Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджет тақчиллигини молиялаш усули
- 5. Коррупция муаммоси
- 13.2-расм. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлатнинг имкониятларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи механизмлар доираси
- Шартномавий давлат Эксплуататорлик давлати
Учинчи мезон – бюджет тақчиллигини молиялаш усуллари. Бюджет тақчиллигини қоплашнинг учта асосий усули – Марказий банкнинг ҳукуматга кредитлари, ташқи ва ички қазлардан эксплуататорлик давлати биринчисини афзал кўради. Бундан ташқари, марказий банкнинг кредитларидан фойдаланиш давлатга мусодара хусусиятига эга бўлган «инфляция солиғи» орқали даромад олиш имконини беради. Аксинча, шартномавий давлат бюджет тақчиллигини молиялашнинг энг кам инфляция усули – ташқи бозордаги қарзларни афзал кўради. Ички бозордаги қарзлар узоқ муддатли даврда инфляция хавфини туғдиради ва жамият умумий фаровонлигининг ўсишига тўсқинлик қилади, чунки молиявий ресурслар реал сектордан давлат қарз мажбуриятлари бозорига оқиб кетади.
5. Коррупция муаммоси Коррупция назариясининг ривожланиши давлатнинг иқтисодиётдаги роли тўғрисидаги масалага нисбатан янгича ёндашувга мисол бўлади ва шу билан бирга назарий жиҳатдан тўлиқ англаб етилмаган тажрибадан тўғридан-тўғри хулоса қилишнинг хавфлилигини ўзида намоён этади. Фақатгина 1970-йилларга келиб коррупциянинг иқтисодий муаммо эканлиги англаб етилди. Коррупция – бу нафақат ривожланган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг, балки бутун жаҳоннинг муаммоси. 13.1-жадвалда иқтисодий ривожланиш ва жамиятнинг демократлашганлик даражаси бўйича мутлақо турлича бўлган 50 та мамлакат бўйича коррупцияланиш индекси келтирилган. Коррупцияланиш индекси қуйидаги қатор омилларни баҳолаш усуллари ёрдамида ҳисоблаб чиқилган: юридик қоидаларнинг очиқ-ойдинлиги, идоравий тузилмаларнинг етуклиги, эркинлашиш даражаси, лицензиялар олиш ва рўхатдан ўтказишнинг қийинлиги, суд тизимларининг самарадорлиги, бюрократиянинг омилкорлик даражаси, фискал тизимнинг самарадорлиги ва очиқ-ойдинлиги, божхона ишининг самарадорлиги ва ҳ.к. Мамлакатнинг индекси (нолдан 10 гача бўлган шкала бўйича) қанчалик юқори бўлса, унинг коррупцияланиш даражаси шунчалик паст бўлади. 13.1-жадвал Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар ЯИМ хуфёна иқтисодиёт улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан % ҳисобида)*
* Манба: ХТТБ маълумотлари Бюрократик аппаратнинг коррупциясига қарши курашиш муаммосига турли халқаро ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон банкининг материалларида катта эътибор қаратилади. 13.2-расмда бюрократияга қарши курашиш ва давлат институтларининг қобилиятини ошириш юзасидан асосий тадбирлар келтирилган. Мазкур дастурнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат: самарали нормалар ва чекловларни қабул қилиш; давлат хизматчилари, шунингдек давлат ва хусусий сектор соҳасида рақобатни кучайтириш; давлатни инсонларга яқинлаштириш: фуқаролар билан давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, фуқаролар фикрларини ҳисобга олиш; бюджетнинг ўсишини ички барқарорлаштирувчи воситаларини яратиш, масалан, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари, қарорларни ким белгилаши, қабул қилиш ва амалга ошириши устидан назорат қилиш. Ушбу дастур давлат ва давлат институтлари фаолият кўрсатишининг асосида ётувчи мотивациянинг ўзгариши билан боғлиқ. Унинг амалга оширилиши давлат амалдорларига жамоавий манфаатлар йўлида ҳаракат қилиш учун рағбатлантирувчи омилларни яратишга кўмаклашувчи ва бир вақтнинг ўзида мажбурий ҳаракатлар эҳтимолини чекловчи қоидалар ва нормаларнинг жорий этилишини назарда тутади. Мижозлар сўровлари 13.2-расм. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлатнинг имкониятларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи механизмлар доираси Янада самаралироқ давлатни барпо этишга уринишлар шундан далолат бериб турибдики, ҳатто саноати ривожланган мамлакатларда ҳам бироз яхшиланишлардан самара жуда юқори. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто давлат самарадорлигининг паст даражада оширилиши ҳам вақт ўтиши билан инсонлар ҳаётининг сифатини сезиларли даражада оширади, чунки ислоҳотлар, одатда, ўзининг фойдали бир вақтига етади. Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, шу нарса аниландики, паст салоҳиятли давлатга эга бўлиб, амалга оширилаётган сиёсатнинг сифати паст бўлган мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ҳажми бир йилда, тахминан, 0,4 фоизга ўсган, айни пайтда кучли давлатга эга бўлиб, оқилона сиёсат юритувчи мамлакатларда эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ҳажми бир йилда ўртача 3 фоизга ўсган42. Хулоса Қуйида келтирилган маълумотлар давлатнинг иккита бенуқсон хилини таққослаш имконини беради:
Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling