Интерактив панел бу рақамли проектор ёрдамида панелда компьютер тасвирларини акс эттирувчи сенсор экрандир


Download 18.38 Kb.
bet1/2
Sana29.03.2023
Hajmi18.38 Kb.
#1307019
  1   2
Bog'liq
Domla


УНИВЕРСИТЕТ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎЗ КАСБИЙ ФАНЛАРИНИ ИНТЕРАКТИВ ЭЛЕКТРОН ПАНЕЛЛАРИДИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАҲОРАТ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА

Таълим тизимида ўқув жараёнини асосий масалаларидан бири шундаки, дарс машғулоти-даги мавзуни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини ошириш. Яни мавзуни тушуниш, эслаб қолиш ва амалиётда қўллай билиш. Мутахасисларни фикрича, инсон 80% маълумотни кўриш органлари, 15% маълумотни эшитиш органлари ва 5% маълумотни бошқа усулларда қабул қилади. Инсон ахборотни қабул қилиши ва эслаб қолиши даражасини ошириш учун, у кўриши, эшитиши, шу билан бирга ўзи шу жараёнда иштирок этиши(ёзиши, чизиши ва х.к) талаб этилади.


Таълим тизимида интерактив электрон панелдан фойдаланиш ўқув жараёнига янги сифат даражасини олиб киради. Унда ўқитувчига нафақат дарс машғулотига тайёргарлик кўришни ва дарсни олиб боришни енгиллаштиради, балки янги имкониятларни яратиб беради.
Ҳозирда ўқув жараёнига кенг жорий қилинаётган мана шундай самарали ахборот-коммуникация технологиялардан бири интерактив панел ҳисобланади.
Интерактив электрон панел — бу катта ҳажмдаги сенсор экран бўлиб, унда махсус маркер (қалам) ёрдамида фойдаланувчи интерфейси функцияларни бажариши мумкин.
Интерактив панел – бу рақамли проектор ёрдамида панелда компьютер тасвирларини акс эттирувчи сенсор экрандир.
Бунда ўқитувчи тўғридан-тўғри экранда сичқонча сифатида бармоқларидан ёки махсус интерактив ручкадан фойдаланиб панелдаги элементлар билан ишлаши мумкин. Элементларни кўчириш, очиш ва нусҳа олиш мумкин.
Интерактив панел экрандаги иловаларни манипуляция қилишнинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда интерактивликни таъминлай олиши аниқланган.
Таълим тизимида интерактив электрон панелдан фойдаланиш ўқув жараёнига янги сифат даражасини олиб киради. Унда ўқитувчига нафақат дарс машғулотига тайёргарлик кўришни ва дарсни олиб боришни енгиллаштиради, балки янги имкониятларни яратиб беради.
Таълим тизимида интерактив электрон панелдан қуйидаги йўналишлардан фойдаланиш мумкин.
А) талъим олувчиларга бериладиган ўқув материлларини намойиш этиш учун проектор қурилма сифатида
Б) компьютер сифатида
В) Панел сифатида
Г) Ҳам панел, ҳам проектор сифатида
Дарс жараёнида интерактив панелдан фойдаланишнинг афзал томонлари қуйидагилардан иборатлиги кузатилди.
Анъанавий усулдан фарқли ўлароқ, бундай панелда амалга ошириладиган ҳаракатлар кўп. Масалан, ушбу панелда тасвирларни кўрсатиш, видеолавҳа бериш, аудиоовоз эшиттириш ҳамда ҳудди анъанавий панел сингари бармоқлар ёки махсус фломастер ёрдамида ёзиш, графикалар чизиш мумкин.
Биргина шундай кўпфункцияли панел ёрдамида дарсдаги вақтдан унумли ва мазмундор фойдаланиш имкони мавжуд.
Математика фани ўқитувчилари яхши билишадики, бир геометрик фигурани панелда бўр билан чизиш анча вақт талаб қилади (агар фигурани талаба чизишга тўгри келса, янада вазифа қийинлашади). ИЭД билан бирга ўрнатилган дастурлар ёрдамида эса, бундай фигураларни чизиш бир неча дақиқада амалга оширилади. Интерактив электрон панелда панел фонни катак дафтар кўринишига ўтказилади, маркер (қалам) ёрдамида керакли фигура танланади ва керакли фигура (кесма, учбурчак, тўртбурчак, айлана ва х.к) чизилади. Зарурият туғилса, фигура ўлчамларини ўзгартириш, уни бирор бурчакка буриш ёки панелни бошқа қисмига ўтказиш мумкин. Агар чизмада хатолик бўлса, маркер ёрдамида уни ўчириш, унга қўшимча элементлар киритса бўлади. Талаба ИЭД олдида ўзини анча эркин ҳис қилади. Хато қилишдан қўрқмайди. Ундан ташқари турли ранглардан фойдаланиш унга машғулотга янада қизиқиш уйғотади.
Ўқитувчи дарсликдаги лексикани тушунтиришда айрим ҳолларда мушкулликларга учраши табиий. Масалан, чет тили маданиятига хос реалиялар (таом номлари, урф-одат сўзлари, архитектурага оид сўзлар, миллий тиббиётга оид сўзлар ва ҳ.з.)ни тушунтиришда аниқ визуал тасвирларсиз талабани ишонтириш қийин. Албатта, бундай сўзларнинг тасвирини, изоҳини битта дарсликнинг ўзида батафсил ифодалаб бўлмайди. Анъанавий тарзда карточка ёки катта ватманга тасвири туширилган кўргазмали материалларни ҳам ҳар бир дарс учун тайёрлаб келишнинг имкони йўқ. Шу туфайли интерактив панел ва уларга ўрнатилган дастурлар ёрдамида интернет хизматидан фойдаланган ҳолда янги дарснинг тасвирли, кўргазмали ишланмаларини тайёрлаш ўқитувчи учун ҳам вақтни тежашга, ҳам сифатни таъминлашга, ҳам талабалар қизиқишини жалб қилишга ёрдам беради.
Бунда биргина янги сўз учун бир нечта тасвир кўрсатиш ва шу аснода таққослаш, изоҳлаш усуллари ёрдамида талабаларда муайян бир сўз бўйича аниқ тасаввурларни шакллантириш мумкин.
Интерактив панелларнинг махсус дастурларида, шунингдек, турли ўйин, тест, топшириқлар тайёрлаш имконияти ҳам мавжуд бўлиб, булар ўтилган дарсни такрорлаб мустаҳкамлашда ёрдам беради.
Интерактив панел дарс жараёнида матнлар билан ишлашда ҳам ўқитувчи учун катта имкониятларни беради. Ўқитувчи интерактив панелда тасвири туширилган матндаги айрим сўзларни ўчириб ташлаши ва талабалардан ана шу сўзларни тахмин қилиб топишларини сўраши мумкин. Ёки бўлмаса, ўқитувчи матннинг маълум қисмини панел дастуридаги махсус парда билан ёпиб туриши ва матннинг қолган қисми мазмуни ҳақида сўраши, матнни импровизация қилишни топшириқ сифатида бериши мумкин.

Электрон панелнинг оддий панелдан фарқли жиҳати шундан иборатки,


панелда бажарилган ҳар бир иш шу заҳоти компьютер экранида пайдо бўлади. Панелда ёзилган ахборотни файл кўринишида компьютер хотирасида сақлаш, керак бўлса принтер ёрдамида қоғозга чиқариш мумкин. Матнларни ва график тасвирларни рангли маркер (қалам)лар билан безаш мумкин.
Интерактив электрон панелни асосий афзалликларидан бири — унда анимациядан фойдаланиш имконияти мавжудлигидир. Унда тайёр расмларни кўриш, бўлган машғулотни видео тасвир кўринишда ёзиб бориш ва видео тасвирларни намойиш этиш мумкин. Панелда ёзилган ҳар бир парча компьютер хотирасида видео тасвир кўринишда сақланади ва машғулот муҳокамаси жараёнида керакли парчани кўриш ва машғулотни керакли қисмига қайтиш мумкин.
Агарда мавзуларни видео файлларини тайёрлаб талабаларга олдиндан бериб қўйилса. Талабалар компьютерда ёки қўл телифонларига ёзиб олиб, хохлаган пайтда дарснинг видео файлини кўриши ва эшитиши мумкин.
Олдиндан маъруза лавхасини кўрган талабалар дарс жараёнида уларни фаоллиги ошади, сўнгра мавзуни баъзи бир материалларни панелда талабаларни ўзлари бажаришлари учун мисоллар берилади. Керак бўлса камерага олувчи
Download 18.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling