг девиант, деструктив хулқ атворини ўрганувчи, йўналтирувчи ННТ, ҳуқуқтартибот, ёшлар ҳаракати ва бошқа фонд ва ташкилотларнинг фаолиятини таҳлил этиб, бирлаштирувчи Координацион марказларнинг мавжуд эмаслиги. Оила, мактаб, махала ҳамкорлиги Концепциясининг амалий жихатларига камроқ эътибор берилаётгани, хусусан МФЙ, ҚФЙ ходимлари ва мактаб педагоглари ўртасида доимий алоқанинг мавжуд эмаслиги; Шунинг учун ҳам, бугунги кунда мазкур муаммога барча тегишли мутахассисларнинг эътиборини жалб этиш вақти келди. Зеро, ўз жонига қасд қилиш муаммоси мамлакатнинг ривожланишига баркамол авлоднинг вояга етишига салбий таъсир этувчи омиллардандир. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling