«институционал иқтисодиёт» фанидан


Ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар учун хуфёна иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида)*


Download 0.91 Mb.
bet4/4
Sana14.04.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1356683
1   2   3   4
Bog'liq
Хуфёна иқтисодиётнинг вужудга келиш сабаблари

Ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар учун хуфёна иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида)*


Мамлакатлар

1989

1990

1991

1992

1993

1994

1995

Озорбайжон

12,0

21.9

22,7

39,2

51,2

58,0

60,6

Беларусь

12,0

15,4

16,6

13,2

11,0

18,9

19,3

Болгария

22,8

25,1

23,9

25,0

29,9

29,1

36,2

Венгрия

27,0

28,0

32,9

30,6

28,5

27,7

29,0

Грузия

12,0

24,9

36,0

52,3

61,0

63,5

62,6

Қозоғистон

12,0

17,0

19,7

24,9

27,2

34,1

34,3

Латвия

12,0

12,8

19,0

34,3

31,0

34,2

35,3

Литва

12,0

11,3

21,8

39,2

31,7

28,7

21,6

Молдова

12,0

18,1

27,1

37,3

34,0

39,7

35,7

Польша

15,7

19,6

23,5

19,7

18,5

15,2

12,6

Россия

12,0

14,7

23,5

32,8

36,7

40,3

41,6

Руминия

22,3

13,7

15,7

18,0

16,4

17,4

19,1

Словакия

6,0

7,7

15,1

18,0

16,4

17,4

19,1

Ўзбекистон

12,0

11,4

7,8

11,7

10,1.

9,5

6,5

Украина

12,0

16,3

25,6

33,6

38,0

45,7

48,9

Чехия

6,0

6,7

12,9

16,9

16,9

17,9

11,3

Эстония

12,0

19,9

26,2

25,4

24,1

25,1

11,8

Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади.
Хуфёна сектор дастлабки беш йилда Озорбайжон ва Грузияда энг кенг кўламларга эга бўлган – тегишлича ЯИМнинг 60,6 ва 62,6 фоизини ташкил қилди. Кейинги ўринларда Россия (41,6%), Болгария (36,2%), Молдова (35,7%), Латвия (35,7%) ва Қозоғистон (34,3%) туради. Ўзбекистонда эса ушбу кўрсаткич бошқа давлатларга нисбатан энг паст даражада бўлган.

Хулоса

  • Иқтисодий субъект томонидан ўз бизнеси учун институционал муҳитни – ошкора ёки хуфёна – танлаш тўғрисидаги қарор биринчи ва иккинчи ҳолатларда битимларни амалга оширишда юзага келадиган трансакция харажатларини қиёслаш орқали белгиланади. Бошқача айтганда, қонунга бўйсуниш нормаси яна бир бор оқилона асосланади: шахс унинг талабини мутлақ императивнинг таъсири остида эмас (қонуний нарсаларнинг ҳаммаси яхши), балки қонунга амал қилишдан кутилаётган фойдалар туфайли бажаради. Қонунга ихтиёрий бўйсунишга ундовчи омиллар шахсда фақат, давлат иқтисодиётининг ошкора секторида трансакция харажатларини пасайтириш йўли билан унинг манфаатларини амалга оширишга қодир бўлган тақдирда, пайдо бўлади.
  • Иқтисодий соҳада хуфёна битимлар амалга ошириладиган ўйин қоидаларида, биринчи галда бозор конституциясидан битимларнинг барча иштирокчиларини «ўзиники» ва «бегоналарга» ажратиш билан катта фарқ қилади. Ўзиникиларга нисбатан оппортунизмни олдини олишнинг ижтимоий механизмлари амал қилади, ишонч ва ўзаро ёрдам меъёрлари ҳукмронлик қилади. Аксинча, «бегоналарга» нисбатан оппортунизм меъёр бўлиб қолади. Хуфёна иқтисодиёт «ҳасадгуйлик рақобатчилигига» асосланган «ёввойи» бозор моделига жуда яқин. Ва ниҳоят, хуфёна иқтисодиёт энг юқори даражада турли кўринишга эга ва у тўлиқ тизим шаклини қабул қилмайди ҳамда бозорнинг барча иштирокчилари учун ягона ва мажбурий бўлган конституцияни қабул қилмайди. Бундан кўриниб турибдики, қонунга бўйсунишнинг юқори баҳосига муқобил вариант ҳам ғоят қиммат туради.

Адабиётлар руйхати:

  • Узбекистон республикаси иктисодиёти. Узбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти, 1998.
  • Узбекистон миллий энциклопедик маълумотнома. Т. «Узбекистон миллий энциклопедияси». 2002.
  • Ишмухамедов А.Э., Каланова Л.З., Рахминова Т.Ю., Рахимова М.Р.
  • Бозор муносабатлари шароитида миллий

    иктисодиётнинг ривожланиши - Тошкент:

    «Укитувчи», 1996.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling