Инсонни ўрганиш илми
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
erkinjon
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бурилган бош.
ташланса, бу ҳузур бахш этувчи хотиралар
қуршовида эканидан дарак беради. Тинч- ликка, ҳаётга орзу-умидлар билан муноса- батда бўлишга ишора. Шунингдек, ушбу ҳаракат бировнинг ҳукмронлигига ожизона жавоб, ҳимоясизлик белгиси ҳамдир. Эгилган бош (нигоҳлар ҳам ерга қараган ҳолда) – итоаткорлик белгиси. Агар салом- лашишда бош ана шундай эгилган бўлса, бу хушмуомалалик, рамзий итоаткорликдир. Одатда эгилган бош сўзсиз маъқуллаш, розилик белгиси саналади. Бурилган бош. Бош суҳбатдош томонга тўла бурилган бўлиб, юз тўлалигича унга қаратилган бўлса (нигоҳлар енгил ва тик Олдинга чиқарилган бош (қаттиқ термулаётган нигоҳ билан) кучли қизиқиш, бутун диққат-эътиборни жалб этганликдан дарак беради (кўз ва қулоқлар суҳбатдошга яна-да яқинроқ бўлишга интилади). Ушбу ҳолат қанчалик кучли хайрихоҳлик- ни англатса, худди шу даражада кучли салбий муносабатни ҳам билдириши, яъни, асабий ҳолатда бошни олдинга чиқариб, суҳбатдош- га кўзни лўқ қилиб: «Мен ҳаммасини қабул қиламан, лекин сендан асло қўрқмайман!» дейиш ҳам мумкин. 34 қадалган) қизиқувчанлик, ичкарида ҳеч қанақанги ортиқча ўйларсиз тўғри гапи- раётганлик, суҳбатдошни ич-ичидан қабул қилганлик, ҳис-туйғуларини эркин ифода этаётганлик ва ўз қилаётган иши учун жа- вобгарликка тайёрликдан дарак беради. Бошни ҳар икки тарафга галма-гал бу- риш инкор маъносини англатади. Масалан: «Мен бажаролмайман», «Билмайман», «Истамайман» ва ҳоказо. Кўтарилган елка ва оғиз бурчаклари буришган ҳолда бошни аста-секин чайқаш шубҳа ва эҳтиёткорлик асосида иккиланишни билдиради. Бошни суҳбатдошга тескари буриш қизиқишнинг йўқолгани, ҳафсала пир бўлганини билдиради. Ҳаракатнинг тез ёки секин бажарилишидан ҳам қўшимча маълумотларни билиш мумкин. Бошнинг тезлик билан тескари бурилиши кучли қаршилик белгиси. Шунингдек, бошни бир муддатга тескари буриб олиш, бир лаҳза мустақил фикрлаб олиш истагини билдиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling