Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 1.45 Mb.
bet64/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

4. Ўтиш хилидаги корхона. Шарқий Европа мамлакатларида амалга оширилган бозор ислоҳотлари Б корхона билан А фирма ўртасида ярим йўлда турган яна бир идеал хилдаги корхона – ўтиш хилидаги корхонанинг пайдо бўлишига олиб келди. Ў корхонанинг «оралиқ» ҳолати, бироқ, уни Б корхона ва А фирма элементларининг турли комбинацияларидан фойдаланиб таърифлаш мумкинлигини англатмайди. Ҳеч бўлмаганда Ў корхонанинг мақсадли функциясини олайлик: у маъмурий буйруқларни бажаришдан ҳам, фойдани кўпайтиришдан ҳам иборат эмас. Ў корхона омон қолишга, меҳнат жамоасини сақлаб қолишга йўналтирилган, шу муносабат билан айрим тадқиқотчилар ушбу идеал хилни тавсифлаш учун ҳатто «омон қолишга йўналтирилган корхона» атамасини ҳам таклиф этишди.
Ўтиш хилидаги корхона мақсадларини танлашнинг ўзига хос хусусияти унинг мулкининг таркибига боғлиқ. Ж фирмада бўлгани каби бу ерда ҳам мулкнинг расмана ва реал таркиблари ўртасида номувофиқлик мавжуд ва бу ҳам «инсайдерлар» - корхона ходимлари ва раҳбарларининг фойдасига. Бу ерда гап қайта комбинацияланган мулк ҳақида бораяпти, яъни унда қуйидагиларга йўл қўйилади:

  • хусусий ва давлат мулки ўртасидаги чегараларнинг йўқолиши. Давлат бюджетидан қатъи назар расмий жиҳатдан хусусийлаштирилган корхона. Бироқ давлатнинг шартнома мажбуриятлари ва бюджет олдидаги мажбуриятларни бажармаган корхоналарнинг банкротлигини эълон қилишга тайёр эмаслиги, давлатнинг дебиторлик қарзларнинг бир қисмини ўз зиммасига олишга розилигини англатади. Ўзаро ҳисоб-китобларни ўтказиш амалиёти ҳақиқий молиявий битимларни имтация қилади ва корхонани тўхтатиб қўйишнинг иложи йўқлиги ҳолатини шунчаки ниқоблайди, чунки бу ишчиларнинг норозилигини ва ишлаб чиқаришнинг пасайишини келтириб чиқаради.

  • корхона ташкилий чегараларининг йўқолиши. Тўланмасликлар муаммоси нафақат пул массасининг ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматлар ҳажмига мос келмаслигини, балки корхоналарнинг ўзи билан ўзаро боғлиқ корхоналарга товар кредити беришга тайёрлигини акс эттиради. Шартнома мажбуриятларини бажаришнинг паст маданиятини ҳисобга олган ҳолда, корхоналар томонидан ўзаро тўланмасликларга ихтиёрий равишда йўл қўйилишининг ягона изоҳи бўлиб ўзаро боғлиқ корхоналар ўртасида фирма ичидаги оқимлар каби тамойилларда товар-пул оқимини ташкил қилиш имконини берувчи ўзаро назоратнинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввур ҳисобланади.

  • мулкнинг формал ва реал таркибининг мос келмаслиги. Ташқи мулкдорлар, одатда, фонд бозорининг оптимал бўлмаган тарзда фаолият кўрсатиши ва менежерлар томонидан ахборот асимметриясидан оппортунистик фойдаланилиши туфайли Ў корхона менежерлари устида ўзларининг назорат қилиш ҳуқуқларини амалга оширолмайдилар. Натижада «агентлар» - менежерлар – ҳатто акцияларининг асосий қисми ташқи сармоядорларга тегишли бўлган корхоналар устидан ҳам назоратни сақлаб қолишади.

Шундай қилиб, омон қолишга йўналтирилиш «агентлар»нинг «принципаллар» томонидан ўзларининг назорат ҳуқуқининг «овоз бериш» орқали ҳам, «чиқиш» орқали ҳам амалга оширилиши мумкин бўлмаган вазиятни сақлаб қолишга уринишини англатади. Демак, «агентлар» оппортунизми Ў корхона фаолият кўрсатишининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, менежерларнинг ўзлари ходимлар (уларнинг ўзларига нисбатан «агентлар») устидан назоратни сақлаб қолишга эришдилар. Улар буни молиявий қийинчиликларга қарамай корхона балансида ижтимоий соҳа объектлари (уй-жой-коммунал хўжалиги, дам олиш базаси, болалар муассасалари, асл ҳолатида таъминлаш)ни сақлаб туришда ифодаланувчи патернализм сиёсати ҳисобидан уддалашди.
Ў корхона томонидан ишлаб чиқариш алоқалари таркиби трансакция харажатларини камайтириш мезони бўйича эмас, балки вақт орқали текширилган алоқани сақлаб қолишга уриниш асосида шаклланади. 1993-1994 йилларда Россия корхоналарининг аксарияти асосий етказиб берувчилар (83%) ва истеъмолчилар (70%) билан эски алоқаларини сақлаб қолишди ва янги шерикларни топиш истиқболига шубҳа билан қарашди. Таъминлаш ва сотиш сиёсатидаги консерватизмнинг эҳтимолий талқинларидан бири янги шериклар билан шартномалар тузишнинг ғоят юқори трансакция харажатлари ҳақидаги тасаввурдан иборат. Биринчи навбатда бу янги шерикларнинг оппортунистик хатти-ҳаракатларининг юқори даражада эҳтимол тутилиши билан боғлиқ. Эски шерикларнинг оппортунизми уларнинг юзага келган нуфузи ва режали иқтисодиёт муҳитида фақат «ўзиникига» нисбатан амал қилувчи алоҳида аҳлоқ нормаларига эга бўлган директорларнинг мавжудлиги туфайли деярли истисно этилган.
Энди корхоналарнинг тўртта бенуқсон хилининг жадвал кўринишидаги қиёсий таҳлил қилиш натижаларини келтирамиз (9.3-жадвал).
.3-жадвал

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling