Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


-расм. Инсон капиталини шакллантириш бўйича уй хўжалиги фаолиятининг хусусиятлари


Download 1.45 Mb.
bet92/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

14.1-расм. Инсон капиталини шакллантириш бўйича уй хўжалиги фаолиятининг хусусиятлари

Уй хўжалиги учун фақат “қора қути”га “кириш”даги (иш ҳақи, солиқлар чиқариб ташланган давлат томондан ижтимоий трансфертлар) ва ундан “чиқиш”даги (инсон капитали,меҳнат, жамғарма, истеъмол) омиллар маълум. Ж.Гэлбрейт таъкидлаганидек [36], уй хўжалиги одатда истеъмол қилувчи ва ишловчи шахс билан тенглаштирилади ҳамда ташкилотни тавсифловчи ҳокимлик муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда кўриб чиқилади. Аксинча, институционал назария уй хўжалигини фирмадан ва давлатдан фарқ қилувчи ташкилотнинг алоҳида шакли сифатида таҳлил қилишга эътибор қаратади. Ҳокимлик муносабатларининг уй хўжалиги доирасида юзага келадиган ўзига хослик шундан иборатки, улар оддий ва индивидуаллаштирилган хусусиятга эга:


14.1-жадвал

Ташкилот хиллари

Ҳокимлик муносабатларининг мураккаблик даражаси

Ҳокимлик муносабатларининг индивидуаллашганлик даражаси

Фирма

Содда ёки мураккаб

Позицион

Давлат

Мураккаб

Позицион

Уй хўжалиги

Содда

Индивидуаллашган

Уй хўжалигининг асосида ётувчи ҳокимлик муносабатлари ҳақидаги тезис аниқликлар киритилишини талаб қилади. Бир томондан, уй хўжалигининг фаолият кўрсатиши қуйидагиларни назарда тутади:

  • болалар ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ота-оналарга топширилиши, бунинг ўрнига бола учун у ҳақида қайғуриш ва уни манфаатларининг таъминланиши кафолатланда;

  • оилавий бюджетнинг шаклланиши ва сарфланиши устидан назорат қилиш, ҳуқуқининг уй хўжалигининг одатда “оила бошлиғи” деб номланувчи бир аъзосига топширилиши, у барча оила аъзоларининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади ва уларга ўзлари алоҳида эриша олиши мумкин бўлгандан ортиқ даражадаги фаровонликни таъминлайди.

Умуман уй хўжалигининг мақсади – ўз аъзоларига кутилмаган ҳолатлар юзага келишидан қатъи назар кафолатланган фаровонлик даражасини таъминлашдан иборат. Уй хўжалигининг ҳимоя функцияси ўзаро ёрдам ва оила аъзоларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг расмий ва норасмий меъёрларига асосланади.
Иккинчи томондан, уй хўжалиги шундай тарзда ташкил этилиши мумкинки, яъни у ўз хусусиятига кўра аъзоларининг мулкий ва бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган ёллаш тўғрисидаги шартномага яқин келади. Бундай ҳолда биргаликда хўжалик юритиш тўғрисида қарор қилиш фаровонликнинг маълум даражасига рози бўлишни эмас, балки уни кўпайтиришга интилишни акс эттиради. Унда умр йўлдошини танлаш ва болаларнинг туғилиши тўғрисида қарор қабул қилиш сотув ҳақида шартнома тузиш ёрдамида истеъмол танловининг алоҳида ҳолати бўлиб қолади. Лекин, сўнгги ҳолатда биз уй хўжалигидан йироқлашамиз, чунки биргаликда мулкка эгалик қилиш режимидан ва биргаликдаги бюджетни шакллантиришдан воз кечиш эҳтимоли пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бундан буён уй хўжалигини ҳокимлик муносабатларининг, бинобарин, ташкилотнинг алоҳида варианти сифатида кўриб чиқамиз.
Уй хўжалиги – бу инсон капиталини ишлаб чиқаришнинг умумий вазифалари, яшаш, бюджет ва оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳидир. Уй хўжалигининг асосида ҳокимлик муносабатлари ётади – биргаликдаги иқтисодий фаолият устидан назорат қилиш ҳуқуқи унинг бир аъзосига – “оила бошлиғи”га ўтади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling