Interdiscipline innovation and scientific research conference


INTERDISCIPLINE INNOVATION AND SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE


Download 92.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana03.11.2023
Hajmi92.17 Kb.
#1742533
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2022 15.09. Great Britain

INTERDISCIPLINE INNOVATION AND SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE 
British International Science Conference 
29
 
ташкил этган ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоиз пунктга камайиб, 14,2 
фоизни ташкил этган. 
Иқтисодиѐтни модернизациялашнинг ҳозирги даврида мамлакатмизда амалга 
оширилаѐтган инвестиция соҳасидаги ислоҳотлар иқтисодий барқарорлик, таркибий 
тузилмалар ислоҳотини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади. Аҳоли турмуш 
фаровонлигининг ўсиши, иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, иш ўринларини 
яратишга хизмат қилувчи фаол инвестиция сиѐсатини ишлаб чиқиш ва уни ҳудудларда 
изчил амалга ошириш иқтисодий сиѐсатнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб 
келади. 
Инвестиция жараѐнлари ва ундан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш 
ушбу фаолиятни такомиллаштириш бўйича тадқиқот олиб боришни мақсад қилиб 
олар эканмиз, бунинг учун аввало мазкур тушунчанинг моҳияти, мазмунига эътибор 
қаратиш мақсадга мувофиқ. Инвестиция сўзи инглизча «investments» сўзидан олинган 
бўлиб, «капитал қўйилма», «қўйиш», «сафарбар этиш» маъноларини англатади. 
Инвестиция (сармоя) – даромад ѐки фойда олиш мақсадида маблағни муайян муддатда 
тадбиркорлик ва бошқа фаолият турлари (объектлари)га йўналтиришни англатади. 
Айтиш лозимки, дунѐ ҳамжамиятининг ҳозирги тараққиѐт босқичида бирор мамлакат 
инвестицияларсиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эриша олмайди. 
Д.М. Розенберг ўзининг «Инвестициялар» луғатида инвестицияларга таъриф 
берар экан, инвестиция – кўпайтириш, даромад олиш ѐки капитални ўстириш 
мақсадида пул сарфланишидир, деган фикрни беради
5
. Миллий иқтисодиѐтдаги 
инвестицияларнинг ролига баҳо бериб, россиялик иқтисодчи олим Е.В. Михайлова 
«инвестициялар келажакда даромад ѐки ижтимоий самара олиш мақсадида капитални 
ҳар қандай шаклда қўйиш сифатида ифодаланади»
6
деган фикрни илгари сурди. 
Мамлакатимиз иқтисодчиларидан академик С.С.Ғуломовнинг фикрича
7
«Инвестиция деб ҳар бир инвесторнинг ихтиѐридаги молиявий, моддий ва ақлий
бойликларини бирламчи иқтисодий самара олиш мақсадида бирор-бир инвестицион 
объектга сарфлашига айтилади». Бу тушунча Д.Ғозибеков
8
берган таърифга кўра, 
«Инвестициялар ноаниқлик эҳтимоли бўлган ва келгусида кутилаѐтган қийматга 
капиталнинг аниқ бўлмаган бугунги қийматини алмаштиришдан иборат». Бунинг 
далили сифатида инвестицияларнинг сафарбар этилишида уларнинг онгли равишда 
аниқ ва ноаниқ бўлган қалтисликлар билан боғланишини келтиради. 
А.Собировнинг
9
эътироф этишича, «Инвестициялар - бу даромад олиш ѐки 
ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик ва фаолиятнинг бошқа турлари 
5
Розенберг Д.М. Инвестиции.- М.:ИНФРА, 2007, с-173. 
6
Михайлова. Е.В. Финансовые рынки и их формирование. Под. Ред. Л.Н.Красавиной. - М. 2007, с-357. 
7
Менежмент ва бизнес асослари(дарслик). С.С.Ғуломовнинг умумий таҳрири остида. .–Т.: Меҳнат.1997-245 б. 
8
Д. Ғозибеков «Инвестицияларни молиялаштириш масалалари», Тошкент, «Молия», 2003 й. 
9
Собиров А. Фзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестициялар жалб этишни давлат томонидан тартибга 
солиш механизмларини такомиллаштириш.И.ф.н.илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Т.: ТДИУ. 
2009. 12 б. 



Download 92.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling