Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт


Download 1.45 Mb.
bet29/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

4. Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт
Хуфёна иқтисодиёт иқтисодий тизимларнинг барча хилларига хос бўлиб, унинг кўламлари ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ғоят кенг.
1990-йилларнинг иккинчи ярмида ривожланган мамлакатларда хуфёна иқтисодиёт ЯИМнинг ўртача 12 фоизига, ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда 23 фоизига, ривожланаётган мамлакатларда эса 39 фоизига тенг бўлган.
1998 йилда ушбу кўрсаткич бўйича Греция (ЯИМнинг 29,0 фоизи), Италия (27,8%), Испания (23,4%), Бельгия (23,4%) “етакчилик қилди”. Ирландия, Канада, Францияда ҳам хуфёна иқтисодиётнинг кўламлари кенг – 14,9 фоиздан 16,3 фоизгача. Бу борада Австрия (9,1%), АҚШ (8,9) ва Швейцария (8,0) энг қулай ҳисобланади16.
Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади.
Хуфёна сектор ривожланаётган мамлакатларда энг кенг кўламларга эга. Масалан, хуфёна сектор Нигерияда ЯИМнинг 76 фоизини, Тайландда 71 фоизини, Мисрда 68 фоизини, Боливияда 66 фоизини, Панамада 62 фоизини ташкил қилади.
ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги собиқ социалистик мамлакатларда амалга оширилган чуқур ислоҳотлар билан боғлиқ. Ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий тизимнинг беқарорлиги иқтисодий соҳага ҳам салбий таъсир кўрсатди. Ушбу мамлакатларда хуфёна иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 7.2-жадвалда келтирилган.
Қуйидаги жадвал маълумотлари ўз муаллифлари томонидан электр-мувазанат усули ёрдамида ҳисоблаб чиқилган. Мазкур усул ғояси шундан иборатки, электр энергиясини ғамлаб бўлмайди ва шунинг учун истеъмол қилинаётган энергия ҳажмининг ўсиш суръатлари ЯИМ ўсиш суръатларига қараганда юқори бўлиши энергиянинг хуфёна истеъмол қилинаётганлигидан далолат беради.


6.3-жадвал
Ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар учун хуфёна иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида)*

Мамлакатлар


Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling