Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Мулкчилик таърифларининг таҳлили
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
2. Мулкчилик таърифларининг таҳлили
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги жамиятнинг иқтисодий негизларига оид ХИИ бобда қуйидагилар баён этилган: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини турли шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин (53- модда). Мулкдор мулкига ўз ҳохишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт” (54-модда). Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига мулкчиликнинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш триадаси (164-модда) асос қилиб олинган. Ушбу Кодексда мулкчиликнинг хусусий ва оммавий шакллари мавжудлиги (167-модда) таъкидланади. Демак, иқтисодиёт ва уни ташкил этишнинг бозор модели учун муайян-тарихий шаклдаги мулкчилик институти талаб этилади. Мулкчилик институтининг негизини мулк тушунчаси ташкил этади. Мулк – ресурслар чекланганлиги шароитининг оқибатидаги ноёблик муаммосини ҳал қилинишининг ягона воситаси ҳисобланади. Бу восита мулкдорга ҳуқуқлар тутамини тақдим этади. Албатта, мулкий ҳуқуқлар тутами эгалик қилиш ва бошқа ҳуқуқлар (фойдаланиш, тасарруф этиш ва бошқалар) билан биргаликда ташкил этади. Ҳуқуқлар тизими хўжаликлар ва шахслар ўзаро муносабатларга киришишлари учун ҳам мулкдорни, ҳам мулкни ҳимоялайди. Шахснинг жамиятдаги эркинлиги ҳуқуқ билан кафолатланади ва чегараланади. Ундаги барча мавжуд ҳуқуқлардан энг тўлиғи мулкчилик ҳуқуқидир. Ушбу ҳуқуқ шахс ва жамият учун ўзаро қарама-қарши бўлган бегоналашув хусусиятини ҳам намоён этади. Илмий манбаларда мулкчилик муносабатлари умумий тан олинган ягона таърифга эга эмаслиги сабабли қатор талқинлар мавжуд (7.1-жадвал).Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling