Intelektual Agentlar tizimi


Download 2.01 Mb.
bet2/2
Sana10.11.2023
Hajmi2.01 Mb.
#1762851
1   2
Bog'liq
Yakuniy 2

Ташқи муҳитга боғлиқлик даражасига қараб ЭТлар қуйидаги турларга ажратилади: - статик ЭТ, ташқи муҳитга боғлиқ бўлмайди;
- динамик ЭТ, ташқи муҳит динамикасини ҳисобга олади ва реал вақт режимида масалани ечиш учун мўлжалланган.
Фойдаланиш турига қараб ЭТлар қуйидагиларга бўлинади:
- изоляцияланган ЭТ.
- бошқа тизимга кириш/чиқишга мўлжалланган ЭТ.
- гибрид ЭТ, бошқача қилиб айтганда, билимлар базаси ва бошқа дастурий воситалар билан интеграллашган ЭТ.
Ечиладиган масаланинг мураккаблигига қараб ЭТлар қуйидагиларга бўлинади:
- оддий ЭТ - 1000 тагача оддий қоидаларни ўз ичига олади.
- ўрта ЭТ - 1000 дан 10000 тагача структуралашган қоидаларни ўз ичига олади.
- мураккаб ЭТ - 10000 дан зиёд структуралашган қоидаларни ўз ичига олади.
Қуриш жараёнига қараб ЭТлар қуйидагиларга ажратилади:
- тадқиқий намунавий ЭТ, у минимал билимлар базасига эга бўлиб, 1-2 ой ичида яратилади.
- тақдимотли намунавий ЭТ, у 2-4 ой муддатида яратилади, масалан, LISP, PROLOG, CLIPS тилларида.
- ишлаб чиқаришга мўлжалланган намунавий ЭТ, у 4-8 ойда яратилади, масалан, тўлиқ билимлар базасига эга бўлган CLIPS (ёки шунга ўхшаш) тилида яратилади.
- тижоратга мўлжалланган намунавий ЭТ, у 1,5-2 йилда яратилади, масалан, тўлиқ билимлар базасига эга бўлган С++, Java (ёки уларга ўхшаш) тилларида яратилади.
Ekspert tizimlarni tashqi muhitga bog‘liqlik darajasiga qarab klassifikatsiyalang.
Ekspert tizimlar foydalanish turiga qarab qanday ajratiladi?

Ekspert tizimlar yechiladigan masalaning murakkabligiga qarab klassifikatsiyalanishini sanab bering.


Ekspert tizimlarni qurish jarayoniga qarab ular qanday klassifikatsiyalanadi?
Umumiy holatda maxsulot sifatida qanday ifoda tushuniladi?
Махсулотлар фреймлар қаторида сунъий интеллект (СИ) да билимларни намоён этишда янада машҳур восита бўлиб ҳисобланади. Махсулотлар, бир томондан мантиқий моделларга яқин ҳисобланади. Бу уларда хулосанинг самарали процедураларини ташкил этишга имконият яратади, бошқа томондан эса классик мантиқий моделларга нисбаттан билимларни кўргазмалироқ акс эттиради. Уларда мантиқий ҳисоблашларга хос бўлган қатъий чекланишлар мавжуд бўлмайди, бу эса махсулотлар элементларининг интерпретациясини ўзгартиришга имкон беради. Агар тизим хотирасида қандайдир махсулотлар набори сақланса, у ҳолда улар махсулотлар тизимини ташкил қилишади. Махсулотлар тизимида махсулотларни бошқаришнинг махсус процедуралари берилган бўлиш керак. Улар ёрдамида махсулотлар актуаллашиши содир бўлади ва актуаллашган сонидан у ёки бу махсулот бажарилиши учун танланади. Бир қатор СИ тизимлар қаторида билимларни намоён этишнинг тармоқли ва махсулий моделлари мажмуаси ишлатилади. Бундай моделларда деклоратив билимлар моделнинг тармоқли компонентида, процедурали билимларнинг махсулий моделида тавсифланади. Бу ҳолда семантик тармоқ устида махсулий тизим иши ҳақида гапирилади.
Qaysi turda barcha yadrolar bo‘linadi?
Махсулий ядроларнинг классификацияси. Махсулот ядросини турли асослари бўйича классификациялаш мумкин. Аввало барча ядролар иккита катта турга бўлинади: детерминаллашган ва детерминаллашмаган. Детерминаллашган ядроларда ядро актуаллашганда ва А бажарилганда ядронинг ўнг қисми албатта бажарилади. Детерминаллашмаган ядроларда В бажарилиши ва бажарилмаслиги ҳам мумкин. Шундай қилиб, детерминаллашган ядроларда секвенция  зарурият билан, детерминллашмаган ядроларда эса эҳтимоллик билан ифода қилинади. Масалан у қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин. Агар А бўлса, у ҳолда В бўлиш эхтимоли мавжуд. Имконият ядрони ифодалашнинг баъзи бир баҳолари билан аниқланади. Масалан, А актуал бўлганда агар В бажарилиш эҳтимоли бўлса, у ҳолда махсулот қуйидагича бўлиши мумкин: Агар А бўлса, у ҳолда Р эҳтимоллик билан В ни амалга ошириш мумкин. Ядрони амалга ошириш баҳоси лингвистик ўзгарувчи терм-тўплам тушунчаси билан боғлиқ. Лингвистик бўлиши мумкин, масалан: Агар А бўлса, у ҳолда катта қисм ишончлилик билан В бўлади. Ядрони амалга оширишнинг бошқа усуллари ҳам бўлиши мумкин. Детерминаллашган махсулотлар бир қийматли ва альтернатив бўлиши мумкин. Иккинчи ҳолатда, ядронинг ўнг кисмида танлашнинг махсус оғирлиги билан баҳоланувчи танлашнинг альтернатив имконияти кўрсатилади. Бундай оғирликлар сифатида эҳтимолли бахолар, лингвистик бахолар, эксперт бахолар ва шунга ўхшаш бахолар ишлатилиши мумкин. А актуаллашган холда кутилаётган оқибатларни тасвирловчи башорат қилувчи махсулотлар алоҳида тип ҳисобланади. Масалан: Агар А бўлса, у ҳолда Р эҳтимоллик билан В ни кутиш мумкин.
Determinallashgan va determinallashmagan yadro tushunchalarini tushuntirib bering.
Maxsulot yadrosini oddiy o‘qish qanday ro‘y beradi?
Izlashni tashkillashtirish strategiyasini tushuntirib bering?
Bilimlarni namoyish etishda yechiladigan masalalar qatoriga qaysilarni kiritish mumkin?
билимларни намойиш этишда ечиладиган масалалар қаторига қуйидагиларни киритамиз:
- намойиш этилувчи билимларнинг таркибини аниқлаш;
- билимларни ташкиллаштириш;
- билимларни намойиш этиш, яъни намойишнинг моделини аниқлаш;
ET bilimlarining tarkibi qanday faktorlar bilan aniqlanadi?
ЭТ билимларининг таркиби қуйидаги факторлар билан аниқланади:
- муаммоли муҳит;
- ЭТнинг архитектураси;
- фойдаланувчининг мақсади ва эҳтиёжлари;
- мулоқот тили.
Statik ekspert tizimning faollashuvi uchun qanday bilimlar talab qilinadi?
Статик эксперт тизимнинг умумий схемасига мос ҳолда унинг фаоллашуви учун қуйидаги билимлар талаб қилинади:
- масалани ечиш жараёни ҳақидаги билимлар (яъни, бошқарувчи билимлар), улар интерпретатор(ечувчи) томонидан ишлатилади;
- лингвистик процессор(мулоқотли компонент)да қўлланилувчи мулоқот тили ва мулоқотни ташкил этиш усуллари ҳақидаги билимлар.
- билимларни ҳосил қилиш компонентида қўлланилувчи билимлар модификацияси ва намойиш услублари ҳақидаги билимлар;
- тушунтирувчи компонентда қўлланилувчи структурани қўллаб-қувватловчи ва бошқарувчи билимлар;
Foydalanuvchi talabi bilan bilimlar tarkibining bog‘liqligi nimalarda ko‘rinadi?
Фойдаланувчи талаби билан билимлар таркибининг боғлиқлиги қуйидагиларда кўринади:
- фойдаланувчи (масалалар умумий тўпламидан) қандай масалаларни қандай маълумотлар билан ечмоқчи;
- ечимни топищда қандай йўллар ва усуллар самаралироқ;
- масала натижаси ва унинг олиниш усулларининг қанчалик чекланган қийматида ечилиши лозим;
- мулоқот тили ва мулоқатни ташкиллаштиришга қандай талаблар қўйилган;
- муаммоли соҳа ҳақида умумий (аниқ) билимлар даражаси қандай;
- фойдаланувчиларнинг мақсади қандай.
Predmetli bilimlar, boshqaruvchi bilimlar va namoyish qilinuvchi bilimlarning vazifalarini tushuntiring?
Интерпретацияланувчи билимларни предметли билимлар, бошқарувчи билимлар ва намойиш қилинувчи билимларга бўлиш мумкин. Намойиш ҳақидаги билимлар тизимда интерпретацияланувчи билимлар қандай қилиб намойиш этилиши ҳақидаги билимларни сақлайди. Предметли билимлар предмет соҳаси ва қўйилган масалаларни ечишда ушбу маълумотларни шакллантириш усуллари ҳақидаги билимларни сақлайди. Белгилаб қўйиш лозимки, предмет билимларига қараганда намойиш ҳақидаги билимлар ва бошқарувчи билимлар метабилимлар ҳисобланади. Предмет билимларда тасвирловчилар ва шахсан предмет билимларни кўрсатиш мумкин. Тасвирловчилар қоида ва маълумотларнинг аниқлик коэффиценти, муҳимлилик ва мураккаблик ўлчовларига ўхшаш предмет билимлари ҳақидаги аниқ информацияни сақлайди. Предмет билимларининг ўзи фактлар ва бажарилувчи тасдиқларга бўлинади. Бажарилувчи тасдиқлар масала ечими йўлида предмет соҳани тасвирлашни қандай ўзгартириш ҳақидаги билимларни сақлайди. Фактлар предмет соҳасининг ҳарактеристикаларини аниқлайди. Бошқача қилиб айтганда, бажарилувчи тасдиқлар – бу қайта ишлаш процедураларини берувчи билимлар. Биз фақат «процедурали билимлар» терминини ишлатишдан қочамиз, чунки бу билимлар нафақат процедура шаклида, балки декларатив шаклда ҳам берилиши мумкин. Бошқарувчи билимларни фокусловчи ва ечувчи билимларга бўлиш мумкин. Фокусловчи билимлар бир ёки бошқа ҳолда қандай билимларни ишлатиш кераклигини тасвирлайди. Одатда фокусловчи билимлар мос гипотезаларни текширишда мақсадга мувофиқ бўлган переспектив объект ва қоидалар ҳақида кўплаб маълумотларни сақлайди. Биринчи ҳолда диққат ишчи хотира элементларига, иккинчисида – билимлар базаси қоидаларига фокусланади. Ечувчи билимлар жорий ҳолатга мос келувчи билимларни интерпретациялаш усулларини танлаш учун қўлланилувчи билимларни сақлайди. Бу билим берилган масалани ечиш учун янада самаралироқ стратегия ёки эвристикаларни танлашда ишлатилади.
Namoyish etish pog‘onalari soni nechta bo‘lishi mumkin?
ЭТ ечимни излаш жараёнини бошқара олиши, янги билимларни ҳосил қилиш ва ўз ҳаракатларини тушунтира олиши учун, у нафақат ўз билимларини кўллай олиши, балки уларни тушуниш қобилиятига эга бўлиши ҳам керак, яъни ЭТ муаммоли соҳа ҳақида унинг билимлари қандай намойиш этилгани ҳақидаги билимларга эга бўлиши лозим. Агар муаммоли муҳит ҳақидаги билимларни намойиш этишни кейинги даражадаги билимлар деб номлаш мумкин бўлса, унда намойиш этишнинг биринчи даражаси метабилимларга эга, яъни нолинчи даражадаги билимлар тизимининг ички оламида қандай намойиш этилганлиги тўғрисидаги билимларга эга. Биринчи даража нолинчи даража билимларни намойиш этиш учун қандай воситалар ишлатилиши ҳақидаги билимларни сақлайди. Биринчи даража билимларнинг ечим жараёнини бошқаришда, тизим ҳаракатларини ҳосил қилиш ва тушунтиришда катта роль ўйнайди. Намойиш этиш даражаларининг сони иккитадан ортиқ бўлиши мумкин. Намойиш этишнинг иккинчи даражаси биринчи даража билимлари ҳақидаги маълумотларни, яъни биринчи даражанинг базавий тушунчаларини намойиш этиш ҳақидаги билимларни сақлайди. Намойиш этиш даражалари бўйича билимларни ажратиш тизимининг қўлланилиш соҳасини кенгайтиришни таъминлайди. Деталлилик даражалари бўйича билимларни ажратиш билимларни турли даражадаги таҳлилларда қарашга имкон яратади. Деталлилик даражаларининг миқдори кўпинча ечилаётган масалалар махсуслиги, билимлар ҳажми ва уларни намойиш этиш услублари билан аниқланади. Қоидага кўра учтадан кам бўлмаган деталлилик даражалари ажратилади. Улар умумий, мантиқий ва физик билимларни ташкиллиштиришни ифодалайди. Бир қанча деталлилик даражаларини киритиш тизимнинг мустаҳкамлигини қўшимча равишда таъминлашга имкон беради. Деталлиликнинг бир даражасидаги ўзгаришлар шу даражада қўшимча ўзгаришларга олиб келиш мумкин, бу эса ЭТ да маълумотлар ва дастурлар структураларининг мослигини таъминлаш учун жуда муҳим.
Ishchi xotira nima?
ЭТ нинг ишчи хотираси (ИХ) маълумотларни сақлашга мўлжалланган. Ишчи хотирада маълумотлар бир хил бўлиши ёки типлари бўйича даражаларга бўлиниши мумкин. Агар маълумотлар ажратилган бўлса, ишчи хотиранинг ҳар бир даражасида ўша тилга мос маълумотлар сақланади. Даражаларга ажратиш ЭТ нинг структурасини мураккаблаштиради, лекин тизимнинг самарадорлигини таъминлайди. Масалан, режалар даражасини агендлар даражаси (бажаришга тайёрланган қоидаларнинг тартибланган рўйхати) ва предмет соҳасидаги маълумотлар даражаси (ечимлар даражаси) га ажратиш мумкин. Замонавий ЭТ ларнинг ИХ да маълумотлар алоҳида (изоляцияланган) ёки боғланган ҳолда қаралади. Биринчи ҳолда ИХ оддий элементлар тўпламидан иборат, иккинчи ҳолда – (ИХ нинг турли даражада) биттадан ёки бир нечта мураккаб элементлар (масалан, объектлар) дан иборат бўлади. Бу ҳолда мураккаб элемент бир тўпламга жамланган оддий элементлар тўпламига мос келади. Назарий жиҳатдан бу ёндошув тўлиқлиликни таъминлайди, лекин мураккаб предмет соҳаларда алоҳида элементлардан фойдаланиш самарадорликни йўқотишга олиб келади.
Оддий ҳолатда ИХ нинг маълумотлари ўзгармас ва (ёки) ўзгарувчилар бўлиб ҳисобланади. Бунда ўзгарувчилар бирор объектнинг ҳарактеристикасидек, ўзгармаслар ЭТ ҳаракатеристикаларининг мос қиймати бўлиши мумкин. Агар ИХ да жорий муаммоли ҳолатни тасвирловчи турли объектларни бир вақтда таҳлил қилиш талаб этилса, унда таъкидлаш лозимки, қаралаётган ҳарактеристикалар қайси объектга тегишли эканлиги аниқланиши керак. Ушбу масалани ечиш усулларидан бири ҳарактеристикаларнинг қайси объектга қарашли эканлигини аниқ кўрсатиш ҳисобланади. Агар ИХ мураккаб элементлардан иборат бўлса, унда алоҳида объектлар орасидаги алоқа аниқ кўрсатилади, масалан, семантик муносабатлар берилади. Бунда ҳар бир объект ўзининг ички структурасига эга бўлиши лозим. Таъкидлаш лозимки, ечимни тезлаштириш ва ўрнига қўйиш учун маълумотлар ИХ да нафақат мантиқий, балки ассоциатив боғланган бўлиш мумкин.
Oddiy holda ishchi xotirada maʼlumotlar qanday bo‘ladi?

Bilimlarga ruxsat berish muammosida qanday xolatlarni ko‘rsatish mumkin?


Билимларни намойиш этиш нуқтаи назаридан тизимнинг интеллектуаллилик кўрсатгичи унинг керакли вақтда муҳим (мухимли) билимлардан фойдаланиш қобилияти ҳисобланади. Муҳим билимларни аниқлаш воситасига эга бўлмаган тизимлар «комбинаторли портлаш» муаммосига дуч келишади. Шуни тасдиқлаш мумкинки, бу муаммо ЭТ ларнинг қўлланилиш чегарасини чекловчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Билимлардан фойдаланишга имконият яратиш (доступ) муаммосида ушбу учта холатни кўрсатиш мумкин: билимлар ва маълумотларнинг боғлиқлиги, билимлардан фойдаланишга имконият яратиш механизми ва бир-бир билан таққослаш усули.
Билимларнинг боғлиқлиги (агрегация) мухим билимлар ечимини излашни тезлатишга имкон берувчи асосий усуллардан ҳисобланади. Кўпчилик мутахассислар шу хулосага келишдики, билимларни предмет соҳасининг жуда муҳим объектлари (тўплами) атрофида ташкиллаштириш лозим. Бирор объектни ҳарактерловчи барча билимлар бир - бири билан боғланади ва алоҳида объект учун намойиш этилади. Билимларни шундай ташкиллаштирганда, агар тизимга бирор объектлар тўплами ҳақида маълумот керак бўлса, унда у ушбу тўпламни тасвирловчи объектни излайди, кейин ЭТ объект ичидан берилган тўпламга оид маълумотни қидиради.
Объектларда элементлар орасидаги боғланишларни икки типга ажратиш мақсадга мувофиқ: ташқи ва ички. Ички алоқалар элементларни ягона объектга жамлайди ва объектнинг структурасини ифодалашга мўлжалланган. Ташқи алоқалар экспертиза соҳасидаги объектлар орасида мавжуд бўлган ўзаро боғлиқликни акс эттиради. Кўпчилик кузатувчилар ташқи алоқаларни мантиқий ва ассоциатив типларга ажратадилар. Мантиқий алоқалар билим элементлари орасидаги семантик муносабатларни акс эттиради. Ассоциатив алоқалар мухим билимларни излаш жараёнини тезлаштирувчи ўзаро алоқаларни таъминлаш учун мўлжалланган.
Bog‘liqlik (agregatsiya) tushunchasini harakterlang.
Obyektlarda elementlar orasidagi bog‘lanishni qanday tiplarga ajratish mumkin?
Taqqoslash amalining qanday shakllarini bilasiz?
Sintaktik taqqoslash holatini tasvirlang?
Semantik taqqoslash holatiga nima mos keladi?
Predmet soha muhimligini qanday parametrlar bilan harakterlash mumkin?
Масалаларни ечиш нуқтаи назаридан предмет соҳанинг муҳимлигини қуйидаги параметрлар билан ҳарактерлаш мумкин: - ечим изланадиган фазо ҳажмини аниқловчи ўлчам; - соҳа ўзгарувчанлиги, вақт ва фазо соҳасининг ўзгариш даражаси билан ҳарактерланади (бу ерда статик ва динамик соҳаларни ажратамиз); - соҳани тасвирловчи моделнинг тўлиқлиги, берилган соҳани тасвирлашда қўлланиладиган моделнинг адевактлигини ҳрактерлайди. Одатда, агар модел тўлиқ бўлмаса, у ҳолда предмет соҳасида турли хусусиятларини акс эттириш ҳисобига бир-бирини тўлдирувчи баъзи моделлар соҳани тасвирлаш учун ишлатилади; - ечилаётган масала ҳақидаги маълумотларни аниқлаш, маълумотларнинг аниқлик (хатолик) ва тўлиқлик (тўлиқсизлик) даражаларини ҳарактерлайди. Аниқлик (хатолик) предмет соҳасида ечилаётган масала нуқтаи назаридан, аниқ ёки аниқ бўлмаган маълумотлар билан тасвирланганлигини аниқловчи кўрсатгич бўлиб ҳисобланади; маълумотларнинг тўлиқлиги (тўлиқсизлиги) деганда масалани бир қийматли ечиш бошланғич маълумотларнинг етарлилиги (етарли эмаслиги) тушунилади
Ekspert tizimlarda masalalarni yechishda ishlatiladigan usullarni qanday qilib
sinflashtirish mumkin?
Эксперт тизимларда масалаларни ечишда қўлланиладиган усулларни қуйидагича синфлаштиришлаш мумкин: - битта фазода излаш усуллари - унча катта бўлмаган ўлчамдаги соҳаларда, моделлар тўлиқлиги бажарилганда, маълумотлар аниқ ва тўлиқ бўлган холларда қўлланилади; - иерархик фазода излаш усуллари – катта ўлчамдаги соҳаларда ишлашга мўлжалланган усуллар; - аниқ ва тўлиқ бўлмаган маълумотларни излаш усуллари; - бир нечта моделлардан фойдаланиб излаш усуллари – бирор соҳани битта моделдан фойдаланиб мукаммал тасвирлаш мумкин бўлмаган холларда ишлатилади. Юқорида санаб ўтилган усулларни керакли вақтда бир нечта параметрлар бўйича бир вақтда мураккаблашган масалаларни ечишга имкон яратиш учун бирлаштириш мумкин.
Fikrlashning to‘g‘ri zanjirini amalga oshirish mexanizmini tushuntirib bering?
1.Фикрлашнинг тўғри занжири механизми
Турли хилдаги моделлар имкониятларини ўзига боғловчи намойишларни ишлаб чиқишга интилиш, фремли намойишларни пайдо бўлишига олиб келди. Фрейм (англ. Frame – каркас ёки ром) – бу айрим стандарт ҳолат ёки абстракт кўринишларни намойиш этишга асосланган билимлар структурасидир.
Ҳар бир фрейм билан қуйидаги маълумотлар боғланган:
1. Фреймдан қандай фойдаланиш ҳақида.
2. Фреймни бажаришдан қандай натижалар кутиш кераклиги.
3. Кутганингиз оқланмаса нима қилиш керак.
Фреймларнинг юқори босқичлари фиксирланган бўлади ва ўзи билан худди шу фрейм билан тасвирланиш моҳиятини ёки ҳақиқий холатларни намоён қилади. Қуйи босқичлар фреймни чақирганда маълумотлар билан тўлдириладиган слотлар билан намойиш қилинади. Слотлар – айрим атрибутларнинг тўлдирилмаган мазмунларидир. Шунингдек, кўринишни ёки ҳолатни намойиш қилишга йўналтирилган моделлар ҳам фрейм деб аталади.
Фрейм структурасини қуйидаги тасаввур қилиш мумкин:
ФРЕЙМ НОМИ: ( 1-чи слот номи: 1-чи слот мазмуни),
(2-чи слот номи: 2-чи слот мазмуни),
…………………………………………
(N-чи слот номи: N-чи слот мазмуни),
Бундай холларда тармоқ бошқа фреймни қидириш ва таклиф этиш учун хизмат қилади. Фремлар маълумотлар омборида сақланадиган фрейм-намуналар ёки прототиплар ва келиб тушаётган маълумотлар асосида ҳақиқий ҳолатларни кўрсатиш учун яратиладиган фрейм-кўчирмаларга бўлинади.
Фрейм модели етарлича универсал ҳисобланади, чунки у дунё ҳақидаги турли хилдаги билимларнинг ҳаммасини қуйидагилар орқали кўрсатиб бериш имконини беради:
1. Объектлар ва тушунчаларни англатиб берувчи фрейм-структуралар (киритма, гаров, вексель).
2. Фрейм-роллар (менеджер, кассир, мижоз).
3. Фрейм-сценарийлар (инқироз, йиғилиш, акционерлар).
4. Фрейм-ҳолатлар (авария, қурилманинг иш режими) ва бошқалар.
Fikrlashning to‘g‘ri zanjirini amalga oshiruvchi vazifaga misol keltiring?
O‘zgaruvchi shartlar ro‘yxatini izoxlab bering?
Fikrlashning to‘g‘ri zanjirini amalga oshirish algoritmini tushuntirib bering?
Yechimlar daraxti nima?
Барча мумкин бўлган мантиқий ечимлар учун қоидаларни шакллантириш жараёни навбатдаги босқичлардан иборат:
1. Ечимлар дараxтидан xулосалар тугунини (тўғрибурчак)ни танлаш ва уни махкамлаш.
2. Ечимлар тугуни(айлана)ни топпиш ва уни махкамлаш.
3. Барча ечимлар тугуни тугамагунча ёки янги xулосалар тугунига учрамагунча 2- босқични такрорлаш. Агар xулосалар тугуни учраб қолса, уни махкамлаш ва 2-босқични амалга оширишни тўxтатиш керак. Агар хамма тугунлар тугатилса хам ишни бажариш тўxтатилади.
4. Хар бир йўллардан иборат ечимлар тугуни - бу ЕСЛИ қоидасининг ўзгарувчан кисмларидан бири хисобланади. Маъноси шуки, шохлар билан боғланган бўлса у ўзида шартларни такдим этади.
5.Танланган мантиқий xулосани қоиданинг ТО қисмига олиб келиш.


Yechimlar daraxtining tugunlar va yoylariga nimalar mos qo‘yiladi?
Энди уни кўргазмали тарзда тақдим этиш лозим. Ўxшаш вазифаларни тасвирлаш учун одатда ечимлар дараxти деб номланувчи диаграммалардан фойдаланилади. Ечимлар дараxти зарурий аниқлик беради ва фикрлаш йўналишини кузатишга имкон беради. 9.1-расмда ишга кабул килиш мисоли учун ечимлар дараxти келтирилган. Кўриниб турибдики, диаграмма тугун(вершина) деб номланувчи айлана ва тўғрибурчаклардан ташкил топган. Хар бир тугун ўзининг номерига эга.Тугунларни бирлаштирувчи чизиқлар ёй ва шохлар деб аталади. Саволлардан иборат айланалар ечимлар тугуни деб номланади.Тўғрибурчаклар бутун диаграммалардан иборат ва мантиқий ечимларни англатади. Чизиқлар диаграммалар йўналишини кўрсатади. Кўпчилик тугунлар уларни бошқа тугунлар билан боғловчи бир нечта шохларга эга.
Evristik qoidalar nima?
Эвристик қоидалар - эксперт томонидан шакллантирилган қоидалардир. Кўплаб эвристик қоидалар асосида фақатгина эксперт ҳисоблай оладиган, яъни эксперт ўз муаммоли соҳасидаги фаразларни асослай оладиган маълум ҳодисаларни юзага келиш эҳтимоллиги ётади. Ҳақиқатда эса бу қандайдир фаразларни қилиш имкониятини берадиган статистик маълумотлар мавжудлигини англатади. Беморни кузатиш асосида врач томонидан қўйиладиган ташхис бунга мисол бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда врач тажрибаси беморнинг касаллигини юқори аниқлик билан аниқлаш имконини беради. Албатта врач хато қилиши эҳтимоли мавжуд, шунинг учун одатда бошқа ташхислар ҳам қаралади.
Байес бирор ҳодиса аввал бошқа бир ҳодиса рўй берганлиги учун рўй беришига боғлиқ тасдиққа асосланувчи эҳтимоллик услубиятини ишлаб чиқди. Эксперт тизимларда Байес назариясига таянувчи статистик ечимлар кенг қўлланилади.
Bayes ehtimoligidan foylanishga misol keltiring?


Lingvistik o‘zgaruvchilardan qanday maqsadda foydalaniladi?
Ҳар доим ҳам ҳодисаларни аниқ қоидалар билан тавсифлаш мумкин эмас. Инсонлар саволларга доим ҳам тўғри жавоб бера олмайдилар.
Агар инсон сал касалман деса, унинг ҳароратини қандайлигини билиб бўладими? Албатта йўқ!
“Юқори”, “иссиқ” ва “енгил”, “кўтарилди” ёки “тушди” каби сўзлар лингвистик ўзгарувчилар бўлиб, уларни битта қиймат билан аниқлаб бўлмайди. Қоидаларни тузишда бу тушунчаларни фойдаланиш норавшан мантиқ деб аталади.
“Тушади” тушунчаси ҳам лингвистик ўзгарувчи бўлиб, фонд биржасини тавсифловчи қоидаларда ишлатилади. Лингвистик ўзгарувчилардан фойдаланган ҳолда, фойдаланувчига ортиқча саволларни бермасдан, баъзи эҳтимолликларнинг қийматларини ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун лингвистик ўзгарувчиларнинг қийматларини аниқлаштириш лозим.
Ehtimollar jadvali qanday tuziladi?
Биржада нарх даражасини кўтарилишини баҳолаш учун иккита қоидадан фойдаланамиз.
Қ1: АГАР INT== тушади, У ҲОЛДА STOCK == кўтарилади
Қ4: АГАР DOLLAR = кўтарилади, У ҲОЛДА INT == тушади
Уларга мос (11.2) ва (11.3) шартли эҳтимолликлар.
Бу тенгламаларни ечишда фойдаланувчи эҳтимолликлар жадвали тузувчи эксперт албатта иштирок этиши лозим. Бу жадвалда фойдаланувчи учун керакли бўлган тушунчаларни аниқлаштириш учун лозим аниқлаштирувчи сўзлар киритилади.
Аниқлаштирувчи сўзлар билан бир қаторга лингвистик ўзгарувчинининг ўзгариш фоизи, ҳамда бу ўзгариш рўй бериши эҳтимоли ва шартли эҳтимоли киритилади.

Obyektlar orasidagi masofani hisoblashning qanday formulalarini bilasiz?
O‘zi o‘rganadigan tizimlarni yaratishda masalaning qo‘yilishini izoxlang?
Obyektlarni o‘z - o‘zini o‘rganish jarayonida sinflashtirish masalasining qo‘yilishiga qarab qanday masalalarga bo‘linadi?
Obyektlarni o‘z - o‘zini o‘rganish jarayonida ularni sinflashtirishda deterministik masalaning qo‘yilishi qanday ko‘rinishda bo‘ladi?
Agar obyektlarni o‘z - o‘zini o‘rganish jarayonida sinflashtirish masalasi stoxastik yoki ehtimolli ko‘rinishda qo‘yilsa, u holda hal qiluvchi qoidaning ko‘rinishi qanday bo‘ladi?
Amaliyotda obyektlarni o‘z - o‘zini o‘rganish jarayonida obyektlarni guruhlarga ajratishda qanday ko‘rsatkichlardan foydalaniladi?
Muhandislik tillari qanday turlarga bo‘linadi?
Муҳандислик тиллари қуйидагиларга бўлиниши мумкин:
o Негизли(скелетли); o Универсал.
Скелетли тил – бу махсус фан билимларисиз очиқ ЭТ. Скелетли тизимлар билимларни ва чиқувчи тайёр механизмларни структуралашни таъминлайди. Лекин уларга умумийлик ва эгилувчанлик етишмайди. Улар фақат тор доирадаги муаммоларга қаратилган ва ЭТ ишлаб чиқарувчи имкониятини қаттиқ чегаралайди.
Универсал тиллар турли амалий доирадаги ҳар хил типдаги муаммоларга қаратилган бўлиб, улар маълумотларни қидириш ва уларга рухсат олиш имкониятига эга. Лекин улардан фойдаланиш “скелетли тилларга” нисбатан мураккаб ҳисобланади.
Skeletli til nima?
Universal tillar qanday imkoniyatiga ega?
Qanday loyihalash tizimlarini bilasiz?
Эксперт билимларига эга бўлишда ёрдам берадиган ва уларни тақдим қиладиган дастурлардан ҳамда ЭТ лойиҳаларини қуришга ёрдам берадиган дастурлардан ташкил топган. Бу воситалар бироз кам бўлиб, икки гуруҳга бўлинади:
o Лойиҳалаш тизим воситалари;
o Билимларни эгаллаш воситалари.
АGЕ, ТIММ, ЕХPЕRТЕАSЕ тизимлари – бу лойиҳалаш тизимларига, TEIRESIAS ROGET – бу билимларни эгаллаш тизимларига ва ТЕIRЕSIАS тизими – билимлар базаси экспертидан билимларни эгаллаш тизимларига мисол бўлади.
Тизим янги қоидаларни эксперт билан мулоқот орқали соҳадан эгаллайди. АGЕ тизими ЭТ қисмларини шакллантириш учун йиғиладиган ускуналар наборидан ташкил топган.
Ёрдамчи воситалар, шунингдек, ЭТни қуришда уни соддалаштирадиган қувватлаш воситаларидан ҳам ташкил топган бўлади.:
Қўллаб-қувватлаш компоненталари воситалари

Bilimlarni egallashning qanday tizimlari mavjud?
Yordamchi vositalar deganda nimani tushunasiz?
Qo‘llab-quvvatlash vositalari komponentalarini keltiring.
Tushuntirish mexanizmlarining qanday turlari mavjud?
Тушунтириш воситалари. Баъзи тизимлар, ENYCIN га ўхшаган - ички тушунтириш механизмларига эга. Қолганларида бундай фикр юритиш воситалари йўқ, лекин улардан фойдаланиш зарур.
Тушунтириш механизмларининг бир неча турлари мавжуд: o Қадимий тақсимлаш; o Гипотезали тақсимлаш; o Қалбаки тақсимлаш.
ЭТ қуриш усуллари.
Ишлаб чиқиш усуллари. Эксперт тизимларини ишлаб чиқиш жараёнларида 3 та усулдан фойдаланиш мумкин:
1. Тўғридан-тўғри усулда универсал дастурлаш тилларидан фойдаланилади. Бу усулда ишлаб чиқилган тизимларга мисол қилиб, DENDRAL, MYCIN ва бошқа тизимларни кўрсатиш мумкин. Бундай тизимларни яратиш учун кўп вақт сарфланади.
2. Билимларни намойиш қилиш тиллари асосида ёки ЭТ қуриш тилларида бу усул оддийсидан фарқ қилиб, янги ЭТ қуришга бир неча кун сарфлайди. Одатда ЭТ учун биринчи навбатда маҳсулот моделидан фойдаланади.
3. Билимларни намойиш қилишда классик усулидан фойдаланиш. Фреймли модел катта эгилувчанликка эга ва бу битта фреймда иккала декларатив ва процедурали билимларни йиғиш имконига эга.
Ekspert tizimlarini ishlab chiqish jarayonlarida nechta usul mavjud?
ETda qanday muhandislik bilim tillaridan foydalaniladi?
Obyektlashtirilgan bilimlar tushunchasini izoxlang?
Билимларни манбалардан аниқлаш ва уларни керакли шаклга ўзгартириш, шунингдек, техник восита(ТВ)ларнинг билимлар базасига киритиш билимларни ҳосил қилиш деб номланади. Билимларнинг манбалари китоблар, архив хужжатлари, бошқа билимлар базалари ва бошқалар, яъни эгалловчига тушунарли бўлган шаклга келтирилган баъзи объектлаштирилган билимлар бўлиши мумкин. Билимларнинг бошқа тури эксперт билимлар ҳисобланади. Улар мутахассисларда мавжуд бўлиб, улар мутахассисга нисбатан ташқи сақловчиларда қайд қилинмаган. Эксперт билимлар субъектив ҳисобланади. Субъектив билимларнинг яна бир кўриниши эмпирик билимлар ҳисобланади. Бундай билимлар ташқи муҳитни кузатиш йўли билан ТВ лар томонидан қўлга киритилиши мумкин.
Объектлаштирилган билимларни билимлар базасига киритиш муаммо туғдирмайди, субъектив билимларни, айниқса эксперт билимларни аниқлаш ва киритиш анчагина мураккаб. Экспертлардан олинадиган субъектив билимларни эгаллаш услубиётини ишлаб чиқиш учун билимларни қайта намойиш этишнинг икки хил шаклини аниқ фарқлай олиш лозим. Биринчи шакл бу билимлар инсон – экспертда қандай ва қайси моделларда сақланиши билан боғлиқ. Бунда эксперт ундаги билимлар қандай қайта намойиш этилганини ҳар доим ҳам тўлиқ тушунмайди. Иккинчи шакл ЭТ ни лойиҳалайдиган билимлар инженери билимларни қандай тавсифлаши ва намойиш этиши билан боғлиқ. Билимлар инженери ишининг самарадорлиги ушбу икки қайта намойиш этиш шаклларининг ўзаро мослик даражасига боғлиқ.
Qanday bilimlar subyektiv hisoblanadi?
Kognitiv psixologiyada nima o‘rganiladi?
Конгнитив психологияда инсон учун характерли бўлган (конгнитив билимлар структураси) билимларни қайта намойиш этиш (репрезентация) шакллари ўрганилади. Қуйидагилар мисол бўла олади [Хафман, 1986]: тушунчалар синфини уларнинг элементлари орқали тасвирлаш (масалан, “қуш” тушунчаси чайка, қарға, чумчуқ каби қаторида қайта намойиш этилади), синф объектларининг типик хусусиятларини акс эттирадиган базавий прототип ёрдамида синф тушунчасинини тасвирлаш (масалан, “қуш” тушунчаси қанот, тумшуқ, учиш ва шу каби қандайдир прототиплар билан қайта намойиш этилади), белгилар ёрдамида тасвирлаш (“қуш” тушунчаси учун, масалан, қанотлар, тумшуғ, патларининг борлиги).
Тушунчалардан ташқари улар орасидаги муносабатлар ҳам қайта намойиш этилади. Қоидага кўра, тушунчалар орасидаги муносабатлар процедурали усул билан, тушунчаларни ташкил этувчилари орасидаги муносабатлар эса деклоратив усул билан аниқланади. Икки хил кўринишдаги тавсифларнинг мавжудлиги билимларни тасвирлаш моделларида бир вақтда икки компонет масалан, когнитив моделда тасвирлангандек, семантик тармоқ ва продукцион тизимнинг бўлишини талаб этади
Bilimlar injeneri va ekspert – mutaxassis o‘zaro munosabatining qanday rejimlari mumkin?
Билимлар инженерининг эксперт – мутахассисдан билимларни олиши уч режимда амалга оширилади: протоколли таҳлил, интервью ва профессионал фаолиятнинг ўйинли иммитацияси. Протоколли таҳлилда олинган билимлар белгилаб қÿйишдан иборат. Интервью режимида билимлар инженери эксперт билан уни керакли томонга йўналтириб, фаол мулоқотни олиб боради. Ўйинли иммитацияда эксперт унинг профессионал фаолияти кечадиган ҳолатга ўхшаш ҳолатга тушиб қолади. Унинг ҳаракатларини турли ҳолатларда кузатиб билимлар инженери кейинчалик интервью режимида эксперт томонидан чуқурлаштириладиган эксперт билимлар ҳақидаги ўз қарашларини шакллантиради. Ўйинли имитациянинг принциплари турли иш ўйинларида, махсус тренажерларда ўз ўрнини топди.
Ҳар бир эслатиб ўтилган билимларни олиш усуллари ўзининг хато ва камчиликларига эга. Шундай қилиб, протоколлар таҳлилида билимлар инженерига предмет соҳасига доир луғатга киритиш лозим бўлган тушунчаларни ажратиш осон бўлмайди. Бундан ташқари, эксперт таҳлили тўхтаб қолиб ва хулосанинг тушириб қолдирилган қадамлари асосида давом эттирилиши вақтида протоколларда бÿшлиқлар учраб қолади. Шунга ўхшаш бўшлиқларни фақат интервью режимида тўлдириш мумкин. Шундай қилиб, экспертдан билимларни олишнинг 3 та ёндашувидан интервью босқичи муҳимдир. У билимларни эгаллашнинг муҳим усуллардан бири бўлишига олиб келади.
Protokol tahlil nimadan iborat?
Bilimlar injeneri va ekspert – mutaxassis o‘zaro munosabati jarayoni qaysi bosqichlarni o‘z ichiga oladi?
Билимлар инженери билан эксперт мутахассиснинг ўзаро муносабати жараёни 3 босқични ўз ичига олади.
1) Тайёрловчи босқич. Мулоқот самарали ўтиш учун иккала иштирокчи ҳам ўйин ёки мулоқотга чуқур тайёрланишлари лозим. Эксперт фақатгина компетентли мутахассис бўлиб қолмасдан, балки асосий мақсадга эришиш – ТВ ларни қуришда манфаатдор(маънавий ёки моддий) шахс бўлиши мақсадга мувофиқ. У билимлар инженерига хайрихох бўлиши ва ўз билимларини тушунтира олиши лозим(энг яхши ҳолат экпертнинг ўқитувчилик маҳорати бўлса).
2) «Умумий код» ни ўрнатиш. Ўзаро муносабатнинг лингвистик холатини (тушунчалар лÿғатини аниқлаб олиш) яратиш учун иштирокчилар «объект (яъни, изланиш олиб борилаётган предмет соҳаси) ва билимлар инженери ўртасидаги масофани» қисқартиришга ҳаракат қилиши лозим. Асосий тушунчаларни аниқлаб олиш керак, яъни билимлар базасининг луғатли асосини, деталлилик даражасини ва тушунчалар орасидаги ўзаро алоқаларни ишлаб чиқиш лозим. Умумий кодни ўрнатишда иккита тил, яъни муҳандис тили ва эксперт тилидан фойдаланилади.
Муҳандис тили учта ташкил этувчидан иборат: 1) Тайёргарлик даврида махсус адабиётлардан олган предмет соҳасида ишлатиладиган атамалар; 2) Предмет соҳага тааллуқли умумий атамалар; 3) Ҳаётий (табиий) суҳбат тили.
3) Гносеологик босқич. Бу босқичда предмет соҳага хос қонуниятларни, ишончлилик шартлари ва тасдиқларнинг ростлигини аниқлаш, муносабатларни киритиш ҳисобига тизимлаштириш амалга оширилади. Бу босқич билимлар инженери ва эксперт ўзаро муносабатини аниқловчи ҳисобланади. Ўйин ёки мулоқотни таҳлил қилиш жараёнида эксперт билимлари ÿзлаштирилади ва одатда унинг ўзи учун янги билимлар ҳосил бўлади. Унинг хотирасида ташқи оламнинг қайти намойиши билимлар майдони шаклида моддий тимсолга эга бўлади.

Tayyorlovchi bosqich tushunchasini harakterlang?
Download 2.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling