3. Бозор конституцияси нормалари
Бозор конституцияси – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади. Бозорлардаги барқарор мувозанат бозор нормаларидан фойдаланишнинг натижаси ҳисобланади Бозор конституциясининг асосида ётувчи биринчи норма – мураккаб утилитаризм нормаси бўлиб, у нафақат индивидни ўзининг фойдалилигини оширишга йўналтиришни, балки унинг олинадиган фойда билан ўзининг самарали фаолияти ўртасидаги алоқани англаб етишини назарда тутади. Яъни, мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир.
Агар утилитаризм нормаси индивиднинг мақсадли функциясини белгиласа, рационал мақсадли феъл-атвор (ҳулқ, хатти-ҳаракат) нормаси фойдалиликни муайян вазифаларнинг ҳал этилиши билан боғлаган ҳолда оширишни муайянлаштиради. Маълумки, рационал мақсадли феъл-атвор индивид томонидан ўзининг рационал қўйилган ва ўйланган мақсадига эришиш учун ташқи олам предметлари ва инсонларнинг маълум феъл-атворидан фойдаланишини назарда тутади. Ахборотнинг тўлиқсизлиги ва уни қайта ишлаш бўйича когнитив қобилиятларнинг чекланганлиги шароитида рационал мақсадли феъл-атвор найранг қилишга айланади: агар индивид катта ҳажмдаги ахборотга эга бўлса, у ўзининг ҳамкори билан найранг қилади. Индивид шу усул билан атрофидагиларни ўз мақсадига – фойдалиликни оширишга эришиш воситасига айлантиришга уринади.
4. Мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш
Индивидлар учун мулкчилик ҳуқуқларини ўрнатиш ҳамда ушбу ҳуқуқларга уларнинг амал қилиш зарурати қонунга ихтиёрий бўйсуниш нормалари билан ўзаро узвий боғланган. Мулкчилик ҳуқуқлари индивидлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлардаги ноаниқликни камайтирувчи институтлардан бири ҳисобланади.
Мулкчилик хуқуқларини таҳлил қилиш учун иккита фермер ўз подаларини бири паст ҳосилдор бўлган иккита яйловда ўтлатиши мисолини кўриб чиқамиз. Берилган ҳолатга кўра, ем-ҳашак заҳиралари ушбу яйловларнинг ҳар бирида бир вақтнинг ўзида иккита подани ўтлатиш имконини бермайди.
4.2.-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |