Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Айрим мамлакатларда юридик шахсни рўйхатга олиш харажатлари


Download 1.45 Mb.
bet25/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Айрим мамлакатларда юридик шахсни рўйхатга олиш харажатлари



Мамлакатлар

Вақт сарфи
(кунда)

Пул шаклидаги харажатлар
(кутилаётган йиллик фойдага нисбатан %да)

Боливия

15-30

0,3-3

Бразилия

31-60

3-8

Чили

12-65

3-6

Эквадор

60-240

15-24

Мексика

83-240

-

Уругвай

75-90

6-160

Гватемала

179-525

4-9

Венесуэла

170-310

6-24

Россияда 1998 йилда корхонани рўйхатга олиш учун вақт сарфи унчалик катта эмас, лекин шу билан бирга қонун доирасида фаолиятни давом эттириш харажатлари тақиқланадиган даражада юқори бўлган. Биринчи навбатда, бу солиқ тўловларига тааллуқли бўлиб, қўшилган қиймат солиғи 20 фоизни, айланмадан тўланадиган солиқ 4 фоизни, фойда солиғининг ўртача ставкаси 35 фоизни, иш ҳақи фондига тўловлар (шу жумладан даромад солиғи ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар) 60 фоизни ташкил қилган. Ушбу рақамларни «учинчи дунё» мамлакатларига хос бўлган қонун доирасида фаолиятни давом эттириш харажатлари миқдори билан солиштириш мумкин (6.2-жадвал). Айнан қонунга бўйсунишнинг юқори баҳоси корхонанинг кундалик фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қонун меъёрларини қўллашнинг паст фоизини изоҳлайди.


6.2-жадвал.
Айрим мамлакатларда қонунчилик меъёрларига амал қилувчи корхоналарнинг улуши (%да)

Мамлакат-лар

Патент ҳуқуқи

Ер солиғи

Фойда солиғи

ҚҚС

Энг кам иш ҳақи

Меҳнат
хавфсизлиги

Иш куни
нинг узунлиги

Ижтимоий ҳимоя

Жазоир

м.й.

53

83

83

54

29

30

58

Эквадор

72

м.й.

63

40

87

м.й.

49

36

Ямайка

м.й.

м.й.

м.й.

м.й.

46

27

33

20

Нигер

66

29

9

12

2

7

2

5

Таиланд

м.й.

20

60

м.й.

34

42

33

40

Тунис

85

75

м.й.

м.й.

26

52

60

49

Свазиленд

54

м.й.

16

39

16

19

41

7



2. Хуфёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни баҳолашга нисбатан ёндашувлар
Турли қонунчилик меъёрларига амал қилинмаслик ҳолатларининг тез-тез учраб туриши хуфёна иқтисодиёт ўлчамининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Бироқ, унинг миқдорий ўлчови вазифасини ҳал этишга киришишдан олдин хуфёна иқтисодиётнинг турли унсурларини таърифлаш лозим. Умуман олганда хуфёна иқтисодиёт – унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмий қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириладиган соҳа. Хуфёна иқтисодиёт бир нечта унсурдан таркиб топади.
Хуфёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг15 томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир.
Файгнинг фикрига кўра, ҳар бир алоҳида хуфёна иқтисодиёт турининг тафсифи унинг вакиллари бузадиган институционал қоидалар тўплами билан белгиланади, яъни уларнинг фаолияти қоидалар ва нормаларнинг ўрнатилган тизими доирасидан ташқарига чиқади ёки уни четлаб ўтади ва, ўз навбатида, ўлчанмайди ва ижтимоий жиҳатдан ҳисобга олинмайди.
У ёки бу ҳолатда қанақа қоидаларнинг бузилиши хуфёна иқтисодиёт турларини фарқлаш мезони ҳисобланади. Ушбу мезондан таснифлаш тизими учун асос сифатида фойдаланган ҳолда, Э.Файг хуфёна иқтисодий ҳаракатларнинг тўртта хилини ажратади: нолегал (махфий, яширинча), ҳисобга олинмаган, рўйхатга олинмаган ва норасмий иқтисодий фаолият.
1. Нолегал иқтисодиёт. Нолегал иқтисодиёт тижоратнинг қонуний шакллари соҳасини белгилаб берувчи, юридик нормативларни бузувчи иқтисодий фаолият томонидан ишлаб топилган даромаднинг синоними сифатида иштирок этади. Нолегал тадбиркорлар тақиқланган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва уларни тақсимлашда иштирок этади (гиёҳвондлик моддаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, чайқовчилар томонидан валюта айирбошланиши ва ҳ.к.). Бундай тақиқланган иқтисодий ҳаракатлар, қонунни четлаб ўтган ҳолда, фойдали даромад манбаи ҳисобланади. Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва юридик муассасалар барқарорлигига путур етказишга хизмат қилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling