Инсоннинг азиз ва муқаддас ризқи нон ҳақида мадҳия) (Қасида) Олдингизда ҳозир ёпилган


Download 47.21 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi47.21 Kb.
#1632263
Bog'liq
Нон иси


Нон иси
(Инсоннинг азиз ва муқаддас ризқи --НОН ҳақида мадҳия)
(Қасида)
Олдингизда ҳозир ёпилган,

Буғи чиқиб, бир офтобсимон


Қайноқ тафтли тандирдан чиққан,
Иссиқ, ширмой ва бўрсилдоқ нон.
Нонни қўлга олиб бир фурсат,
Туйинг, унинг ажиб исини.
Шукроналик, тўқлик, қаноат,
Зўр роҳатбахш ҳузур ҳиссини.
Офтоб тафтли, бўрсилдоқ нонни,
Юзингизга бир яқин тутиб,
Ҳидлаб кўринг, гўё осмонни
тўлдирган хуш исни ҳис этиб.
Роҳатбахш - НОН иси, жуда ҳам, -
Унда ажиб бир жозиба бор.
Нонни кўриб, барча шод-хуррам,
Танга берар у куч ва мадор.
НОН —ҳузурбахш, энг азиз таом,
Тўйдирувчи олий бир неъмат.
Юксак, нонга ҳурмат-эҳтиром,
Инсон ундан олади роҳат.
Бу ҳис-туйғу—қандай ажойиб,
Дилдан роҳат киласиз, туйиб.
Бутун тана хўп ҳузур қилиб,
Бу ноёб ҳис-туйғуга тўйиб.
Бу туйғуни асло сўз билан
Ифодалаб бўлмас сира ҳам.
Унда тўқлик, обод турмушдан

Миннатдорлик ҳисси мужассам.


Нон мўл бўлса, кўнгил хотиржам,
Нур сочгандай, бахт билан сафдош,
Мунис она каби меҳр билан,
Қалб тўрига мунаввар қуёш.
Нон мўл бўлса, кўкракни кериб,
Қалблар бахтдан сурурга тўлиб,
Ишингиз ҳам унади силжиб,
Олға томон, унумдор бўлиб.
Роҳатбахш ва ҳар хил, серлаззат
Таом сероб, бу кенг дунёда.
Лекин хилма-хил бу ноз-неъмат
Кимларгадир жуда ёқсада,
Бировларнинг балки бу таом —
Таъби учун ҳеч келмагай мос.
Нон—муқаддас, унга эҳтиром
Доим юксак, ҳурмат ва ихлос.
Нон-—азиздир, унинг олдидан
Ўтаверсин, ҳар қандай таом.
Кўп лаззатли таом бўлса ҳам,
Нон ўрнини босмагай мудом.
Дейдилар: шу “муқаддас ноннинг,
Билинг, ҳар бир ушоғи ҳам нон”.
Азиз ризқи, бу НОН —инсоннинг,
Қилиб келар истеъмол, инсон.
Нон баданда секин ҳазм бўлиб,
Инсон учун озиқ, куч бўлар.
Танларга у кўп қувват бериб,
Тўйдириб, зўр, бақувват қилар.
Замон оша улуғланиб хўп,

Эъзозланиб келмоқдадир нон.


У танларни турар тўқ тутиб,
Нон билан бу ҳаёт—фаровон.
Турфа хил ноз-неъматлар аро
Нон меъдага тегмагай фақат.
Билингки, нон билан доимо,
Ҳар бир таом — тўйимли овқат.
Жуда қадим замондан бошлаб,
Эзозланиб келмоқдадир нон,
Чунки, у — ризқ, дилларни хушлаб.
Нон билан бу ҳаёт —гулистон.
Кетса ерга, бехосдан тушиб,
Ноннинг бирор ушоқ, бурдаси.
Четга олар, кўзига суртиб,
Ҳар нуроний, юртнинг кексаси.
Йигит хизмат учун кетар он—
“Соғ ва омон кайтиб келсин —деб,
Тишлатишган унга бутун нон,
“Ризқи доим бутун бўлсин”-деб.
Нон—азалдан муқаддас эрур,
Тўқлик ҳамда ризқ-рўз рамзи—НОН.
Нон мўл бўлса, кўнгил тўқ бўлур,
Ватан —обод, турмуш—фаровон.
Ҳар рўзғорнинг нони мўл бўлиб,
Ризки бўлсин, ҳар доим бутун.
Жаннат мисол, гулларга тўлиб,
Ўлкам чирой очсин кундан-кун.
Нон, бу тўқлик ва мўл ризқу-рўз!
Юрт хирмони ғаллага тўлсин.
Камол топсин ҳар бир ўғил-қиз,
Халқим бахти доимо кулсин!!!

Download 47.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling