Буйруқбозлик иқтисодиёти конституцияси
Мураккаб утилитаризм
|
Оддий утилитаризм
|
Рационал мақсадли феъл-атвор
|
Мафкуравий қадрият рационаллиги
|
Деперсонификацияланган ишонч
|
Персонификацияланган ишонч
|
Эмпатия
|
«Сен – менга, мен - сенга»,
|
Ижобий маънода эркинлик
|
|
Қонунга ихтиёрий бўйсуниш
|
Қонунга тилда буйсуниш
|
2. Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари
Буйруқбозлик иқтисодиётининг нормал ҳолатлари учун зарур бўлган нормалардан бири оддий утилитаризм ҳисобланади. Бунда индивид томонидан ўз фойдалилигини оширилиши ўзига хос равишда намоён бўлади. Яъни, оддий утилитаризм - индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилишидир.
Шундай қилиб, буйруқбозлик иқтисодиётининг биринчи нормаси оддий ва чекланган утилитаризмдан иборат.
Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари тизимининг иккинчи унсури тўлиқсиз рационал фаолият билан изоҳланади. Бунда, биринчи навбатда ахборотнинг чекланганлиги ва тўлиқсизлиги билан шартланган тўлиқсиз рационаллик тушунилади. Иқтисодий агентлар эркин шаклланмаган нарх ва тақчил ресурслар шароитида нархлардаги мавжуд ахборотни нархга тааллуқли бўлмаган – заҳиралар ҳажми, навбатларнинг узунлиги ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирадилар.
Ишонч нормаси иккита шаклда давлатга ишонч сифатида ва бир бирини яхши билган шахслар доираси билан чекланган микродаражадаги ишонч сифатида мавжуд бўлади. Ҳар қандай аҳамиятли битимнинг давлат органига: партия, режа, таъминот органига мурожаат этиш билан боғлиқлиги сабабли давлатга ишонмасдан туриб, йўл тутишнинг иложи йўқ. Бундай вазиятда бевосита контрагентга ишониш мутақо ортиқча – давлат учинчи томон сифатида битим шартларининг бажарилишини кафолатлайди. Бироқ микродаражадаги ишонч барибир максимал индивидуаллашган шаклда мавжуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |