Инсонни ўрганиш илми
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
erkinjon
30–32 балл. Сиз киришимли эмассиз,
бу ўзингизга ҳам, атрофдагиларга ҳам ха- 59 лал беради. Ҳамкорликда бажариладиган ишларни уддалаш сизга қийинчилик туғ- диради. Ўзингизни назорат қилинг, одам- ларни тушунишга урининг. 25–29 балл. Сиз индамас, камгап инсон- сиз, ўзингизни ёлғиз ҳис этасиз, шунинг учун дўстларингиз кам. Керакли янги му- носабатлар, янги ишлар сизни саросимага солади ёки издан чиқаради. Камчиликла- рингизни тушунинг, тақдирга тан беринг, ҳаракатга тушинг. 19–24 балл. Умуман олганда сиз кири- шимлисиз, нотаниш шарт-шароитда ҳам ўзингизга ишонасиз, янги муаммолар туғи- лишидан қўрқмайсиз. Ва шунингдек, янги одамлар билан ҳам суриштириб ўтирмай муносабатга киришаверасиз. Баҳс ва муно- зараларга истар-истамас аралашасиз. Баъ- зан асосида истеҳзо ётган мулоҳазаларингиз меъёридан ошиб кетади. Ана шу камчили- гингизни тузатишга ҳаракат қилинг. 14–18 балл. Сиз ўртача киришимлисиз. Суҳбатдошингизнинг қизиқарли суҳбатини бажонидил эшитасиз, зерикарли суҳбатига чидаб берасиз, ўз нуқтаи назарингиздан воз кечмаган ҳолда бошқаларнинг фикрларини ҳам инобатга оласиз, янги инсонлар билан танишишдан қочмайсиз. Аммо шовқинли давраларни ёқтирмайсиз. 9–13 балл. Сиз жуда киришимлисиз, ҳатто баъзан меъёридан ошиб кетади. Қи- зиқувчан, гапдон, ҳар қандай саволга обдан жавоб беришга ошиқадигансиз, бу баъзан 60 атрофдагиларга малол келиши мумкин. Янги одамлар билан бажонидил танишасиз. Ҳамманинг диққат марказида бўлишни истайсиз, ҳатто бажаришга кўзингиз етмаса ҳам ҳеч кимнинг илтимосини рад этмайсиз. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling